Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Хабар: Қирғизистон президенти Садир Жапаров “3 ноябр куни Бишкек шаҳрида имзоланган Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент маъмуриятида маълум қилди.
Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2022 йил 17 ноябрда маъқулланган эди.
Хабар қилинишича, мазкур битим Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг 302,29 км узунликдаги участкаларига оид бўлиб, икки давлат ўртасидаги чегара бўйича баҳсларга якун ясашда муҳим ўрин тутади.
Садир Жапаров, шунингдек, “Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 3 ноябрда Бишкекда имзоланган Кампиробод сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.
Изоҳ: Чегара муаммолари аниқланмаган ҳудудларни белгилаш, бахсли ҳудудларни ўзаро айирбошлаш билан ҳал бўлмайди. Чунки, бизда олиб борилаётган сиёсат бир шахснинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиб, шахс ҳокимиятдан кетиши билан сиёсат ҳам ўзгариши, аввал совуқ бўлган муносабатлар илиқлашиши ёки аксинча илиқ муносабатлар совуқлашиб кетиши мумкин. Барчамизга маълумки, салкам 30 йил давомида Ўзбекистонни бошқарган Каримов даврида қўшни давлатлар билан алоқалар ўта совуқлашган, хавфсизлик ва бошқа иддаолар билан чегаралар бир томонлама ёпиб ташланган эди. Ҳатто, Каримов сув масаласида уруш келиб чиқиши билан таҳдид қилиб, Қирғизистоннинг “Қамбарота” ва Тожикистоннинг “Роғун” ГЭслари қурилишига қаршилик қилиб келганди. Каримовдан кейин эса Ўзбекистон ҳатто бу қурилишларда ҳамкорлик ва шериклик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Ҳозир ҳокимият тепасида Жапаров ва Мирзиёев бўлиб турган вақтда бу масала ҳал этилгандек кўриниши мумкин. Эртага булар амалдан кетганидан кейин бу келишувлар ўз аҳамиятини йўқотиши, янги давлат раҳбарлари янгича шарт ва талаблар қўйиши эҳтимолдан узоқ эмас.
Бундан ташқари, биздаги чегаралар куфр мустамлакачилари томонидан белгилаб берилган бўлиб, улар бу муаммолар тинчгина хал бўлишини исташмайди. Улар керак бўлган вақтда у ёки бу республикага чегара муаммолари орқали босим ўтказишда фойдаланиб келади. Демак, бу энди чегараларда муаммо бўлмайди деганини англатмайди. Мустамлакачилар истаган вақтда соҳта ватанпарварларни ишга солиб айирбошланган ҳудудлар ёки бошқа ерларни баҳона қилиб янги муаммоларни келтириб чиқараверади.
Чегара муаммоларининг хал қилишнинг ягона йўли икки қардош халқ имон келтирган ақида асосида бирлашиш, шу ақидага асосланган давлатни барпо этишдан иборат. Мана шундагина куфр мустамлакачилари томонидан ўрталаримизга тортган сунъий чегаралар йўқ бўлади ва ўзаро биродарлик ҳамда ягона Уммат алоқалари ўрнатилади.
Абдураҳмон Одилов