Американинг Шомдаги малайи қонхўр режим қачон ағдарилади?!

1383
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Американинг Шомдаги малайи қонхўр режим қачон ағдарилади?!

Устоз Аҳмад Ҳож Муҳаммад

Воқеа-ҳодисаларнинг тезлашиши ё секинлашишидан, хабарларнинг кўпайиши ё озайишидан қатъий назар, Шом аҳли бошдан кечираётган вазият ҳамон бир хил-ўзгаргани йўқ.

Гап шундаки, Америка вақтдан ютишга ва Суриядаги малай режимининг умрини узайтиришга уринмоқда. Ишлар ўзининг Женевада тузган режаси бўйича ва БМТнинг 2254 сонли резолюциясига мувофиқ ҳамда ўзининг кўплаб ифлос услублари бўйича давом этишидан умид қиляпти. Биз унинг баъзилар янгилик, деб ўйлаётган ёмон ниятли услубларидан мисол келтирамиз:

Жумладан: кузатув пунктлари каби қўзғолон аҳли йўлига тўсиқлар қўйиш, Россия-Туркия патрул хизматини ҳаракатлантириш, вақти-вақти билан ички тўқнашувлар келтириб чиқариш, қонхўр режимни холис инсонлар ўқидан ҳимоя қилиш, турк режими ва унинг одамлари келтириб чиқараётган фитналарга рози бўлмаётганлар жонига қасд қилиш, одамларга тирикчиликларида тазйиқ ўтказиб, уларнинг ярашувга рози бўлишлари учун амалий қадам сифатида ўтиш йўлакларини очиб бериш.

Бироқ, вазият ўша-ўша, янгилик йўқ. Кураш ҳамон давом этмоқда, қўзғолон аҳли ўз мақсадлари томон кетмоқдалар ва режимни ағдариш мақсадларига ҳали етиб келганлари йўқ. Аммо Америка ҳам қўзғолон ишини ёпиш мақсадига ета олмади. Бераётган баёнотларидан унинг ожизлиги ва ишни малайи фойдасига ҳал этиш истиқболи йўқлиги кўриниб турибди. Мана, БМТнинг Суриядаги махсус вакили Гейр Педерсен яқинда «Сурия учун кенг кўламли сиёсий ечим яқин эмас», дея баёнот берди.

Кўпчиликни қуйидаги савол кўп қийнамоқда: «Шом қўзғолони ўз қарорини қачон қайта қўлга олади, қачон фарзандларимиз Аллоҳ Таолога берган аҳд-паймонларини қайта содиқ қолиб, Америка ва у билан тил бириктирган турк режими ва уларнинг гумашталари билан боғланган ипларини узадилар, қачон уларнинг фитна ва макрларини ўзларининг бўғзига қайтариб урадилар?!».

Америка сиёсатига, Туркия ва халқаро ҳамжамиятнинг позицияларига кўз тикмоқнинг ўзи дард ва асли балодир. Чунки энг катта хато масаламизни ва қўзғолонимизни бировларнинг позициясига боғлаётганимиздир.

Ҳатто одамларнинг «аҳволимизни тақдир ўзгартиради» ёки «имом Маҳдий тушиб, Исломни тиккалайди» ёхуд «бирор гуруҳ чиқиб режимни ағдаради», дея кутишлари ожизликдир. Мана шундай ожизлик маданияти халқаро ҳамжамият, деган нарсанинг ҳаёсиз расво қилмишларини янада кучайтирмоқда.

Аслида, саволимиз шуки, ҳақ байроғини ким кўтармоқда? Ким бизга қўзғолон бошидан ҳозиргача холис насиҳат қилиб келди? Ким ўз аҳд-паймонларини ўзгартирмай собит туриб, бизни куфр лойиҳаларини парчалашга ва буюк Ислом лойиҳасини барпо этишга етакламоқда?

Энг тўғри савол мана шу. Чунки Росулуллоҳ ﷺ қуйидаги ҳадисларида бизга ташаббусни ўргатиб, кутишдан қайтарганлар:

«بَادِرُوا بِالْأَعْمَالِ سَبْعاً: هَلْ تَنْتَظِرُونَ إِلَّا فَقْراً مُنْسِياً، أَوْ غِنًى مُطْغِياً، أَوْ مَرَضاً مُفْسِداً، أَوْ هَرَماً مُفَنِّداً، أَوْ مَوْتاً مُجْهِزاً، أَوْ الدَّجَّالَ فَشَرُّ غَائِبٍ يُنْتَظَرُ، أَوْ السَّاعَةَ، فَالسَّاعَةُ أَدْهَى وَأَمَرُّ»

«Ушбу еттита (бало-мусибат) келишидан олдин яхши амалларни қилишга шошилинглар: (Тоат-ибодатни) унуттириб қўювчи фақирлик, ҳаддан ошириб юборадиган бойлик, (соғилигингиз ва ақлингизни) бузувчи касаллик, гапларингизни маъносиз қилиб қўядиган кексалик, тасодифий ўлим, кутилаётган нарсаларнинг энг ёмони бўлган Дажжол ёки (бу дунё балоларидан ҳам) даҳшатли ва аламли бўлган қиёмат соати». Зеро, ташаббус мўмининг сифатларидан бўлиб, ожизлик ва кутиш умидсизлик келтиради. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّهُ لَا يَيْأَسُ مِن رَّوْحِ اللَّهِ إِلَّا الْقَوْمُ الْكَافِرُونَ

«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур» [Юсуф 87]

Дарҳақиқат, Росули акрам ﷺ Араб ярим оролини куфрдан Исломга инқилобий равишда ўзгартириш билан ташаббус кўрсатдилар. Абу Бакр сиддиқ G Пайғамбарлик меросини ва Ислом давлатини сақлаб қолиш ташаббусини кўрсатди… Умар форуқ Рум ва Форсдан иборат ўз замонининг энг йирик империяларини парчалаш ташаббусини кўрсатди… Салоҳиддин Айюбий муборак Ақсо масжидини озод этиш ташаббусини кўрсатди… Абу Айюб Ансорий Канстантинопол деворлари остида шаҳид бўлиш ташаббусини кўрсатган бўлса, султон Муҳаммад Фотиҳ уни фатҳ этиш ташаббусини кўрсатди… Бугунги асрда Шом аҳли ўз қўзғолонлари билан тоғутлар тахтини ларзага келтириш ташаббусини кўрсатди!!

Бас, ким қамоқлардан асирларни озод этиш ташаббусини кўрсатади?!

Ким қонхўр режимни ағдариш ва қурбонликларни сақлаб қолиш ташаббусини кўрсатади?!

Ким қўзғолон ҳаракатини давом эттириш, унинг қарорини қайтариб олиш, ўзгармас мақсадларига қаттиқ амал қилиш ва режимни тубдан ағдариш сари йўлни давом эттириш ташаббусини кўрсатади?!

Қачон нуфузли кишилар даъватни, қўзғолончиларни ва холис мужоҳидларни қабул қилиш ташаббусини кўрсатади?!

Қачон ростгўй инсонлар Аллоҳга суяниш ҳужжатларини кўрсатиб, унга таваккал қиладилар, Унинг арқонини маҳкам тутиб, Дамашқдаги қонхўр режимни ағдариш ҳаракатини бошлаш ташаббусини кўрсатадилар?!

Қачон ақлирасо инсонлар зўравон ва хоин турк режимининг сиёсий етакчилигини ортларига улоқтириб, мусулмонлар ақидасидан балқиб чиққан лойиҳага эга ва Умматни қизғанадиган, унинг қурбонликларини ҳимоя қиладиган холис онгли сиёсий етакчиликка эргашиш ташаббусини кўрсатади?!

Қачон шу саволларга жавоб бўлса, биз нусрат йўлида кетяпмиз, дейишга ҳақли бўламиз. Шунинг учун ҳар бир томон ўз вазифаси билан шуғулланмоғи, ўз жавобгарлигини зиммасига олиб, воқеа-ҳодисаларни яратмоғи, уларни кузатиш билан кифояланмаслиги, керак. Ана шунда Аллоҳнинг ваъдаси амалга ошади, ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Аллоҳнинг ҳокимияти барпо бўлади.

وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ

«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз» [Қасос 5]

Роя газетасининг 2023 йил 22 март чоршанба кунги 435-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here