Ҳал қилувчи сўз: Инсоният учун раббоний ҳидоятдан ўзга ҳаёт йўқ

231
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳал қилувчи сўз: Инсоният учун раббоний ҳидоятдан ўзга ҳаёт йўқ

Инсоният ожизлик, заифлик ва қолоқлик оловида жизғинак бўлмоқда, бу уни ўзиники бўлмаган нарсаларга кўз олайтирадиган ва қонунчиликда Аллоҳ Субҳанаҳунинг ҳаққига тажовуз қиладиган кимсага айлантирди. Оқибатда, у гоҳ фарзанд кўришни олдини олиш ҳақида қонун қабул қилса, гоҳ инсон табиатини гўё унутгандек бу қонунни жамият ҳаёти учун шарт қилиб қўймоқда. Ваҳоланки, инсоннинг парвардигори ва холиқи инсондаги бу табиатни унинг бор бўлиши учун зарур бўлмиш инстинкт бўлишига қарор берган. Шу табиатга кўра, у никоҳланишга, фарзанд кўришга ва ер юзига ворис қилинган инсон сифатида ўзининг нави-наслини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Анави давлатлар эса, жамиятга соф моддий назар билан қараб, инсониятнинг бу сайёрада омон қолишини иқтисодиётнинг ҳолати ва тараққиётига боғлаб қўйишмоқда. Агар иқтисод орқага кетиб, тўланиши керак бўлган иш ҳақлари ошиб, ишчи кучи камайиб кетса, бундай ҳолатда бугунги давлатлар наслни кўпайтириш ва аҳоли сонини оширишни зарурат деб билиб, буни қонун билан рағбатлантиришади ва ўз халқларига миннат қилишади. Улар буни халқнинг фойдаси учун эмас, балки миллий маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш учун қилишади. Булар худди Фиръавнга ўхшайди. Чунки Фиръавн ҳам ўз қавмини пастга уриб, ўзини уларга илоҳ қилиб кўрсатган ва сенларни яшаш ҳуқуқи ва эҳтиёжлари билан таъминладим, бунинг учун менга сажда қилишларинг керак, деган ва қавми унга ғофиллик билан итоат қилган эди… У бир тоғут бўлиб, агар унга тиз чўкиб-итоат қилишмаса, унинг қудрати ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаслигига ақллари етмаган. Инсоннинг қонун чиқарувчи Аллоҳ эканини инкор этиш билан ўзига қарши ўзи жиноят қилиши ҳамда ўзининг ҳамма ишларини ўзи бошқара олишга қодирман, деган хомхаёл билан ер юзида такаббурлик қилиши ҳам худди шундай.

Хулоса шуки, инсон ва инсоният учун раббоний ҳидоятсиз ҳаёт йўқ. Инсониятнинг борлигини ва ҳаётини баркамол-бенуқсон қонунчиликкина ҳимоя қилади, ёлғиз шу билан улар фаровонлик ва саодатга ноил бўладилар. Бу шундай ҳаёт бўладики, унда инсон Аллоҳ томонидан ўзига инъом этилган ақл ва имон неъмати ва инсониятни муҳофаза қилиш учун келган шариати ёрдамида коинотнинг хўжайинига айланади. Шунинг учун унинг энг зарур вазифаларидан бири жон, ақл, наслни сақламоқ ва уларга қаратилган ҳужумларни ҳаром деб тақиқлашдан иборатдир. Исломнинг қариликка нисбатан қарашига келсак, уни ҳеч қачон дард ёки оғир муаммо ёхуд давлатга юк, деб қараган эмас. Аксинча, оламларга раҳмат бўлиб келмиш Росулимизнинг

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يَرْحَمْ صَغِيرَنَا وَيَعْرِفْ شَرَفَ كَبِيرِنَا»

«Ёши кичикларимизга раҳм қилмаган, ёши улуғларимиз шарафини билмаган киши биздан эмас», деган сўзлари ул зотнинг ҳидоят йўлларидан бўлиб қолган. (Абдуллоҳ ибн Амр G ҳадиси). Бунга мўминлар амири Умар ибн Хаттобнинг яҳудий қарияга хитобан «Биз сендан ёшлигингда жизя олдик, қарилигингни зое кетказдик», деган машҳур сўзлари ва унга Байтулмолдан маош тайинлаганликлари ҳам қўшимча бўлади. Халифалик давлати мана шундай шариатни татбиқ қилади ва инсонларга раҳмдиллик, адолат ва ғамхўрлик билан сиёсат юргизади. Инсоният капитализм зулматидаги бахтсизликдан қутулмоғи учун муҳтож бўлиб турган нарса мана шудир.

Роя газетасининг 2022 йил 25 январ чоршанба кунги 427-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here