Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

2160
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

Ушбу сарлавҳа остида Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими 2023 йил 4 март шанба куни Уммат масаласи форумини ўтказди. Форумга устоз Холид Абдуллоҳ бошловчилик қилди.

Биринчи маъруза муҳандис Аҳмад Жаъфарга берилди. У ўз маърузасида қуйидагиларни таъкидлади:

«Илмонийлик – динни давлатдан ажратиш демакдир. У Исломга асосларида ҳам, тафсилотларида зид келади. Судандаги курашнинг сабабчиси ҳам Илмонийликдир. Бундан ташқари, илмонийлик сиёсатчиларининг малайлиги ва тил бириктируви билан кофирлар ҳамда мустамлакачи давлатларнинг мамлакат ишларига арлашишларига ва бойликларини ўзлари учун ҳалол қилиб олишларига йўл очиб берди. Масалан, бугунги кунда Суданга амалда «UNITAMS» ҳукмронлик қилмоқда.

Юрт муаммоларини ҳал қиладиган, мамлакат аҳолиси рози бўладиган ва сиёсий барқарорликни таъминлайдиган тузум Ислом тузуми ва унинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир. Бунга қўшимча, мустамлакачи кофир нуфузини йўқ қилиш билан юрт бирлигини сақлаб, бўлинишдан ҳимоя қиладиган ҳам Ислом тузумидир».

Кейин доктор Муҳаммад Абдураҳмон маъруза қилиб, Судан режимининг ҳалокатли рецептлар қўллаётгани ҳақида сўз юритиб, бундай деди:

«Илмоний тузумни татбиқ қилиш оқибатлари, айниқса иқтисодий томондан яққол маълумдир. Буни, Судан аҳолисининг 60 фоиздан зиёдини камбағалга айлантирган иқтисодий таназзул ва чексиз қимматчиликда ҳам кўриш мумкин. Ислом аҳкомларидан бошқаси иқтисодий емирилишни тўхтатишга қодир эмас. Бу Исломда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали мустамлакачи давлатларнинг ҳалокатли рецептлари ва қотиллик манбаларини вайрон этиш орқали амалга ошади».

Форумнинг баҳс-мунозара бўлимида бир қатор сиёсатчилар, уламолар, журналистлар ва жамоат ишлари билан қизиқувчилар ўзларининг муҳокамалари, фикр ва изоҳлари билан қатнашдилар. Унда қатнашганлар орасида ёзувчи журналист устоз Муҳаммад Мабрук, Ирригация ва сув хўжалиги вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси муҳандис Ҳайдар Юсуф ҳамда «Судан бирлиги озод ватан фарзандлари нидоси»дан устоз Одам Тайёб ва Ҳизбул Уммат етакчиларидан устоз Иброҳим Муҳаммад кабилар бўлди.

Роя газетасининг 2023 йил 15 март чоршанба кунги 434-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here