Исломий юртлар ҳукмдорлари яҳудийлар билан Умматга қарши бир хандақдалар

134
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Исломий юртлар ҳукмдорлари яҳудийлар билан Умматга қарши бир хандақдалар

Абу-Дабида 2023 йил 8 январ якшанба кунидан бошлаб 10 январ сешанба кунигача яҳудий вужуди, у билан муносабатларни нормаллаштирган давлатлар ва Қўшма Штатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишининг бошқарув қўмитаси йиғини бўлиб ўтди. Бу йиғин келаётган март ойидa Maрокашда бўлиб ўтадиган ва яҳудий вужуди томонидан «Негев саммити», деб аталаётган вазирлар йиғилишига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилди. Ушбу давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Негевдаги биринчи йиғилишида эса, Абу-Дабидаги ҳозирги йиғилишда иштирок этаётган ишчи гуруҳлар, деб номланувчи гуруҳ тузилган эди.

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими шу хусусда матбуот изоҳи нашр қилди. Унда қуйидагилар таъкидланган:

«Бу хатти-ҳаракатлар яҳудийлар миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир, деган кимсанинг Ақсо масжидига бостириб кирганидан бир неча кун ўтиб содир этилди. Бу билан мусулмон юртларидаги арабу ажам ҳукмдорларнинг қанчалар даражада хоин эканликлари ва Фаластин масаласи уларни заррача ташвишлантирмаслиги, улар бу масаладан қасддан кўз юмиб, билъакс, яҳудий вужуди билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишаётгани яққол намоён бўлди!».

Изоҳда яна қуйидагиларга эътибор қаратилди:

«Яҳудий вужудининг такаббурлик ва димоғдорлиги шу даража етдики, унинг вазирлари ва кўчманчи яҳудийлар муборак Ақсо масжидини оёқ-ости қилиб, аскарлари фаластинлик йигитлар ва гўдакларни қонини тўкишмоқда, бульдозерлари уй-жойларни бузиб ер билан яксон қилмоқда. Яҳудийлар делегациялари эса, исломий юртларни зиёрат қилиб юрибди».

Изоҳ сўнггида бундай дейилди:

Исломий юртлардаги ҳукмдорлар яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришда шу даражада ҳафсала қилмоқдаларки, бундан уларнинг Умматга қарши душман билан бир хандақда туриб курашаётгани яққол кўринмоқда. Яна шу нарса ҳам очиқ аён бўлмоқдаки, сиёсий ва самарали фаолият аввало мана шу хоин режимларни ағдаришни ва бу ишда ҳаргиз сусткашлик қилмасликка қаттиқ аҳамият қаратишни талаб қилади. Чунки вақт қисқа. Фаластин аҳлига ва муборак Ақсога қарши макр эса кучаймоқда.

Роя газетасининг 2022 йил 25 январ чоршанба кунги 427-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here