بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Ҳалфо водийси божхона полицияси директори ва полиция директори ўринбосарини зиёрат қилди
2023 йил 2 феврал якшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг Ҳизб аъзоси Абдулазим Исо раислигидаги делегацияси Ҳалфо водийси божхона полицияси директори бригада генерали Саролхатм Аҳмад Усмонни зиёрат қилди. Делегация раисига Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари устоз Билол Али билан Исом Юсуф ва Ҳизб муаййиди Абдуллоҳ Маҳжублар ҳамроҳлик қилди.
Устоз Абдулазим генерал Аҳмад Усмонга ушбу зиёратдан мақсадни тушунтирар экан, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг жорий йил 22 январида «Суна» ахборот агентлиги орқали гиёҳвандликка қарши кампания бошлаганини, кампания Судан вилоятларининг аксарида лекциялар, форумлар ва оммавий даъватлар ҳамда давлат расмийлари билан – ҳар бирининг ўз ихтисоси бўйича – учрашувларни ўз ичига олганини маълум қилган эди.
Делегация раиси Суданнинг гиёҳвандлик оғусига ботишида яҳудий вужудининг роли катта бўлаётганини ва бу босқинчи вужуд билан муносабатларни нормаллаштириш жуда хавфли эканлигини баён қилди. Сўзи ниҳоясида гиёҳвандлик муаммоси ҳам, юртдаги жуда кўп бошқа муаммолар ҳам тубдан Ислом ақидаси аҳкомлари билан тубдан ҳал этилишини, бу аҳкомлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати томонидан татбиқ этилажагини таъкидлади.
Божхона полицияси директори Ҳизб ут-Таҳрирнинг бу ишларини юксак баҳолаб, айни мақсадда келган делегацияга ташаккур билдирди. Ҳизбга муваффақият тилаб, инша Аллоҳ Ҳизб томонидан қилинадиган барча фаолиятда биз ҳам қатнашамиз деди.
Делегациянинг иккинчи зиёрати Ҳалфо водийсининг маҳаллий полицияси директорининг ўринбосари подполковник Холид Муҳаммадали билан бўлди. Директор ўринбосарига устоз Абдулазим Ҳизбнинг бу ишлари ва улардан кўзланган мақсадга изоҳ берди. Директор ўринбосари Ҳизб ва унинг ушбу ташаббусини юксак баҳолаб, «Ҳизб айни масала бўйича бизни зиёрат қилиб, ушбу нашрларни берган экан, бу унинг буюк Ҳизб эканини ва унга осон эмаслигини англатади», деди. Судандаги бошқа ҳизблар ҳам Ҳизб ут-Таҳрирдан ўрнак оладилар, деган умидда эканини билдирди. Шунингдек, Ҳизбдан шаҳарда катта бир форум уюштиришни талаб қилиб, буни полиция директорига албатта етказишини билдирди. Зиёрат чоғида полиция директори йўқ эди. Учрашув сўнггида делегацияга ташаккур билдириб, Ҳизбнинг ишларига муваффақият тилаб қолди.
Роя газетасининг 2023 йил 22 феврал чоршанба кунги 431-сонидан