Матбуот раддияси
Суданий газетаси бош муҳарририга
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Мавзу: Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизбдир, унинг куч ишлатиш фаолиятлари олиб бормаслигига сабаб бировдан қўрққанлиги эмас, балки, Росулуллоҳ ﷺдан ўрнак олганлигидир.
Биз сизнинг Суданий газетангизда (ҳижрий 1444 йил 18 робиулаввал, милодий 2022 йил 12 ноябр шанба куни) нашр қилинган журналист Муҳаммад Амин қаламига мансуб бир мақола ўқидик. «Даъватчилар, экстремистлар ва диний жамоалар АҚШнинг Хартумдаги элчисига таҳдидли рисола йўллашмоқда… Тўп Вашингтоннинг Суба элчихонасига юмалаяптими?!» сарлавҳали мақолада муаллиф Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида ёзар экан, ўқувчида Ҳизб ҳам куч ишлатувчи жиҳодий жамоалардан бири экан, деган тушунча пайдо қилишга уринган. У ҳатто «Жон Годфрининг хатти-ҳаракатларига кескин реакция юзага келди ва Иброҳим Усмон Абу Халил раҳбарлигидаги Ҳизб ут-Таҳрир Исломий (Судан вилояти) Судандаги радикал кучларнинг биринчи сафида пайдо бўлди…», дея Ҳизбни радикал ҳизб, дея атаган.
Ҳақиқатни айтиш ва нарсаларни ўзининг тўғри ўрига қўйишга бўлган ишончимиздан келиб чиққан ва раддия билдириш ҳуқуқимизга амал қилган ҳолда, биз сиздан мақолангиздаги уйдирмаларга қуйидаги раддияни эълон этишингизни сўраймиз:
Биринчи: Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаи Исломдир. Ҳизб Уммат Исломни ўзининг масаласи қилиб олиши учун ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни қайта тиклашда Умматга етакчилик қилиш учун Уммат орасида ва Уммат билан биргаликда фаолият олиб боради.
Иккинчи: Ҳизб ут-Таҳрир Умматни ёрқин фикр орқали тўғри равишда уйғотишни мақсад қилган. Шунинг учун унинг фаолияти фикрий ва сиёсий курашга чекланган бўлиб, куч ишлатиш фаолиятини қўлламайди. Албатта бу унинг кимлардандир қўрққани учун эмас, балки Набий ﷺнинг давлат тариқатларига амал қилиб, давлат барпо этишдаги муаттар сийратларидан ўрнак олгани учундир. Чунки ул зот давлат барпо этгунга қадар ҳеч қандай куч ишлатиш фаолияти билан шуғулланмаганлар, балки фикрий ва сиёсий кураш олиб бориш билан давлат барпо этганлар. Куч ишлатиш фаолиятини эса, давлат олиб борган.
Иккинчи: Мақола муаллифи Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот баёноти ҳақида сўз юритган экан, баёнотда ҳеч кимга ҳеч қандай куч ишлатиш таҳдиди йўқ, на АҚШ элчисига ва на бошқасига. Балки Ҳизбнинг ушбу баёнотида Судан ҳукмдорлари ва Судан аҳли ҳақида сўз юритилган бўлиб, бу унинг «Судан ҳукмдорларининг қўрқоқлиги сабабли АҚШ элчиси Суданнинг амалдаги ҳукмдори каби ҳаракат қилмоқда», деган сарлавҳасидан ҳам яққол кўриниб турибди. Баёнотда Судан аҳлидан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш талаб қилинган бўлиб, Халифалик уларнинг юртини суверен қилиб, мустамлакачи кофирлар қўлини қирқиши айтилган. Ёки мақола муаллифи АҚШ ва бошқа мустамлакачи давлатларнинг Судандаги ишларидан қойил қоляптими?! Масалан, Суданнинг АҚШдаги ёки Британиядаги элчилари бу икки мустамлакачи давлатнинг юртимиз ишларига бурун суқишларини ўндан бирини бўлса ҳам қилишга журъат эта оладиларми?! Албатта бунга журъатлари етмайди, чунки АҚШ ҳам, Британия ҳам ўз юртлари суверенлигини сақлаган ҳолда бунга йўл қўймайди ва буни суданлик элчилар жуда яхши билишади.
Сўзимиз ниҳоясида Роббимиздан кофирлар ва уларнинг юртимиздаги думларининг макр-ҳийлаларини ўзларига қайтариб уришини ва бизни Пайғамбаримиз ﷺ бундай дея башорат қилган ўзининг минҳожлари асосидаги рошид Халифалик билан сийлашини сўраб қоламиз:
«… ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، ثُمَّ سَكَتَ»
«Сўнг золим–зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар ﷺ сукутга чўмдилар». (Муснади Аҳмад).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги матбуот бўлими