Гўзал ҳисобланадиган хулқлар

2797
3

بسم الله الرحمن الرحيم

ХУЛҚЛАР

Гўзал ҳисобланадиган хулқлар

1

Ҳаё

Ҳаё(حياء) арабча сўз бўлиб, ўзини тутиш, қисқартириш ва изоляция каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса, инсонга берилган сифат бўлиб, одобли маъносида, унинг акси эса беодабликдир. Ҳаёли инсон дегани – “уятчан”, “уялувчи”, “шунинг учун у уятчан ва у ўзини ўзига тортади ва чекинади” каби маънода ишлатилади.

Исломда эса, ҳаромлардан, гуноҳлардан сақланиш, ҳақ эгаларининг ҳақларига зулм қилишдан сақланиш яъни ҳаё – ўз эгасини ёмонликдан сақланишга ундайдиган, ҳақ эгаларининг ҳақ-ҳуқуқларини эътиборсиз қолдиришдан сақлайдиган муносабатдир. У гўзал ахлоқларнинг асоси, иймон зийнати, ҳадисдагидек, Ислом тимсолидир:

 لكل دين خلق، وخلق الإسلام الحياء

 “Ҳар бир диннинг ўзига хос хусусияти бор, Исломники эса ҳаёдир”. Имом Молик “Ал-Муватто”да ривоят қилган.

Ҳаё яхшилик далилидир, у омонлик кўрсаткичи ва айбдан паноҳдир. Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтдилар: “Иймон яланғоч, кийими тақво, зийнати ҳаёдир”. Яна айтиладики: Кимки ҳаё кийими билан беркинса, одамлар унинг камчиликларини кўрмайдилар.

Ҳаё – табиатан инсон уят деб санайдиган ишлардан, юзсизлик қиладиган инсонлар билан баҳслашишдан, фахш-уят сўзларни гапиришдан сақланиш билан бир қаторда ҳар қандай ҳаром ишни қилишдан сақланиш, ҳамда ўз зиммасидаги бошқалар учун адо қилишини шариат талаб қилган бурчларини адо қилиш – ҳаёдир.

Ҳаёлик – деган сифатга эга бўлиш учун аввало ёлғон гапириш, хиёнат қилиш, ғийбат, чақимчилик, сотқинлик, бўҳтон-тўҳмат қилиш, бировларга озор-зиён келтириш, алдаш, энг асосийси Умматга, Динга зиён етказиш, Динни ўрганишдан, Дин талабларига амал килишдан тўсиш каби шариатда ҳаром саналган ишларни билиш керак, сўнгра бундай беҳаёлик сифатларидан ўзимизни тозалаш керак, чунки бу ишлар беҳаё фосиқ, кофирларнинг ишларидир.

Иккинчидан: зиммасидаги бошқаларга адо қилиш керак бўлган ҳақларни ҳам яхши, муфассал билиш керак, масалан: эркакнинг зиммасида аёлининг, балоғат ёшига етмаган ёки ногирон фарзандларининг нафақаси уларнинг ҳаққи бўлиб, уни адо қилмаган эркак ҳаёсиз ҳисобланпди. Балоғат ёшига етгунича соғлом вояга етказиб, Куръон, ҳадис, тажвид, фиқҳ, араб тили каби сақофий илмлардан имкон қадар ўргатиш, Исломга амал қилишга ўргатиш, оила қурганда зиммасидаги бурчларини адо қила оладиган қилиб тарбиялаш, жамиятда ўз ўрнига яраша иш қила оладиган қилиб тарбиялаш онанинг зиммасидаги болаларни ҳақлари бўлиб, ота оиладан масъул бўлганлигидан бу ҳам оиланинг ота зиммасидаги ҳаққи ҳисобланади. Аслида одоб-аҳлоқ ёшликдан бошланиши керак, Пайғамбаримиз с.а.в. шундай деганлар: «Болаларингиз етти ёшга етгач, уларни намоз(яъни Исломга амал қилиш)га буюринглар. Ўн ёшга етганида (шариатга беэътиборлиги учун) уринглар ва уларнинг ётиш жойларини бошқа-бошқа қилинг.” Имом Аҳмад бу ҳадисни ўзининг “Муснад”ида ривоят қилган.

Бу ҳадис боланинг одоб-ахлоқи икки босқичга бўлинишига далолат қилади: Биринчи босқич – боланинг ўн ёшга тўлгунга қадар бўлган ҳолати бўлиб, бу даврда одоб кўрсатиш учун уларни урилмайди. Чунки бу ёшда ҳам намозга буйруқ бериш керак, лекин уни урмаслик кераклиги таъкидланяпти. Намозгаки урилмаганидан кейин бошқасига урилмаслиги ўз-ўзидан аён. Демак, бу пайтда урилмасдан, қизиқтириш ва огоҳлантириш услублари билан чекланилади. Иккинчи босқич: ўн ёшдан то вояга етгунига қадар одоб бериш учун керак бўлиб қолса урилади ҳам. Вояга етмай туриб унга шаръий ҳадлар ва жазолар татбиқ этилмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в. «Уч кишидан қалам кўтарилган: гўдакдан то вояга етгунига қадар, уйқудаги одамдан то уйгонгунига қадар, жиннидан то тузалгунига қадар», деганлар. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган. Ундаги «қалам кўтарилган» деган сўзнинг маъноси вазифа-мажбурият юклатилмаган, демакдир. Гўдаклар вояга етгач, шаръан мукаллафга айланадилар. Агар бирор жиноят ёки ҳаром ишни қилиб қўйсалар, қозиликнинг буйруғи билан жазоланадилар. Бу фарзандларнинг ота-онаси зиммасидаги шаръий ҳақларига қисқача тўҳталиш бўлди.

Шунингдек, қўшни ҳаққи, қариндош-уруғларнинг ҳаққи, Аллоҳни калимасини олий қилиш учун ҳаракат қилётганларнинг, шу йўлда қамалиб қолганларнинг ҳаққи, етимлар, дўстлар, олимлар, амирлар ҳақларига риоя қилиш ҳам ҳаёдир.

Олимлар, ҳақларни билган инсонларни зиммасида, ҳақни рўйи-рост етказиш, билганларини оммага тарқатиш, ҳар бир инсонга насиҳат қилиш омма ҳаққи бўлиб, унга риоя қилиш ҳам ҳаёдир.

 Амирлар ўз қўл остидагиларга зулм қилмасдан ҳақларини адо қилиш, одиллик билан бошқариш, итоатидаги инсонларга қулоқ солиш, улар билан ҳамдард бўлиш, муҳтож бўлганларида имкон қадар ёрдам кўрсатиш ҳам ҳаёдир.

Ҳаё ҳақидаги далиллар:

  • Ибн Умар ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. бир Ансорийнинг биродарига ҳаё ҳақида насиҳат қилаётгани устидан ўтиб қолиб:

‎‫دعة فإن الحياء من الإيمان‎

«Қўявер уни, чунки ҳаё иймондандир», дедилар. (муттафақун алайҳ)

  • Имрон ибн Ҳусайн ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в.:

‎‫«الحياء لا يأتي إلا بخير»‎

«Ҳаё фақат яхшилик олиб келади», дедилар (муттафақун алайҳ).

  • Абу Хурайра ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в. шундай деганлар:

‎‫الإيمان بضع وسبعون – أو بضع وستون – شعبة فأفضلها قول لا إله إلا الله.‎‫وأدناها إماطة الأذى عن الطريق‎ والحياء شعبة من الإيمان‎

«Иймон етмиш (олтмиш) неча шохобчага бўлинади. Унинг энг афзали Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, демоқдир. Энг қуйиси йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам иймоннинг бир қисмидир». (муттафақун алайх).

Афсуски, динсизлик ҳукумрон бўлган даврлардан бошлаб одамларда ҳаёсизлик урфга айланди, беҳаёликдан уялишмай қўйди. Ақл бовор қилмайдиган ноҳақликларни, ҳаромларни, тўҳмат, алдаш, ёлгон гапириш, аҳдга вафо қилмаслик, заифларга зулм қилиш билан машҳур бўлган инсонларнинг юзлари қизариш, хатоларидан уялиш тугул, шармандаларча ўзини қаҳрамон кўрсатишадиган бўлиб қолдилар. Бундай беҳаёларни жойини кўрсатиб қўйиш ўрнига, уларни оқлаш, уларга лаганбардорлик қилиш авжига чиқди.

Биз шариатга қайтишимиз, ҳамда Росулуллоҳ с.а.в.ни ўзимизга ўрнак қилиб олишимиз керак, аксинча, Аллоҳнинг олдига қайси юз билан рўпарў бўламиз?!

Аллоҳ Таолодан ҳаё қилайлик, акс ҳолда Росули с.а.в.га: қандай биз сизнинг Умматингизданмиз, сизга эргашдик – дея оламиз?!

كان النَّبيُّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم أشَدَّ حَياءً من العَذراءِ في خِدْرِها  ، وإذا كَرِه شيئًا عُرِفَ في وَجْهِه

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги бокира қиздан кўра уятчанроқ эдилар, агар бирор нарсани ёқтирмасалар, (яъни ноҳақликни кўрсалар) юзларидан маълум бўлар эди. Бухорий ривояти.

Абу Мастур Ибн Муҳаммад

3 COMMENTS

  1. Understanding more about placebos and the therapeutic encounter has the potential to improve the way we develop new medical therapies and the way we deliver care.
    this site is the bestLooking for rock bottom prices? The mazzogran sildenafil online.
    Keep in mind, though, that sharp abdominal pain can be due to a number of factors.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here