Халқаро кураш ва урушлар

1065
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро кураш ва урушлар

(Ғарбнинг ваҳшийлиги ҳамда Исломнинг раҳмати)

Устоз Холид Саид

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими аъзоси

Дунё давлатлари ўртасидаги муносабат манфаат устига қурилган. Шунинг учун давлатлар ўзаро ўрталаридаги муштарак манфаатга қараб бир-бирларига яқин бўладилар ёки рақиб бўладилар. Гарчи баъзан давлатлар бир-бирлари билан иттифоқчи, яқин ва дўст бўлиб кўринса-да, аслида, улар ўртасидаги табиий алоқа кураш устига қурилган бўлади. Халқаро кураш бир неча қирра ва кўринишларга, турли майдон ва саҳналарга эга. Кўпинча бу кураш махфий, кўринмас бўлади, уни фақат диққат билан кузатган кишигина кўради. Аммо кураш урушдан фарқ қилади, гарчи уруш давлатлар ўртасидаги курашни ифодаласа ҳам. Зеро, урушда зўравонлик ва шафқатсизлик очиқ кўриниб туради.

Бугунги кунда дунёда тўлиқ капитализм ҳукмрон. Ҳатто Хитой ва Россия каби социализмга алоқадор давлатларда ҳам ҳозирда социализмнинг номи қолган, холос. Чунки бу давлатда социализмнинг таъсири йўқ. Уларнинг сиёсий ва иқтисодий тизимлари ва халқаро муносабатлари ҳам капиталистик системага мослашиб қолган. Воқеа-ҳодисаларни кузатадиган бўлсак, дунё бўйлаб турли давлатлар ўртасида турли соҳада курашларни гувоҳи бўламиз. Масалан, халқаро савдо, технология, энергетика, шартнома ва иттифоқлар ҳамда ҳар турди сиёсий фаолиятлар соҳасида. Булардан бири АҚШ-Хитой кураши бўлиб, сиёсий мақсадларга хизмат қилиш учун бу кураш иқтисодий, техник ва ҳарбий характерга эга. Америка бу курашда Хитойни ўз деворлари ортидан бу ёққа чиқармай ушлаб туришга уриняпти. У Хитойнинг минтақавий куч бўлиш билангина кифояланишини хоҳлаяпти. Яъни Хитойнинг халқаро майдонга чиқиб, АҚШга ўз таъсирини ўтказишига ва дунё тахти учун у билан рақобатлашишига йўл қўймасликка ҳаракат қиляпти. Чунки Қўшма Штатлар ўзини дунёнинг биринчи давлати деб билади, ҳеч бир кучнинг ундан бу ўринни тортиб олишини истамайди.

Халқаро кураш, капиталистик Ғарбнинг ўзида ҳам кузатилмоқда. Бу курашда Америка Иккинчи жаҳон урушидан бери Европа устидан гегемонлик қилишда ҳамда Европанинг – хоҳ бирлашган ҳолда бўлсин, хоҳ тарқоқ ҳолда – қайта дунёга йирик куч сифатида қайтишини олдини олишда қатъий турибди. Дарвоқе, Америка Европа Иттифоқи ғоясини барбод қилишга ҳаракат қилиб, унинг мазмун-моҳиятини фақат иқтисодий ва тижорий кўринишга чеклаб қўйди. Европа эса, ўзи учун мустақил ҳарбий куч пайдо қилишни ҳамда АҚШнинг НАТО мисолидаги чангалидан қутулишни ҳалигача уддасидан чиқолмаяпти. Зеро, бу НАТОнинг роли ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидаги совуқ уруш пайтида фаоллашди. Лекин Совет Иттифоқи парчаланиши билан бу роль ўзининг мавжудлигига бирор бир оқлов топа олмай қолди. 1992-1995 йилга келиб эса, Босния ва Герцеговина бўҳронида ҳамда 1998-1999 йилдаги Косово уруши пайтида бу ролга қайта жон кирди… Мана, бугун эса, биз Американинг Россия билан бўлган курашини қандай идора қилаётганини, Украина унинг вакили сифатида урушга шўмғиганини яққол кўриб турибмиз. Американинг мақсади Россиянинг халқаро майдонга қайтиш ва унга таъсирини ўтказиш ҳамда Совет Иттифоқи даврида бўлгани каби биринчи давлат мақоми учун рақобат қилиш орзусини чилпарчин қилишдир. Украинада юз берган бу урушнинг шиддатлилиги ҳамда 2022 йил февралда уруш бошлангандан бери Америка Россияни ботқоққа ботириш учун қўллаб келаётган сиёсатидан шу нарса кўриняптики, афтидан, Америка Россияни ҳатто минтақавий куч сифатида ҳам синдирмоқчи бўляпти. Масалан, Украина кризисининг ўзида Америка бир ўқ билан икки қушни урмоқчи: Ҳам Россияни синдириб, халқаро майдондан чиқариб ташлаш, ҳам Европани ўзининг гегемонлигига тиз чўктириб, ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш. Буни тарихдаги Россия-Европа курашидан фойдаланиб, Россиянинг ғазаби ва ваҳшийлигидан Европада қўрқув пайдо қилиш орқали амалга оширмоқчи.

Олам бошдан кечираётган воқеа-ҳодисалар турли давлатлар ўртасидаги бу курашнинг нақадар ваҳший ва қонхўрлигини кўрсатаётган экан, бу воқеа-ҳодисаларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, қуйидагиларга гувоҳ бўламиз: давлатлар ўз манфаатлари йўлида энг ёмон услубларни қўлламоқда ҳамда энг шиддатли қуроллардан фойдаланмоқда. Улар инсоният тугул ҳатто дов-дарахтнинг ҳаётига ҳам парво қилмай, азбаройи ўзининг мақсад ва манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида бутун халқларни қатли ом қилишга ҳам, шаҳар ва қишлоқларни Ер харитасидан ўчириб ташлашга ҳам тайёрдирлар. Бунга икки марта бўлган Жаҳон урушлари гувоҳ. Биринчи жаҳон урушида ҳарбийлар ва фуқаролар дохил қурбон бўлганлар сони 21 миллионга етган бўлса, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганлар сони 60 миллионга етди. Европанинг икки Америкага қилган босқинчилигидаги қурбонлар 140 миллионга етган. Американинг Афғонистонга уруши икки миллиондан зиёд инсонни, Ироққа қилган уруши бир миллиондан зиёд инсонни ҳалок қилди. Бу каби ҳодисалар ва бу даражадаги қурбонлар сони дунё давлатларининг террорчи давлат эканликларини, улар қабул қилган мабда-система ва фикрларнинг ботиллигини, дунё етакчилигини уларга асло топшириб қўйиб бўлмаслигини, дунёни тинчлик, омонлик ва барқарорлик қирғоғига олиб чиқишга уларнинг ҳаргиз лойиқ эмасликларини фош этмоқда. Бу етакчилар мабодо мағлубиятга учрайдиган бўлишса, ядро қуроли ёрдамида дунёни ер билан яксон этишлари билан таҳдид қилишаётганини эшита туриб, дунё қандай қилиб ўз келажагидан хотиржам бўлиши мумкин?! Ана Путин ва кўплаб россиялик раҳбарлар «Россия йўқ бўлса, дунё ҳам йўқ бўлади», деб айтмадими?! Уларнинг муқобили ўлароқ, Америка ҳам айни жиноятни содир этишга тайёр ва бунинг ажабланарли ери йўқ. Чунки атом бомбасини Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташлаган шу Америка бўлади!

Бугун олам даҳшат ва қўрқув остида яшамоқда. Инсоният бу давлатларнинг очкўзлиги қурбонига айланди. Давлатлар ҳар нарсани ўзларини ҳалол қилиб олиб, ҳар қандай муқаддас даргоҳни поймол қилишяпти. Улар на қадрият, на ахлоқ, на принцип ва на ўлчовни билишяпти. Билган нарсалари фақат ўзларининг разил манфаатлари ва ёвуз мақсадларини амалга ошириш, холос. Бугунги кунда инсониятнинг боши гаранг, йўлини йўқотган, қандай тақдир кутаётганини билмайди! Аммо Ислом эса, ёлғиз угина инсониятни залолат ва фанодан қутқаришга, унинг қўлидан тутиб, тинч, хотиржам ва барқарор ҳаётга олиб чиқишга қодир. У ўз аҳкомларини ўзининг фуқароларига, уларнинг дини, ирқи, жинси ва рангидан қатъий назар, барчаларига тенг татбиқ қилишни давлатга буюрган. Шунингдек, Исломни бутун оламга ҳидоят, раҳмат ва нур сифатида олиб чиқишни ҳам амр этган.

Исломда сиёсат билан шаръий аҳкомлар, деган эътиборда давлат, шахс ва ҳизблар шуғулланади. Сиёсатга Ғарбдаги Макиавеллича «мумкинотлар фани» деб ҳам, ёки «мақсад воситани оқлайди» қоидаси асосида ҳам қаралмайди. Ислом давлати ўзи тузган иттифоқ ва шартномаларга – агар рақиби вафо қилса – содиқ қолиб, вафо қилади. Армиясини ҳаракатга келтирганда ҳам, Аллоҳ йўлидаги жиҳод учун ҳаракатга келтиради ҳамда Аллоҳнинг даъватини битта ягона мақсадни кўзлаган ҳолда етказади. Ушбу мақсад Робеъ ибн Омир розияллоҳу анҳунинг Форс қўмондони Рустамга «Аллоҳ бизни ўзи хоҳлаган бандаларини бандаларга ибодат қилишдан Аллоҳ Таолога ибодат қилишга, дунё торлигидан охират кенглигига, динлар зулмидан Ислом адолатига чиқариш учун юборди», деб айтган гапида гавдаланади. Яъни Ислом давлати мустамлакачи эмас, фатҳ этувчи давлатдир. Шунинг учун биз ушбу давлатимизни Ироқ, Шом, Миср ерларининг унумдорлиги билан Шимолий Африканинг саҳро ва даштлиги ўртасини фарқламаганига гувоҳ бўлганмиз. Тарих мўминлар амирининг ҳатто ҳайвонларга ҳам ғамхўрлик қилиб, «Агар битта хачир Ироқ ерида қоқилиб йиқилса, бунга ҳам Аллоҳнинг олдида жавобгар бўлишдан қўрқаман», деган сўзларига гувоҳлик бермоқда. Яна бир амиримизнинг булутларга қараб, «Истаган ерингга ёмғир ёғдир, хирожинг менга келади», деган сўзларига ҳам, бошқа бир амиримизнинг қушлар мусулмон юртлари устидан учиб ўтаётиб, оч қолдим, демасин учун тоғларга донлар септирганига ҳам тарих гувоҳдир!

Жиҳод аҳкомларига келсак, бу ерда урушларимиздаги ахлоқни бирма-бир келтиришимизнинг ўрни эмас. Балки шаръан жиҳод моддий тўсиқни олиб ташлаш учун қилинган жиҳод эканини билсак, кифоя. Бу моддий тўсиқлар Исломни инсонларга хиралаштириш ва обрўсизлантиришдан холи соф тоза ҳолда, аниқ-тиниқ етказилиши олдидаги тўсиқлар бўлиб, кофир давлатлардаги мавжуд режимлар томонидан қўйилади. Шу сабабдан шаръан биз инсонлар олдига учта вариантни қўямиз: Биринчи, Исломни қабул қилиш. Агар уни қабул қилсалар бизнинг оға-иниларимизга айланиб, ҳуқуқ ва вазифаларда биз билан баробар бўладилар. Иккинчи, ўз динларида қолиш. Агар ўз динларида қолишни танласалар, Ислом давлати бошқарувига бўйсунадилар ва ҳимоя, мудофаа эвазига жизя тўлайдилар. Аммо ўртада урушни танласалар, ғалаба ғолибники бўлади. Биз урушга кирсак, улуғворлик ва мардлик позициясида турамиз. Қариларни, аёлларни ва болаларни ўлдирмаймиз, дов-дарахтларни ёқмаймиз, фақат қаршимизга қурол билан чиққанларни ўлдирамиз. Урушга биз Росулуллоҳ ﷺнинг

«فَوَاللَّهِ لِأنْ يَهْدِيَ اللَّهُ بِكَ رَجُلاً وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمْرِ النَّعَمِ»

«Аллоҳга қасамки, У зот сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши, сен учун қизил туяни қўлга киритишингдан ҳам яхшироқдир», деган сўзларига итоат қилган ҳолда кирамиз. Ҳатто душман аскарлари ҳам – худди баъзи мўғил аскарлари каби – динимизни қабул қилиб, Ислом аскарига айланган ҳоллари ҳам бўлган. Баъзи халқ ва умматлар бошқа бошқарувга рози бўлмай, адолат ва раҳмдил дея Ислом бошқарувини талаб қилган.

Тарих Ислом ҳамда унинг давлати фазилатларининг барчасини қайд этиб беришдан ожиз. Биз бу ҳақиқатларни ўзимизнинг куч-қудрат ва улуғворликка бурканган замонларимиздан хотирлаб биламиз. Бугун юракларимиз ғамдан эзилаётган ва ҳар йилнинг ражаб ойида Халифалик давлатимизнинг ағдарилганини алам ила хотирлаётган эканмиз, бутун дунё капитализм ва унинг зулмидан шикоят қилмоқда. Бас, шундай экан, келинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишга шошилайлик ва шу орқали ҳам ўзимизни, ҳам бутун башариятни бундай ваҳший урушлардан қутқариб, олам бошдан кечираётган танг-бахтсизликка якун ясайлик!

Роя газетасининг 2023 йил 8 феврал чоршанба кунги 429-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here