Судан ҳукмдорлари яҳудийларнинг Фаластин аҳлига қарши содир этаётган жиноят ва адоватларига шерикдирлар

1010
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ҳукмдорлари яҳудийларнинг Фаластин аҳлига қарши содир этаётган жиноят ва адоватларига шерикдирлар

Яҳудий вужуди ташқи ишлар вазири Суданга келиб, ўтиш даври кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон билан учрашди, сўнг бундай деди: «Биз Хартумдан қайтар эканмиз, уч нарса учун «Ҳа», деган жавобга эришдик: тинчлик учун, музокаралар учун ва Исроилни тан олиш учун».

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин матбуот бўлими ўз веб-сайтида нашр қилган матбуот изоҳида қуйидагиларни таъкидлади:

«Судан ҳукмдорлари муносабатларни нормаллаштириш ботқоғига шундай бир вақтда ботишдики, бугун яҳудий вужуди Фаластин аҳлини руку ва сажда қилиб турган ҳолида ўлдирмоқда, уй-жойларини аҳолиси билан қўшиб вайрон қилмоқда, Пайғамбар алайҳиссаломнинг Исро масканларини ўзларига ҳалол қилиб олиб, кечаю кундуз уни топташмоқда… Ҳукмдорларнинг шундай бир пайтда улар билан алоқаларни нормаллаштиришга киришгани яна бир бор шуни очиқ кўрсатиб турибдики, Фаластин аҳлига қарши барча ҳукмдору режимлар тил бириктириб, фитна уюштиришмоқда, ҳатто яҳудий вужудининг мусулмонларга қарши адоватига шерик бўлишмоқда.

Иордания ва Миср ҳукмдорлари ҳам жиноятда Судан ҳукмдорларидан қолишмайди. Иккаласи ҳам бу яҳудий вужудига андак озор етса, уни тинчлантириш ва кўнглини кўтаришга шошилишади. Улар Фаластин аҳлини қутқариш тўғрисида ёки эй мусулмонлар, дея қилган нидоларига қулоқ солиш ҳақида ўйлаб кўришаётгани ҳам йўқ!».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Ислом Уммати учун ушбу режимларга қарши арслон каби ўкириб, уларни янчиб ташлаш вақти аллақачон келди. Ахир, Халифалик ағдарилганига бир асрдан зиёд вақт ўтиб кетди ҳамки, шунча вақт мобайнида бу режимлар Умматнинг порлоқ тарихини қора қилишди, уни уятга қўйиб, орамиздан номардларни чиқаришди, ҳатто қонларимизни дарё қилиб оқизишди. Шунинг учун бугунги кун Уммат учун уларни ағдариб, харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этмоқ кунидир. Халифаликкина Ақсони озод этиб, яҳудий вужуди кулини кўкка совуради, Умматни ўз куч-қудратига қайтариб, бутун инсониятни кризисларидан қутқаради».

Роя газетасининг 2022 йил 8 феврал чоршанба кунги 429-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here