Фаластин муаммосини фақат Ислом ҳал қилади

2638
0

Фаластин муаммосини фақат Ислом ҳал қилади

Иорданиянинг Ақаба шаҳрида Иордания Қироллигининг чақириғи билан Фаластин делегацияси ва (Исроил) расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. (Исроил)лик расмийнинг айтишича, мазкур учрашув АҚШнинг талаби билан ўтказилган.

Хабарларга кўра, АҚШ, Миср ва Иорданиядан вакиллар қатнашган ушбу учрашув Фаластин ва (Исроил) ўртасида ўзаро битим тузиш билан якунланган. Учрашувдан сўнг Иордания ҳукумати томонидан берилган баёнотда, келишилган масалаларнинг тафсилотлари ҳақида маълумот берилди. Баёнотда айтилишича, яҳуд вужуди ҳам, Фаластин маъмурияти ҳам, ўтмишда имзоланган келишувларга амал қилиш ва “адолатли ва доимий тинчлик” учун ҳаракат қилишга ваъда берган.

Маълумки, (Исроил) кучлари Жанинда уюштирган қирғиндан сўнг Фаластин президенти Маҳмуд Аббос барча музокараларни тўхтатганини эълон қилган эди. Бироқ АҚШдан кўрсатма келиши билан Аббоснинг қарорлари бекор қилинди.

Изоҳ: яҳудлар қачон берган ваъдасида турганки, энди Маҳмуд Аббосга берган “мустаҳкам тинчлик” ваъдасига амал қилса! Улар на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Мана шу учрашувда ҳам яҳуд расмийлари учрашувда “мустаҳкам тинчлик учун ҳаракат қилиш”га ваъда бериши ортиданоқ, Фаластинда (Исроил)нинг босқинчи кучлари Наблус жанубидаги Ҳувара шаҳрига бостириб кириб, бир кишини ўлдирди, 100 кишини жароҳатлади, ўнлаб уйлар, иш жойлари ва машиналарни ёқиб юборди. Босқинчи сионистларнинг бу жиноятлари уларнинг “тинчлик” деганда, нимани назарда тутишини яққол кўрсатиб турибди.

Қолаверса, Маҳмуд Аббоснинг дарди ҳам Фаластин аҳлининг тинчлиги эмас. У АҚШнинг “икки давлатлик” ечимига боғликлиги ҳамда минтақада ва Фаластинда «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Исломга қарши курашни давом эттириши билан ўзининг АҚШга содиқлигнини кўрсатиб келмоқда.

Шуни унутмаслик керакки, Фаластин муаммоси фаластинликлар муаммоси ёки миллий муаммо эмас, балки Исломий муаммодир, яъни бутун Ислом Умматининг муаммосидир. Шунинг учун Исломга бутунлай алоқаси бўлмаган Фаластин расмийлари ва (Исроил) ўртасида учрашув ўтказиш билан ёки БМТ каби куфр ташкилотларидан ёрдам сўраш билан, Араб давлатлари лигасининг қарорлар қабул қилиши билан ёхуд АҚШ олға суриб келаётган “икки давлатлик” ечими билан бу муаммо ҳал бўлмайди. У фақат Исломнинг ўзи билангина ҳал бўлади. Чунки Фаластиндаги курашнинг асл-асоси Исломий ақидага боғлиқдир.

Шундай экан, бу муаммо фақат ва фақат Ақида асосида ҳал қилинади. Ҳозирги кунда Ислом шариатини татбиқ қиладиган ва Ислом Ақидасини бутун дунёга ёядиган давлат йўқлиги учун бундай муаммолар кўпайган сари кўпайиб бормоқда. Демак, ушбу ва шунга ўхшаш муаммоларни тубдан ҳал қиладиган Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилиш бутун мусулмонларнинг вазифасидир. Токи, бутун ер юзида адолат қарор топсин!

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here