بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Куч-қудрат ва қадр-қиммат фақат Исломни татбиқ қилиш билан бўлади
2023 йил 26 март якшанба куни кечқурун Ироқ Вакиллар кенгаши (Парламенти) сайлов қонунчилигига ўзгартиш киритишга оид қолган бандлар бўйича овоз беришга бағишланган мажлис сессиясини ўтказди. Мувофиқлаштирувчи доиранинг «Sainte-Lague қонуни»ни қабул қилиши, яъни сайлов натижаларида 1.4 ўрнига 1.7ни қабул қилишни қаттиқ талаб қилиши сабабли сессия кучли тартибсизликларга гувоҳ бўлди. Маълумки, бу қонун Парламентда кичик блокларнинг ўрин олиш имкониятларини жуда заифлаштиради. Мувофиқлаштирувчи доиранинг бу талаби фаоллар ва мустақил депутатларнинг жанжалларига сабаб бўлди. Чунки улар буни мамлакатдаги нуфузли шахсларнинг хоҳиш-истаклари асосида ўйлаб топилган қонун деб билишади. Зал мустақил депутатлар ва кичик блокларнинг ҳайқириқларига тўлди. Бу эса тартибсизлик ҳолатини келтириб чиқариб, оқибатда сессия тўхтатилди. Шундан сўнг, мустақил депутатлар билан мувофиқлаштирувчи доира ўртасида даҳанаки жанг бошланди ва парламент спикери тартибсизликлар натижасида мустақил депутатлардан баъзиларини парламентдаги «хулқ-атвор қўмитаси»га топширишга қарор қилди… Сессияда – ижтимоий тармоқларда тарқаган видеолавҳаларга кўра – мустақил депутатларга нисбатан сўкиниш ва уларни калтаклаш ҳолатлари кузатилда… Норозиликлар давом этавергач, спикер Пешмерга кучларидан ҳодисага аралашишни ва мустақил депутатларни сессиядан чиқариб юборишни талаб қилди.
Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – Ироқ вилояти томонидан чиқарилган баёнотда бундай дейилади:
«Биз шунга яққол гувоҳ бўляпмизки, гарчи сайлов умумий бир услуб бўлса-да, бироқ бадбўй демократик тузумда ундан бузиб фойдаланилиб, юртдаги нуфузли кучлар манфаати учун уни ўзгартирилмоқда. Бунинг оқибатида уларнинг даъво қилган «тинч демократия»лари таҳдид соладиган ва қўрқитадиган диктатурага айланмоқда».
Матбуот баёнотида қўшимча қилинди:
«Ироқ халқи очлик, муҳтожлик, ҳатто қашшоқликдан ва тинкларини қуритувчи қимматчиликдан азият чекаётган бир пайтда, биз бу ҳукмрон элитанинг тўпланиб олиб, халқ учун эмас, балки фақат ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарорлар чиқараётгани кўриб турибмиз. Улар ҳукумат тузилгандан то шу бугунга қадар таранглик ва кескинлик ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришни маъқуллаган бўлсалар-да, аммо ўз манфаатларини сақлаб қолиш учун ҳайвонлардек бир-бирлари билан мана шундай жанжаллашётганига ҳам гувоҳ бўляпмиз».
Баёнотда Ироқдаги мусулмонларга бундай мурожжат йўлланди:
«Мана, сизга Америка олиб келган ҳамда ўғри ва жиноятчиларни ҳимоя қилиб, зулму тартибсизликларни кенг тарқатаётган режим… Мана, сизга Америка ваъда қилган «янги Ироқ»… На суверенлик, на саноат ва на қишлоқ хўжалик топиладиган, балки бойликлари талон-торож этилиб, аҳолиси қашшоқлик даражасида яшаётган, жиноятчи гуруҳлар, гиёҳванд моддалар ва касалликлар тарқаётган, хавфсизлик ва тинчликдан бутунлай маҳрум бўлган Ироқ! Америка томонидан тепангизга олиб келинган бу жиркач таги паст раҳбарлар юртингизни ўзларига ва оилаларига ўлжа қилиб олиш учун сизнинг қайси жарликда ҳалок бўлаётганингизга заррача ҳам ташвиш қилишмаяпти…
Бас, шу аҳволингиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули ﷺни рози қиладими?! Набий ﷺнинг бундай деганлари ривоят қилинган:
«والَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بالْمَعْرُوفِ، ولَتَنْهَوُنَّ عَنِ المُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ الله أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَاباً مِنْهُ، ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلا يُسْتَجابُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар. Акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур. Кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингиз ижобат бўлмай қолади».
Шундай бўлгач, бу мункарга ҳаргиз сукут қилмаслигингиз лозим. Зотан, Аллоҳнинг шариати тарк этилиши, ҳокимияти талашилиши ва уни ожиз нуқсонли муҳтож инсоннинг қўлига топширилиши каби мункардан ҳам ёмон мункар борми?! Сиз яшаётган Исломга тескари ҳаётдан ҳам хор ҳаёт бўлиши мумкинми?! Зеро, сизнинг ҳаққингиз Аллоҳнинг ҳаққидир. У душманингиз томонидан берилмайди, аксинча, ундан тортиб олинади».
Баёнот сўнггида ҳақ-ҳуқуқларига эришишлари ва ҳеч барҳам топмаётган бундай кризислардан қутулишлари учун Ироқ аҳлига бундай нидо қилинди:
«Эй мусулмонлар! Бас, биз сизни исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Аллоҳ шариатини ҳукмрон қилиш учун ҳаракат қилишга даъват қиляпмиз. Шояд, ҳақ-ҳуқуқингизга ноил бўлиб, узоқ замонлардан бери йўқотганингиз азизликда ҳаёт кечирсангиз ва илоҳий шариатни татбиқ қилувчи битта имомга байъат қилишдек Роббингиз олдидаги бурчингизни оқласангиз. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«وَمَن مَاتَ وَليسَ في عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Кимда-ким бўйнида байъат бўлмаган ҳолда вафот эса, жоҳилият ўлимини топибди».
Роя газетасининг 2023 йил 5 апрел чоршанба кунги 437-сонидан