Жисмоний шахсларнинг саломатлигини сақлаш профилактикаси

1523
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Жисмоний шахсларнинг саломатлигини сақлаш профилактикаси

   Бу боб Халифаликдаги шахсий саломатлик нуқтаи назаридан профилактик тиббиётни ўз ичига олади ва шахснинг саломатлик ҳолатларига таъсир кўрсатадиган ижтимоий саломатлик тадбирларига эътибор қаратади. Ушбу китобнинг сўзбошида қайд этилганидек, шариат Халифага шахсий текширув тарафидан аҳолининг саломатлигини сақлашни вожиб қилган. Шунга кўра, шахсларнинг саломатлиги ёмонлашишини олдини олиш учун фаол чора-тадбирларни кўриш зарурдир. Профилактика чора-тадбирларини қуйидаги навларга ажратиш мумкин:

а) бирламчи профилактика: бу бошиданоқ инфекцияни олдини оладиган харакатлардир. Аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича чора-табирларнинг аксарияти бирламчи профилактика чораларидир. Бизлар юқорида бу масалага батфсил тўхталиб ўтдик.

б) иккиламчи профилактика: касаллик катталашиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида даволаш имкониятини кучайтириш учун касалликка эрта ташхис қўйишни мақсад қиладиган амаллардир.

в) учинчи даражали профилактика: реабилитация ва касаллика мослашиш орқали ҳақиқий касалликнинг салбий оқибатларини камайтирадиган ва касалликнинг асоратларини озайтирадиган харакатлардир.

  Дарҳақиқат, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам пандемиялар, ҳар-ҳил касалликлар ва профилактик чора-тадбирларга нисбатан Исломнинг тутган ўрнини баён қилиб бердилар. Абу Хузома отасидан қилган ривоятда айтилади:

سألتُ رسولَ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ فقلتُ: يا رسولَ اللهِ، أرأيتَ رُقىً نسترْقيها ودواءً نتداوى به وتقاةً نتقِيها، هل تردُّ من قدرِ اللهِ شيئًا؟ قال: هي منْ قدرِ اللهِ

Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадим: “Ё Расулаллоҳ! Бизлар шифо талабида ўқийдиган руқия, бизлар даволанадиган даво ва бизлар илтижо қиладиган ҳимояга нима дейсиз? Булар Аллоҳнинг қадаридан бирор нарсани ўзгартирадими?”. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: “ Булар (яъни юқорида саналган уч нарса) Аллоҳнинг қадаридандир”. Термизий чиқарган ва уни саҳиҳ, ҳасан ҳадис деган. Яъни, Росулулоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам соғлиқни сақлаш учун чора-тадбирларни кўришни таъкидлаганлар. Бунга қўшимча, Қуръони Карим оятлари ҳам касаллик ва ожизлик билан мусибатланганларга рухсат ҳукмини беради. Жумладан Аллоҳ таъоло айтади:

لَّيۡسَ عَلَى ٱلۡأَعۡمَىٰ حَرَجٞ وَلَا عَلَى ٱلۡأَعۡرَجِ حَرَجٞ وَلَا عَلَى ٱلۡمَرِيضِ حَرَجٞۗ وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ يُدۡخِلۡهُ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ وَمَن يَتَوَلَّ يُعَذِّبۡهُ عَذَابًا أَلِيمٗا

  “ (Жиҳодга чиқмай қолишларида) кўзи ожиз кишига ҳараж-танглик йўқдир, чўлоққа ҳараж йўқдир ва касалга ҳараж йўқдир. Ким Аллоҳга ва Расулига итоат қилса, уни остиларидан анҳорлар оқадиган жаннатларга киргизади. Ким (итоатдан) бўйин товласа, уни аламли азоб билан азоблайди”.[48:17].

   Дарҳақиқат, Ислом касалликлардан сақланишга умумий шаклда васият қилган ва улардан сақланишнинг айрим жиҳатларига муайян суратда йўл кўрсатган. Шундан кейин Ҳоким (давлат раҳбари) ижтиҳод қилади ва аҳолининг саломатлигини сақлашнинг барча йўл-йўриқларини ишга солади. Аҳолини касаллик ва пандемиялардан ҳимоя қилишнинг барча чора-тадбирларини кўради. Чунки у аҳолининг аҳволидан хабардор бўлиш ва улардан зарарни узоқлатишдан жавобгардир. Касаллик ҳам зарарнинг бир тури ҳисобланади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан шахсий гигена, соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги таълимотлар орқали жисмоний шахсларнинг саломатлигини муҳофаза қиишга алоқадор қатор кўрсатмалар келган. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс разияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. У киши айтадилар:

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: يَا عَبْدَاللَّهِ، أَلَمْ أُخْبَرْ أَنَّكَ تَصُومُ النَّهَارَ وَتَقُومُ اللَّيْلَ؟ قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: فَلاَ تَفْعَلْ، صُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، فَإِنَّ لِجَسَدِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، وَإِنَّ لِعَيْنِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، وَإِنَّ لِزَوْجِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، وإن لزورك عليك حقًا.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга дедилар:

“Эй Абдуллоҳ, эшитишимча сен кундузи рўза тутиб, тунлари қиёмда бўларкансан, шундайми?

– Ҳа, шундай, я Расулаллоҳ, дедим.

Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

-“Ундай қилма. Сен бир кун рўза тут, бир кун дам ол. Бир кун қиёмуллайлда бўл, бир кун ухла. Зеро, жасадингни сенинг устида ҳаққи бор. Кўзингни сенинг устида ҳаққи бор. Аёлингни сенинг устингда ҳаққи бор. Сени зиёрат қилувчини сенинг устингда ҳаққи бор”, дедилар.

Хулафои рошидин ва улардан кейинги халифалар даврида Ислом тарихи профилактик соғлиқни сақлашга мураккаб ва илмий ёндашув намунасини кўрсатади. Бундан ташқари тарих ишора қиладики, Ислом нафақат халифалик фуқароларига бепул тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаган, балки профилактик тиббий ёрдам халифаликнинг ўзига хос бўлган соғлиқни сақлаш сиёсатининг асосини ташкил этган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бу масалага бўлган ёндашувларини ҳамда Халифалик давлатининг сиёсатларини ўрганишдан маълум бўладики, Аллоҳнинг изни билан тез орада келгувчи Халифалик ҳам  соғлиқни сақлаш сиёсатига устивор аҳамият қаратиши лозим. Замонавий глобаль соғлиқни сақлаш тизимларидан фарқли ўлароқ бугун халифалик тизимининг ҳаётга қайтиши талаб этилмоқда. Бугунги кунда мўмай даромадли дори-дармон ишлаб чиқариш саноати томонидан бошқариладиган фармацевтик аралашув асосий йўналишга айланиб қолди.

Давлат томонидан шахснинг соғлиғини кузатиб бориш ва маълумотларни тўплаш

  Юқори даромадли мамлакатларда ўлим ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тўплашни амалга оширадиган тизимлар мавжуд. Бироқ, бир неча паст ва кам даромадли мамлакатларда эса, бундай тизимлар мавжуд эмас ва бундай мамлакатларда ўлимлар сони муайян ҳолатларда тўлиқ бўлмаган маълумотлардан тахмин қилинади. Ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни юқори сифатда жамлашни такомиллаштириш ушбу камбағал мамлакатарда соғлиқни сақлаш ва профилактикани яхшилаш учун зарур омилдир. Фақат ўлим ҳолатларини кузатиш билан чекланиб қолмаслик ғоятда муҳимдир. Балки, тиббий муолажага ва шифохонага ётқизилишга муҳтож бўладиган касалларни кузатиш ҳам зарурдир. Шунинг учун давлат, аҳоли саломатлигини сақлаш сиёсатидан келиб чиқиб, жамият ичкарисидаги касалликка алоқадор маълумотларни тўплайди. Соғлиқни сақлаш сиёсати умумий шаклда аҳоли шахсларининг соғломлик вазиятига асосланиши керак. Халифалик давлатида  соғлиқни сақлашни таъминлаш умуман давлатнинг гарданига тушади. Бу – Халифанинг масъулияти бўлиб, уни таъминлашга харакат қилади. Ишончли манбаъларга кўра, Уммавийлар ва Аббосийлар давридаги кўплаб касалхоналар давлат хазинасидан яъни байтул-мол ҳисобидан молиялаштирилган. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг халифалиги даврида аҳолини рўйхатга олиш орқали давлат томонидан ёрдам оладиган аҳоли қатлами ҳам ҳисобга олинар эди ҳамда янги туғилган чақалоқлар учун нафақалар ажратиларди. Шу билан бирга, мусулмонларга хайрия ишларига, вақф қилишларига рухсат бериларди. Давлат эса, бу хайрияларни шифохоналар, тадқиқот марказлари каби соғлиқни сақлаш тизимидаги соҳаларга тақдим этарди.

   Халифалик давлатида маҳаллий соғлиқни сақлаш бўлимлари вилоят ва туманлардаги аҳоли  соғлиғи ҳолати хақида, ҳар бир минтақадаги касалликларнинг тарқалиши тўғрисида маълумотлар тўплаши лозим. Шунда бу маълумотлар маҳаллий эҳтиёжларни қондириш учун давлатнинг эътиборини  соғлиқни сақлашни такомиллаштиришига йўналтиради.

Шахсларни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган    соғлиқни сақлаш маълумотлари қуйидагилардан иборатдир:

 а) – юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар билан касалланиш даражаси: асосий юқумли касалликларнинг барчаси касалликларни назорат қилиш маркази томонидан кузатилиши мумкин. Юқумли бўлмаган касалликларни кузатиш эса, минтақалардаги соғлиқни сақлаш бўлимлари томонидан кузатилиши мумкин.

б) – туғма касалликлар ва ногиронлик: Халифалик туғма ёки тасодифий ногирон бўлган аҳоли рўйхатини тузиши ва аҳолининг эҳтиёжларига мувофиқ чора-тадбирларни кўриши лозим. Улардан масалан, туғма касалликни бошидан кечираётган ёки хизмат ўринларида ногирон бўлиб қолган ёки ҳарбий ҳаракатлар пайтида жарохатланган айрим гуруҳларга давлат томонидан махсус имтиёзлар берилади.

в) – беморларнинг соғлик дафтарчаси ва уларнинг касаллик тарихи: Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш тизими беморларни туғилгандан то ўлгунгача бўлган рўйхатини ташкил қилади ва бу рўйхатлар қатъий равишда сир сақланади. Ушбу рўйхат беморнинг табиби ёки махсус табиб томонидан янги текширув ҳолатида тартибга солинади. Султон Нуриддин Занкий салбчиларга қарши кураш даврида мейлодий 1156-йили Дамашқда “Нурий” шифохонасини барпо этади. Муқарраки, бу шифохона фақат муҳим соғлиқни сақлаш муассасасигина эмас, балки тиббий рўйхатлари бор тиббий мадраса сифатида ҳам фаолият кўрсатар эди. Мелодий 1185-йили сайёҳ Ибн Жубайр  касалхонада ҳар бир беъмор учун тиббий рўйхатлар ёзиладиган, шу жумладан, уларга тавсия этилган дори-дармонлар ҳам қайд этиладиган “Ёрқин Йўл” хақида ёзади.

г) – беморларнинг генетик профили ва касалликларга мойиллик тестлари: келгуси халифаликнинг соғлиқни сақлаш хизмати аҳоли шахслари учун имкон қадар юксак даражадаги соғлиқни сақлаш хизматини кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Дарҳақиқат, тиббий даволашда генетик технологияларни қўллаш орқали юксак даражаларга эришилди. Генетик кетма-кетликнинг ёки бутун инсон геномининг очилиши 21-асрнинг бошларидаги муҳим илмий босқич сифатида эътироф этилди. Янги DNK инфилтрацияси технологияси орқали бир кун ичида тахминан минг доллорга ҳар қандай беъморнинг бутун инсон геноми кетма-кетлигини яратиш мумкин. Янги илмий тиббий маълумотлар юзага келиши ва техник билим, сунъий интеллект каби ахборот тизимлари технологияларини қўллаш орқали шахс геномининг хатарли касалликларга чалиниш қобилиятини чеклаш имконияти туғилди. Буюк Британиянинг NHS веб-сайтида айтилишича, геномик технологияларни тизимли қўллаш беморларни даволашни қуйидаги воситалар билан тезлаштириш имкониятига эга:

  • Касалликка ташхис қўйиш муддати узоқ бўлгани учун “эпик диагностика” деп аталган нарса ортидан йиллар ўтказмасдан, нодир касалликка чалинган беморларга тез орада ташхис қўя билиш.
  • шахсларни энг самарали дори-дармонларга ва терапевтик аралашувларга мослаштириш. Бу дори воситаларининг салбий асоратларини озайтиради.
  • тўғри, эрта ташхис қўйиш ва даволаш усулларидан самарали фойдаланиш туфайли Саратон касаллигидан омон қолганларнинг сонини кўпайтириш.

  Шунинг учун Халифалик давлати беъморларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида инсон геномининг маълумотлар баъзасини пайдо қилиш хизматини таъминлашга харакат қилиши лозим. Шахснинг генетик коди махфийлигини сақлаш ва уни кескин суратда назорат қилиш вожиб бўлади.

  Шахсий профилактика тиббиётига келсак, (масҳий) скринг текшируви кўпинча иккиламчи профилактика деб аталади. Ихтисослашган шифокорлар комитаси давлат таъминлаши лозим бўлган касаллик деб скринг текширувини қайд этадилар. Скринг текширувни амалга ошириш кўзланаётган касалликда айрим шартлар мавжуд бўлиши лозим. Масалан: касаллик жиддий соғлик муаммосини яратиши, касалликни даволашни мавжудлиги ва касаллик учун скринг текшируви юқори диагностикага эга бўлиши.(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here