Аёл саломатлиги ва болалар соғломлиги

3929
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Жисмоний шахсларнинг саломатлигини сақлаш профилактикаси

Аёл саломатлиги ва болалар соғломлиги

  Бугунги кундаги глобал капиталистик тузм шароитида қашшоқ мамлакатларда аёллар ва болалар ўлими даражаси соғлиқни сақлашга етарли риоя қилинмагани туфайли, қабул қилиб бўлмас даражада юқорилигича қолмоқда. Масалан, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2017-йилда ҳомиладорлик ва туғиш пайтида ёки ундан кейин 295 минг аёл вафот этган. Ушбу ўлимларнинг аксарияти (94%и) ресурлари кам бўлган ҳудудларда юз берган. 2018-йили жаҳон миқёсида тахмин қилинган оналар ўлимининг 76 % и (240 000)    Саҳрои Кабир жанубидаги Африка давлатлари ҳамда Жанубий Осиё давлатлари ҳиссасига тўғри келади.

 Ислом эса, турмуш қуриш, фарзанд орттириш ва кўпайишга тарғиб қилади. Шунга кўра, оналарнинг ҳомиладорликдан олдин, ҳомиладорлик даврида ва ундан кейинги саломатлиги назорат остига олинади. Болалар саломатлигини асрашга, балоғатга етгунга қадар уларнинг соғлом ўсиб-улғайишини мунтазам равишда кузатиб боришга эътибор қаратилади. Ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар ва балоғатга етмаган болалар соғлиғи мунтазам равишда кузатиб борилади. Бунинг учун ҳар бир аҳоли пункитида “Она ва болани паваришлаш”  марказлари ташкил этилади. Бу марказлар шифокор, ҳамшира, диетолог ва ижтимоий ишчилардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси ҳомиладор аёллар, болалар саломатлиги ва умумий саломатлик бўйича қўшимча малакага эга бўладилар. Бу марказлар бирламчи ва асосий соғлиқни сақлаш марказига тобеъ бўладилар. Ҳар бир марказ барча аёл ва болаларни маълумотлар базасига жойлаштиради ҳамда уларнинг соғлигидан жавобгар бўладилар.

“Она ва болани парваришлаш” марказларининг вазифалари:

1 – эмлаш орқали ва кейинги эмлаш дозаларини қабул қилишни кузатиб бориш орқали юқумли касалликларни олдини олиш.

2 – вақти-вақти билан текширувлар олиб бориш орқали соғлиқ муаммоларини эрта аниқлаш.

3 – жамиятдаги соғлиқ муаммоларини кузатиб бориш ва зарур чораларни кўриш.

4 – соғлиқни яхшилашга ва касалликларни олдини олишга маслахат бериш ҳамда кўпайишга рағбатлантириш.

  Турмушга чиққан ва хали ҳомиладор бўлмаган аёлларга келсак, соғлиқни сақлаш муассасалари оммавий маърузалар, рисолалар, фильмлар ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш марказлари томонидан тарқатиладиган муносиб воситалар орқали аёллар билан боғлиқ муаммолар ҳақида ҳамда туғиш жараёнига тайёргарлик кўриш ҳақида маълумот ва тушинчалар бериб борадилар. Ушбу барча материалларнинг чиқарилиши Соғлиқни сақлаш бошқармасининг тажрибали гуруҳи томонидан назорат қилинади. Бир вақтнинг ўзида ҳам тушинарли ва ҳам фойдали маълумотлар берилади. Гуруҳ аъзолари ҳар бир вилоят ва минтақадаги урф-одат ва анъаналар ўзгачаликларини ҳам назардан четда қолдирмайдилар. Ушбу кўрсатмаларнинг мақсадга мувофиқлигини ва уларни аёллар онгига етиб боришини диққат марказидан қочирмайдилар.

  Оналар ва болалани парвариш қилиш марказлари ҳомиладорлик жараёнида онага ёки болага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган касалликларни кузатиб борадилар ва муолажа тақдим этадилар ёки керакли маслаҳатларни берадилар. Халифалик давлатида Соғлиқни сақлаш аёллар соғлигига алоҳида эътибор қаратади. Аёл зотига бўлган бундай эътибор биринчилардан бўлиб хулафои рошидинлар даврида юзага келган. Ривоятларга қараганда, Ума ибн Хаттоб разияллоху анҳу бевалар, кекса ёшдаги аёллар ва эрлари жиҳодда йўқолиб кетган, шаҳид кетган аёлларнинг дунёвий эҳтиёжларини қондиришга интилардилар. Шунинг учун давлат ҳомиладорлик жараёнида ва ҳомиладорлик бўлмаганда ҳам, масалан, кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун даврий текширишлар каби аёллар саломатлигини топографик текширувларини, текширувлар сиёсатида биринчи ўринга қўяди. Шунингдек, давлат аёлларни  туғиш пайтида ва ундан кейин доялар билан таъминлаш вазифасини ҳам ўз зиммасига олади.

  Халифалик давлати аёллар саломатлиги бўйича етарли миқдордаги мутахассисларни тайёрлаш устида иш олиб бориши лозим. Эркаклар аёлларни ва аёллар эркакларни шариат аҳкомларига кўра даволаши мумкин бўлса-да, бироқ, аёлларни даволаш ва уларни назорат қилиш ишлари билан аёллар шуғиллангани афзалдир. Шунинг учун аёллар касалликлари бўйича, она ва бола саломатлиги борасида етарли миқдордаги аёл мутахасисларни етиштириб чиқариш зарурдир. Бунга қўшимча, Халифалик давлати мусулмон мамлакатларидаги туғириқ пайтида ёки ундан кейин қон кетиши ёки инфекция тушиши каби оналар ўлими ҳолатларини батафсил ўрганиб чиқиши ҳамда бу ҳолатларни бартараф этишга харакат қилиши лозим бўлади. Болалар хали туғилмаган, эмбрион ҳолатидан бошлаб, то туғилгунларича ва туғилгандан кейин ҳам Соғлиқни Сақлаш идораси томонидан назорат ва парвариш остида бўлишлари лозим. Бунинг учун улар устида эмбрион ҳолатларида терепевтик назоратлар олиб борилади. Она қорнидаги боланинг ўсиши ва унинг озиқланиши текширилади. Туғилгандан кейин болаларни эмлаш ишлари амалга оширилади ва бу эмлаш энг яхши соғлиқни сақлаш меъёрларига мос келиши лозим бўлади.

Меҳнат жараёнида соғликни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик

  Меҳнат вақтда соғлиқни муҳофаза қилиш – мамлакатдаги ишчи, хизматчининг соғлиғини, саломатлигини ва хавфсизлигини таъминлашга алоқадор бўлган соҳадир. Ишчи ёки хизматчининг соғ-саломатлиги ва унинг хавфсизлигини таъминлаш эса, тайёр махсулотлар ҳамда шу махсулотларини тайёрлашда қўлланиладиган техникалар, фойдаланилган материаллар ва бу материаллардан тайёрланган махсулотлар хавфини камайтириш, ишчиларга нисбатан иш жойларининг хатарларини озайтирш, ҳар ҳил ҳодисалар юз беришини ва иш жойидан чиқадиган касалликларни камайтириш орқали ҳамда ишчиларга бехавотир ишлашларига имкон берадиган соғлом меҳнат қилиш шароитини яратиб бериш орқали бўлади. Халқаро Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг 2009-йилги ҳисоботига қараганда, йил сайин тахминан бир миллион ўлим меҳнат шароитидан келиб чиқиб юз беради. Нафас олиш касалликларига олиб келадиган азбест, хавфли кимиёвий моддалар, биологик хавфлар ва заррачалар каби зарали моддалар мана шу ночор меҳнат шароитлари жумласидандир.

  Уммат меҳнаткашларининг саломатлигини асраш Халифаликнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги энг муҳим омилдир. Давлат ҳар қандай иш берувчидан ўз ходимларига хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб беришларини талаб қилиши лозим. Токи, ходимлар жисмоний ёки руҳий шикастланиш хавфига дучор бўлмасинлар ва эртами-кеч касалланишларига сабаб бўладиган моддаларга рўбарў келмасинлар. Халифалик давлатида Ҳисба аппарати меҳнат амалиётларини назорат қилади.  Шунингдек у иш муҳитларини, уларнинг Соғлиқни Сақлаш бошқармаси томонидан тайёрланган техник стандартларга мувофиқлигини таъминлашни назорат қилади. Давлатнинг бу талаби зарур ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни ҳамда ёнғин, портлаш ёки зарарли моддаларга дучор бўлиш каби соғлиққа хавф туғдирувчи хатарларни камайтириш учун зарур чора-тадбирларни кўришни ҳам ўз ичига олади. Бу чора-тадбирлар агар керак бўлса, айрим касалликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган касбларнинг айрим турларида, масалан қурилиш ишлари, бўёқ ва бўёқлар ишлаб чиқариш, кир ювиш воситалари ва шулар каби ўпка касалликларига олиб келадиган заррачалар ишлаб чиқарадиган соҳаларда ишлайдиган ишчиларни назорат қилиб боришни ҳам ўз ичига олади.

  Бундай сиёсатнинг шаръий асоси давлатнинг ўз халқи қаршисидаги масъулитига қурилгандир ҳамда бу инсонларга зарар етказмаслик талабларига асослангандир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

لاَ ضَرَرَ وَلاَ ضِرَارَ مَنْ ضَارَّ ضَارَّهُ اللَّهُ وَمَنْ شَاقَّ شَقَّ اللَّهُ عَلَيْهِ

  “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ. Ким бировга зарар етказса, унга Аллоҳнинг ўзи зарар етказади. Ким бировни машаққатга солса, уни Аллоҳнинг ўзи машаққатга солади”. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ишчи, хизматкорга тоқатидан ортиқча иш топширишдан қайтардилар. Шунинг учун ишчидан бажара олмайдиган ёки уни қийнайдиган иш талаб қилинмайди. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳмат қиладилар:

للمملوكِ طعامُهُ وكسوتُهُ، ولا يُكَلَّفُ من العملِ إلا ما يطيقُ

  “Мамлук-ишчи хизматчи еб-ичирилади ва унга кийим-кечак кийдирилади. Унга фақат тоқати етадиган иш буюрилади.” Шунинг учун давлат муҳтасиби иш берувчи ва ишчи ёлловчиларни ишчи ва ходимларга ҳаддан ортиқ иш юклашларидан ёки уларни соғлиғига зарар етказадиган ишларга мажбурлашдан қайтаради. Худди шундай, муҳтасиб хавф-хатардан сақланиш ва зарар етишини олдини олиш мақсадида иш берувчи ёки ижарачини хавфсизлик меъёрларига риоя қилишга ҳамда меҳнат шароитида хавф-хатарларни камайтиришга мажбурлайди.

  Топографик текширув (топографик анатомия – анатомиянинг одам органларининг қандай жойлашганлигини ҳамда қон томирларига, нервларга алоқасини ўрганадиган бўлими) – бу касалликнинг аломатлари ёки белгилари бўлмаган шахсларда касалликни аниқлаш мақсадида ялпи аҳоли учун олиб бориладиган текширувдир. Одатдаги тиббий кўриклардан фарқли ўлароқ, топографик текширув ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган шахсларда ўтказилади. Бироқ, бу текширув ваколатли соғлиқни сақлаш бўлими томонидан ушбу текширув яширин касалликларни кашф этишга ёрдам беради, деб кўрилган ҳолатдагина амалга оширилади.

  Аммо, топографик текширувларнинг мақсадига келсак, у жамиятдаги касалликни эрта аниқлашдан иборат бўлиб, бу касалликдан азият чекишни озайтириш ва даволанишнинг муваффақият даражасини ошириш имкониятини беради. Мисол тариқасида оладиган бўлсак, янги туғилган чақалоқлар мунтазам равишда feniketonuriya (PKU) учун синовдан ўтказиладилар. Бу озуқавий аралашувсиз ақлий заифликка олиб келадиган ҳолатдир. Бу  билан кўплаб янги туғилган чақалоқларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконияти туғилади.

  Халифа соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари билан маслахатлашган ҳолда ушбу топографик текширув дастурларини ихтиёрий ёки мажбурий бўлиши ҳақида қарор қабул қилади.  Аҳоли бундай текширувдан ўтишга мажбур қилинмайди. Фақат, агар аҳоли шахсларининг текширувдан ўтишни рад этишлари оқибатида бошқа шахсларга ҳам зарар етиши хавфи бўлса, бундай ҳолатда

لا ضرر و لا ضرار

“Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган ҳадисга, шаръий қоидага асосан зарарни бартараф этиш учун шахслар кўрикдан ўтишга мажбур қилинадилар.

Оғиз ва тишларнинг саломатлиги

  Оғиз бўшлиғи саломатлигининг оламий дастурлари шуни таъкидлайдиларки, оғиз бўшлиғи саломатлиги умумий саломатликнинг ажралмас бир қисми бўлиб, у ҳаёт сифатини белгиловчи омилдир. Оғиз, милк ва тиш касалликлари кенг тарқалган муаммодир. Саноати ривожланган йирик мамлакатлар мактаб ўқувчиларининг 60-90 % и ва катталарнинг аксарият қисми тиш кариесига мубтало бўлган. Худди шу ҳолат милк касалликларига ҳам тегишли. Тиш касалликлари азоб ва оғриқларга олиб келади. Шунингдек, у нутқ ва унинг яхшилигига таъсир кўрсатади. Оғиз хидини бузади ва инсоннинг гўзаллигини ўзгартиради. Бундан ташқари, у чайнаш ва овқатланиш муаммоларини келтириб чиқаради. Ислом оғиз соғлигига ва унинг поклигига эътибор қаратиб, уни асраб авайлашга тарғиб этди. Буни Аллоҳ таъолонинг розилигини қозониш билан боғлади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Аҳмад, Нисоий, Ибн Можжа, Ибн Хазима ривоят қилган ва Нававий саҳиҳ деган ҳадисда марҳамат қиладилар:

السِّواكُ مَطهَرةٌ للفَمِ، مَرْضاةٌ للرَّبِّ

  “Мисвок оғизни пок қилгувчи ва Парвардигорни рози қилгувчидир”.

Расулуллоҳ саллоллоҳуалайҳи ва саллам яна марҳамат қиладилар:

لولا أن أشُقَّ على أمَّتي لأمَرتُهم بالسِّواكِ مع كلِّ صلاةٍ

 “Агар  умматимга машаққат туғдириб қўймаганимда уларни ҳар намозда мисвок тутишга буюрган бўлар эдим”. Бухорий ва Муслим ривоятлари.

لولا أن أشُقَّ على أمَّتي لأمَرتُهم بالسِّواكِ عند كلِّ وُضوءٍ

 “Агар  умматимга машаққат туғдириб қўймаганимда уларни ҳар таҳортда мисвок тутишга буюрган бўлар эдим”. Бухорий ривояти. Таҳорат асносида мисвок қўллаш бугунги кунда мусулмонлар орасида кенг кўламда қўлланиб келинмоқда. Ҳадиси шарифлар  Ислом дини пайдо бўлиши биланоқ шахсий гигенага, оғизни пок сақлаш учун мисвокнинг ролига қаратган аҳамитига ишора қиладилар. Ривоятларга қараганда, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўлим тўшагида ётар эканлар аёлларидан тишларини мисвок билан тозалаб қўйишларини сўрадилар ва бу у Зотнинг дунёда қилган энг сўнги дунёвий ишлари эди. Шундай экан, қандай қилиб тишларнинг соғломлиги, оғиз бўшлиғи соғлиғига риоя қилиш Халифалик давлатининг соғлиқни сақлаш сиёсатидаги энг асосий жуз бўлмаслиги мумкин?!.

  Дарҳақиқат, Ислом жамоат намозига киришдан аввал биродарини ёқимсиз хиди билан озорлантирмаслиги учун мусулмондан саримсоқ ва пиёз ейишдан қайтарди. Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

مَنْ أَكَلَ ثُومًا أَوْ بَصَلًا فَلْيَعْتَزلْنَا، أَوْ فَلْيَعْتَزلْ مَسْجدَنَا

  “ Ким саримсоқ ёки пиёз еган бўлса, бизлардан четда турсин, ёки масжидимиздан ҳам четда турсин”. Оғиз ва тишларга эътибор бермаслик уларнинг хидини бузилишига ва табиийки, бу хиддан мусулмонларнинг озорланишига олиб келади.

 Халифалик давлати болаларни вояга етгунларига қадар бепул стомотология билан таъминлаши лозим. Давлат вақти-вақти билан барча фуқароларнинг, айниқса, тишларини соғлиғини кузатиш, касалликларни ва эрта чиришини олдини олиш ва уларни даволаш учун мактаб таълимининг турли босқичларида бўлган болаларнинг оғиз бўшлиғини текшириб туриши лозим. Шунингдек, Халифалик давлати аввало Исломнинг тегишли аҳкомларини ўргатиш орқали, сўнгра одамларга оғиз бўшлиғи ва тиш саломатлигининг аҳамияти ва уни қандай сақлаш кераклиги хақида маълумотлар беришга қаратилган оммавий ахборот компаниялари орқали оғиз бўшлиғи гигенаси ва тиш парваришининг аҳамиятини ўргатишга эътибор қаратиши лозим. Тишларни парчаланишдан ҳимоя қилиш ва уларнинг касалланиш даражасини пасайтириш сиёсати қўллаши лозим.(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here