Жаҳон банклари банкротининг сабаб ва оқибатлари

1015
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жаҳон банклари банкротининг сабаб ва оқибатлари

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний

АҚШ ва Швейцариядаги бир нечта банкнинг банкротга учраши Жаҳон молиявий ҳамжамиятига катта молиявий зарба бўлди, бу эса омонатчилар орасида катта ваҳима уйғотди. Агар йирик давлатлар ва марказий банклар тезкор чоралар кўрмаганида ҳамда йирик банклар банкротга учраган банкларни сотиб олишмаганида, бунинг оқибатлари даҳшатли бўлиб, 2008 йилда ипотека кризисида содир бўлган воқеалар оқибатларига ўхшарди.

Бу банкротнинг муҳим сабаблари қуйидагича:

  • Судхўрлик курсининг ошиши;
  • Акция ва қимматбаҳо қоғозлар нархининг ошиши;
  • Фонд биржасининг ошиши.

Бундан 15 йил аввал судхўрлик ставкаси 0,5 дан ошмайдиган деярли ўзгармас ҳолатда турган бўлса, айни ставка сўнгги бир йилда кўтарила бошлади ва шу кунларда 5 %га етиб қолди. Яъни бир йил ичида тўққиз баробарга кўпайди. Бу юқори инфляция, ўсишнинг секинлашиши, давлат харажатларининг ошиши ва АҚШ қарзининг максимал даражага 31 триллион долларга етиши каби бир қанча муаммоларни ҳал этиш учун бўлди.

Silicon Valley банкига келсак, у 189 миллиард долларга эга эди. Шундан 80 миллиарди давлат облигацияларидан иборат бўлиб, кўрадиган фойдаси 1,5 %ни ташкил қиларди. Фоиз ставкаси ҳаддан зиёд кўтарила бошлаганида эса банк омонатчиларга янги курс бўйича юқори ставкада фоиз тўлай бошлади, аммо ўзига келадиган фоиз нолга яқин паст ставкада бўлди. Оқибатда Silicon Valley банкидан ўз пулларини чиқариб олаётган омонатчиларнинг тобора ортиб бораётган талабларини қондириш учун ушбу банкнинг етарли ликвиди қолмади. Aйниқса, технология соҳасида сармояларнинг камайиб кетиши ва депозитларнинг қисқариши орқали банк кейинчалик 21 миллиард долларлик қимматбаҳо қоғозларини сотишга мажбур бўлиб, 1,8 миллиард доллар зарар кўрди.

Аммо қимматбаҳо қоғозларини зиёнга сотиш чораси ҳам пулларини чиқариб олаётган омонатчилар талабларини қондириш учун кифоя қилмади. Шунда банк тафовутни бартараф этиш учун 2,25 миллиард долларлик янги қимматбаҳо қоғозларни босиб чиқариш ниятида эканини эълон қилди. Ана шунда Silicon Valleyнинг асл молиявий вазияти оғир эканлиги ва ликвидликни таъминлашдан ожизлиги фош бўлди. Бу эса мижозлари орасида ваҳима пайдо бўлишига олиб келди, ўз навбатида, банкка бўлган ишончнинг бутунлай йўқолишига сабаб бўлди… Минглаб омонатчилардан ўз пулларини чиқариб олиш талаблари келиб тушди ва бир куннинг ўзида банкдан 42 миллиард доллар олиб қўйилди, банкнинг биржадаги акциялари қулаб тушди.

Худди шундай сабабларга кўра, Швейцариядаги катталик жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган ва 167 йилдан бери фаолият қилаётган Credit Suisse банк ҳам банкротга учради.

Шунингдек, АҚШдаги яна иккита банк (Signature ва Silvergate) ҳам банкротга учраб, Silicon Valley нима бўлса, улар ҳам шу аҳволга тушди. Тўртинчи америкалик банк First Republic ҳам агар Америкадаги ўн битта катта банк томонидан қўллаб-қувватланмаганида худди шундай банкротга учрар эди. JPMorgan Chase банки етакчилик қилган банклар ушбу муаммоли банкка 30 миллиард доллар қўйиш билан уни йиқилишдан сақлаб қолишди.

Дунёнинг олтита йирик Марказий банклари эса ўз қадамларини мувофиқлаштириб, ликвидликни таъминлади ҳамда кризиснинг бошқа тижорат банкларига ўтиб кетишини олдини олиш учун глобал тизим орқали АҚШ доллари оқимини кучайтирди. Ушбу Марказий банклар: АҚШ Федерал захира тизими, Европа марказий банки, Англия банки, Япония банки, Канада банки, Швейцария миллий банкидан иборат.

Капиталистик молия тизимида банкрот банклар муаммосини ҳал этишнинг энг муҳим воситаси пул тўкиб, сотиб олиш бўлди… Бунинг натижасида Швейцариянинг «UBS» банки шу мамлакатнинг банкротга учраган Credit Suisse банкини сотиб олди ҳамда АҚШ банклари ҳам у ердаги банкротга учраган банкларни сотиб олишди.

Ушбу банкротларнинг оқибатлари:

  • Ривожланаётган технология компаниялари 330 мингдан зиёд иш ўринларини қисқартирди. Улардан 90 минги биргина йил бошидан бери қисқартирилган. Бу эса ишсизликнинг ўсишига олиб келди.
  • Кичик омонатчилар пуллари ҳавога учди, аммо 250 мингдан ортиқ маблағ қўйган йирик омонатчилар эса, улар суғурталангани учун ҳеч нарса йўқотишмади.
  • Швейцариянинг Credit Suisse банкига ўз ҳиссаларини киритган Форс кўрфази банклари катта зиён кўрди. Улар учта банк: Саудия Миллий тижорат банки, Қатар Инвестиция банки ва Saudi Olayan Group.

АҚШнинг Harris Associates компанияси эса, Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги ўзининг барча улушини банкротликдан уч ой олдин сотиб юборган. Демак, кўриниб турибдики, йирик судхўр банклар Форс кўрфази банкларига қарши тил бириктирган ҳамда юқорида айтилган банкнинг вайрон бўлиши сабаблари бу банклардан сир тутилган.

  • Жаҳоннинг йирик судхўр банклари кичик банкларни ютиб юбормоқда, чунки бу ваҳшийлар дунёсида катта китларгина яшай олади.

Ечим нима?

Мана шундай банклар емирилишининг ва пуллар йўқотилишининг ечими Исломдан бошқасида йўқ. Чунки ажратмаган ҳолда кичик ва йирик мулкдорларнинг пулини ҳимоя қилувчи аниқ-тиниқ шаръий қараш фақат Исломда бор. Зотан, Ислом судхўрликни ҳаром қилган. Биржа ва акционерлик ширкатлари ҳам динимизда ҳаром бўлиб, мажбурий қимматбаҳо қоғозларга рухсат берилмайди. Исломнинг пули эса, олтин ва кумушдир. Ёки иккаласи ёхуд иккаласининг номидан бўлади. Агар иқтисодда мана шу шаръий аҳкомларни татбиқ қилувчи Ислом давлати бўлса, унда пулларнинг йўқотилиши деган нарса бўлмайди. Аксинча, пул йўқотишлар капитализмда бўлади ва бунга юқорида айтиб ўтилган омиллар сабабдир.

Роя газетасининг 2023 йил 5 апрел чоршанба кунги 437-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here