АҚШ марказий қўмондонлиги қўмондони яҳудий ҳарбий қўмондонлари билан бешинчи марта учрашди

268
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ марказий қўмондонлиги қўмондони яҳудий ҳарбий қўмондонлари билан бешинчи марта учрашди

АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони генерал Майкл Курилла яҳудий вужудининг ҳарбий қўмондонлари билан учрашиш учун 2023 йил 26 апрел оқшомида ишғол остидаги Фаластинга келди. Яҳудий армиясининг твиттердаги саҳифасида «генерал Курилланинг (Исроил)га бош штаб бошлиғи генерал-майор Херци Ха-Левининг таклифи билан келганлиги, 27 апрел куни (Исроил) армияси базаларини айланиб чиқиши ва юқори лавозимли АҚШ расмийлари билан учрашувлар ўтказилиши» айтилди. Курилланинг сафар муддати белгиланмаган. Унинг яҳудий вужудига қилган сафари 2022 йил апрелда ўз лавозимига тайинланганидан бери бир йил ичида бешинчи марта бўлиши. Сўнгги сафари ўтган йили ноябр ойида бўлган эди.

Роя:

Америка Ислом Умматининг уйғониши, бирлашиши ва Халифаликни барпо этишини олдини олиш учун унга қарши қаратилган ўзининг курашида яҳудий вужудини минтақадаги илғор таянч базаси, деб билади. Шунинг учун Умматни яҳудий вужуди билан овора қилиб, бу вужудни минтақада олабўжи қилиб кўрсатмоқда ҳамда уни у ёки бу ҳужумларни уюштиришига рухсат бермоқда. Бироқ, шу билан бирга, Америка яҳудий вужудига ўз ҳудудидан ташқарига чиқишига рухсат бермайди. Мисол учун 1982 йил уни Ливанга киритди, сўнг у ердан чиқариб юборди. Чунки унинг ўз нуфузига эга бўлган ҳолда минтақани бир ўзи назорат қилишини истамайди. Аксинча, Американинг орқасидан юриб, унинг буйруғи билан ҳаракат қилишини истайди. Ҳозир, Америка Хитой масаласи ҳамда Россия-Украина уруши билан банд бўлгани учун яҳудийларнинг Эронга ҳужум қилишларига рухсат бермаяпти.

Роя газетасининг 2023 йил 3 май чоршанба кунги 441-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here