Бальфур декларацияси ҳақдорларнинг мулкини ноҳақларга беришдир

51
0

Матбуот баёноти

Бальфур декларацияси ҳақдорларнинг мулкини ноҳақларга беришдир

Пойтахт Санъодаги олий сиёсий кенгаш аъзоси Муҳаммад Солиҳ Наимий «Бальфур декларацияси Уммат, хусусан Фаластин халқи дуч келган тарихий ва сиёсий жиноят хотирасини эслатмоғи даркор. Чунки яҳудийлар мана шу машъум декларация сабабли Фаластин ерларини босиб олишган», деди. У бу гапларни Бальфур декларациясининг 105 йиллиги хотирасида «Машъум Бальфур декларациясини унутмайлик» шиори остида Шўро мажлиси томонидан уюштирилган маъруза тадбири чоғида айтди.

Аслида, Яман ёки бошқа мусулмон юртлари ҳукмдорларидан Бальфур декларацияси фожиаларини эслаш учун конференция ва маъруза тадбирларини уюштириш талаб қилинмайди. Аксинча, ҳокимларнинг зиммасидаги шаръий вазифа – агар улар ростгўй бўлсалар – армияларни ҳаракатга келтиришдан иборат. Чунки армиялар ҳам, мағлуб халқлар ҳам шу ҳукмдорларнинг ҳукми остида турибди. Агар ҳокимлар йўл берадиган бўлса, бу халқлар яҳудийларга қарши жанг қилишни ва уларни илдизлари билан қўпориб ташлашни интиқлик билан кутиб турибдилар.

Британия айни декларация жинояти билан ҳақдорларнинг мулкини ҳақсизларга берган. Британиянинг бу жинояти унинг Халифалик давлатини ағдариш жинояти билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун мусулмонлар ва уларнинг устидаги ҳукмдорлар шуни унутмасинларки, Халифалик билан Фаластин эгизакдир. Шу боис, Британия аввал биринчисини, кейин иккинчисини йўқ қилди. Демак, армияларимиз биринчисини қайта барпо этмай туриб, иккинчиси билан шуғулланмаслиги керак. Шу сабабдан Ғарб Фаластинни босқин остида туришини Халифаликни олдини олиш ва барпо бўлса унга қарши курашиш режаларида асосий нуқта, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам Ислом Уммати Бальфур декларациясини хотирлаётган экан, декларацияни имзолаш жинояти билан Халифаликни ағдариш жиноятини бир-биридан айримаган ҳолда хотирламоғи лозим. Шунингдек, Фаластин масаласи ёлғиз Фаластин аҳлининг ёки фақат арабларнинг масаласи эмаслигини, балки аслида исломий масала эканини унутмаслиги лозим. Шубҳасиз, у исломий тупроқ масаласи бўлиб, йирик давлатлар кўмагида ва мусулмон юртлар ҳукмдорлари билан ҳамкорликда яҳудийлар томонидан ишғол этилган муқаддас замин масаласидир.         Яҳудий вужудини йўқ қилиш ва ушбу Ислом заминининг ҳар бир қаричини қайтариб олиш Умматнинг имкониятидаги ишдир. Бунинг калити эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдан иборат. Чунки АҚШ билан Британияни жаҳон майдонидан чиқариб юборишга, АҚШнинг халқаро гегемонлигини йўқ қилиб, оламни унинг ёвузлигидан қутқаришга, анави яҳудийларни таг-томири билан суғуриб ташлаб, Фаластинни тўлиғича мусулмонлар қўли остига қайтаришга шу рошид Халифалик кафилдир. Буларнинг барчаси Ислом Умматининг қўлидан келадиган имконият доирасидаги ишлар. Зотан, Ҳақ Субҳанаҳу бундай деган:

﴿وَأَنْتُمُ الأَعْلَوْنَ وَاللهُ مَعَكُمْ وَلَنْ يَتِرَكُمْ أَعْمَالَكُمْ

«Сизлар олий-устунсизлар, (чунки) Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У қилган амалларингизни (савоб-мукофотини) ҳаргиз камайтирмайди»                                                   [Муҳаммад 35]

Британиянинг – у билан бирга Франция ва АҚШнинг – Фаластинга, Умматга қарши жиноятлари жавобсиз қолмайди ва бунинг жавоби исломий юртлар ҳукмдорларини йиқитишдир. Бу эса, онгли холис етакчилик атрофида бирлашмоқ ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритувчи битта ҳукмдорга байъат қилмоқ билан бўлади, маърузали тадбирлар ва қуруқ шиорлар билан эмас. Чунки буларнинг воқеликда ҳеч бир амалий жиҳати йўқ! Яҳудий вужуди гўё шу ҳукмдорларнинг соясидир. Шу боис, ўша ҳукмдорлар йўқ бўлса, уларнинг сояси ҳам йўқолади. Демак, Уммат ҳукмдорларни йиқитиш билан ўзининг жанговар иродасини қайта тиклаб, мустамлакачилик ҳукмронлигига якун ясайди. Шу орқали Уммат кўксига ханжар қилиб санчилган яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлайди. Ана шунда бутун Фаластин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида яна Ислом Уммати бағрига қайтади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман

вилоятидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here