«Навид Баттнинг ўғирлаб кетилганига 11 йил бўлди… Уни дарҳол озод этинглар!»

339
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти «Навид Баттнинг ўғирлаб кетилганига 11 йил бўлди… Уни дарҳол озод этинглар!» номли кампания бошлади

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти ижтимоий тармоқда (ҳижрий 1444 йил 15 шаввол, милодий 2023 йил 5 майдан бошлаб) «Навид Баттнинг ўғирлаб кетилганига 11 йил бўлди… Уни дарҳол озод этинглар!» номли кампания бошлади. Кампаниядан мақсад 11 йил аввал ўзининг махфий хавфсизлик хизмати орқали Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги расмий нотиғи муҳандис Навид Баттни ўғирлаб кетган Покистон режимига босим ўтказишдир. Ўшанда Навид Баттни ўз фарзандлари ва қўни-қўшнилари кўз ўнгида ўғирлаб кетишган эди. Навид Батт ҳақни очиқ гапиргани учун ҳамда мусулмонлар ва уларнинг армияларидан ўз вазифаларини бажаришни, яъни зараркунанда режимларни ағдаришни ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиб, Аллоҳнинг Китоби ва Росули Aнинг Суннати билан бошқарадиган рошид халифани сайлашда Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришни талаб қилгани учун ўғирлаб кетилди.

Роя газетасининг 2023 йил 10 май чоршанба кунги 442-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here