IGAD органи Американинг Африкадаги қўғирчоқларидан биридир

424
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

IGAD органи Американинг Африкадаги қўғирчоқларидан биридир

2022 йил 30 ноябр чоршанба куни Хартумдаги «Corinthia» меҳмонхонасида IGAD давлатлари ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги 48-анжумани бўлиб ўтди. АҚШнинг Судандаги элчиси Жон Годфри анжуманнинг очилиш нутқини бошлар экан, Африка муаммолари бўйича саъй-ҳаракатлар ва ечимларни, IGADнинг бу борадаги меҳнатларини олқишлади. У IGAD саъй-ҳаракатларини унинг қабул қилган дастури нуқтаи назаридан муҳим ва сезиларли, дея баҳолаб, «IGADнинг Судандаги сиёсий жараённи осонлаштириш, демократик ўтишни қайта тиклаш ва ўрнак бўлиш роли»га алоҳида урғу берди.

Бунга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими радиоси учун баёнот ёзиб, унда қуйидагиларни баён қилди:

«IGAD, аслида, ўз байроғи остидаги давлатларнинг ривожланиши билан шуғулланувчи орган бўлиб, Ҳукуматлараро Ривожланиш Органи сўзининг инглизча қисқартмасидир. 1996 йил тузилган ва қароргоҳи Жибутида жойлашган бу орган «Ривожланиш ва чўлланиш-қурғоқчиликка қарши кураш бўйича 1986 йил тузилган ҳукуматлараро органнинг ўрнига муқобил сифатида тузилган. IGAD Жибути, Судан, Жанубий Судан, Сомали, Кения, Уганда, Эфиопия, Эритрия давлатларини ўз ичига олади ва Африкадаги регионал ташкилотлардан бири саналади. Унинг асл вазифаси озиқ-овқат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат бўлса-да, бироқ, воқелик унинг сиёсий ролини, яъни, Американинг Африкадаги ричагларидан бири эканини кўрсатмоқда.

АҚШ элчисининг Хартумдаги ушбу анжуманда нутқ сўзлаб, IGADни ва унинг Судандаги сиёсий жараённи енгиллаштириш ролини мақтаганлиги бизнинг бу орган Судандаги можарони америкапараст ҳарбийлар манфаатига ҳал қилувчи томон, деган фикримизни тасдиқламоқда. Элчининг демократик ўтиш тўғрисидаги гапига келсак, бу Судан аҳлини алдашдан бошқа нарса эмас».

Матбуот изоҳи сўнггида устоз Абу Халил Судан аҳлига бундай деди:

«Сиз кризис ечимини IGADдан ҳам, Африка Иттифоқидан ҳам, UNITAMSдан ҳам, бошқасидан ҳам қидирманг. Ечим, шунингдек, АҚШ элчисида ҳам, Британия элчисида ҳам, уларнинг юртдаги малайларида йўқ. Балки сиз қидирган ечим ўз ақидангизда. Буюк Ислом ақидаси сизга буюк ваҳий аҳкомларини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатида татбиқ қилишни буюради».

Роя газетасининг 2022 йил 7 декабр чоршанба кунги 420-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here