Матбуот баёноти
Европада рўмолга қарши ҳужум бир ҳазоратнинг иккинчи ҳазоратга қарши курашидир
(Жон Чичисола мақоласига раддия)
2022 йил 11 сентябрда Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми «Европада рўмолга қарши ҳужум» номли мулоқот уюштирган эди. Унда иштирок этган аёллар Ғарбдаги муслималар бошдан кечираётган рўмолга оид тазйиқларга тўхталиб ўтдилар. Аммо ушбу мулоқот журналист Жон Чичисоланинг юрагини сиқиб, ғазабини қўзғаган кўринади. У 2022 йил 19 октябрда «Фигаро» газетасида ушбу мулоқотни танқид қилиб, «Франция ёшларни динларидан жудо қилаётганликда айбланмоқда», номли мақола ёзди. У мақоласида муслималар ўтказган мулоқотни танқид қилиб, «Вольтер давлати»га душманлик, дея баҳолади. Маълумки, тарихда файласуф ва ёзувчи Вольтер эркинликлар, хусусан эътиқод эркинлигининг ҳимоячиси сифатида танилган. Мақолада хабар ва маълумотнинг ишончлилиги нуқтаи назаридан журналистика касбининг талабларига мутлақо эътибор бермаслик кўриниб турибди. Шунингдек, мақоланинг бошидан то охиригача энг муҳим асосга – бетарафлик ва холисликка риоя қилинмаган.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми аъзолари Чичисолага қуйидагича раддия билдирамиз:
Биринчи: Эй журналист, сен мақолангни тарафкашлик ва туҳмат асосида номлабсан. Яъни сен Франция давлатига тарафкашлик қилиб, унга нисбатан айтилган гаплардан уни оқламоқчи бўлибсан. Сен шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг мулоқотда иштирок этган аёлларини ва уларнинг Ҳизбини эркинликларни кафолатлаган «Вольтер давлати»ни ҳақоратлашда айблабсан. Сенга кўра, улар «Франция мусулмон ёшларни ўз динларидан маҳрум қилиб, Ғарб ҳазоратига қоришиб кетишлари учун уларга ўзларининг илмоний тушунчаларини зўрлаб тиқиштирмоқда» деган айблов билан бу давлатга туҳмат тошини отишга журъат қилишган. Хўш, сенинг давлатинг ўзи шундай эмасми?!
Франция 2004 йил мактабларда, ўрта мактаб ва билим юртларида ҳижоб кийишни тақиқлаб, ҳижоб кийган ишчи муслималарни давлат корхоналаридан ҳайдаб юбормадими?! 2010 йил жамоат жойларида ниқобни тақиқламадими?! Мазкур 2004 йилги қонунни ижро этиш кўлами рўмол ўраган ўқувчи қизлар ва талабаларнинг ота-оналарига айрим жамоатчилик масканларига киришдан ва у ердаги хизматлардан фойдаланишдан ман этгани каби кўплаб қонунбузарликларни ўз ичига олган ҳолда кенгаймадими?! Ҳатто иш шу даражага етдики, оддий узун кўйлак кийган ёки сонларини ёпиб турувчи узунроқ либос кийган муслима қизларни мактаблардан қувиш жуда кўп марта содир этилди! Булардан «диний рамздаги либосларни кийишни тақиқлаш» қонуни ўзлари иддао қилган «барча дин вакилларига» қаратилмаганлиги, аслида мусулмонларга тазйиқ ўтказишга қаратилганлиги кўриниб турибди. Бундан ташқари, университетларда рўмол ўрашни тақиқлаш ҳамда рўмол ўраган оналарнинг ўз фарзандларини мактаб саёҳатларига кузатиб боришларига чек қўйиш, уларни ҳатто хусусий секторларда ҳам туришларини ман этиш ва спорт мусобақаларида рўмол ўраган аёлларнинг қатнашишларини тақиқлаш учун доимий равишда таклиф қилинаётган бир қатор қонун лойиҳалари ҳам бор! Ҳатто Шариат меъёрига кўра Исломдан бўлмаган спорт кийимлари ва буркини каби либосларга қарши «Франция қадриятини бузувчи исломий либос» сифатида уруш очишди! Бунинг акси ўлароқ, Франция ҳукумати газ инқирози манзарасида, сузиш ҳавзаларида иситиш системалари ўчгани сабабли тананинг ҳамма қисмини ўраб турувчи – буркинига ўхшаш – махсус либос кийишни мажбурий қилиб қўйди!
Булар «Вольтер давлати» муслималарга қарши содир этаётган қилмишларининг фақат бир қисми, холос. Бу қилмишлар исломофобиянинг ортишига ҳамда юртдаги мавжуд мусулмонларга қилинаётган ҳужумлар кўламининг кенгайишига ҳисса қўшди. Ўз навбатида, бу айрим твитчиларни Францияга «дунёда чироқлари ўчирилган юртга айланди», дея баҳо беришга ундади. Таъкидлаш лозимки, Францияда Исломофобияга қарши кураш маркази раҳбари Абдуллоҳ Зикрий 2021 йил 29 январда берган баёнотида «2020 йилда Франциядаги мусулмонларга қарши ҳужум 235тага етганлигини ва бу кўрсаткич 2019 йилда содир этилган154 та ҳужум ҳолатига нисбатан анча кўп бўлиб, 53 фоизга ошгани»ни маълум қилган эди.
Бу эркинликлар юрти мусулмонларнинг масжидлари ва жамиятларини ёпиб қўймадими?! Мусулмонларнинг ҳаётига тазйиқ ўтказмадими?! Мусулмон ёшлар Исломидан воз кечишлари ёки динлари Ислом бўлгани боис айбдор бўлиб яшашлари учун «Исломий сепаратизм», деган нарсага қарши кураш қонунини чиқармадими?! Шунча фактларга қарамай, бу журналист Францияни айблаётганимизни таъна қиляпти. Гарчи Макрон бу қонун «республика қадриятларини мустаҳкамлаш» сифатида қабул қилинганини ва унинг ўзи параллел деб ҳисоблаган тизимни қуриш масаласини ҳал қилиш учун келганини очиқ айтган бўлса-да, журналист ўз мақоласида нима учун мусулмон жамоалар маърузаларини илмонийлик билан Ислом ўртасидаги курашга чеклаб олишган, дея ҳайратланади. Ҳатто у тўрт нафар рўмол ўраган аёлнинг жонли эфирда Дания бошланғич мактабларида рўмол ўрашни тақиқлаш бўйича ихтисослашган қўмита томонидан берилган тавсияни кескин қоралашидан ҳайратланиб, Франция ҳам Ҳизб ут-Таҳрир нишонига айланган дея хулоса қилади. Шундан сўнг Ҳизбнинг Франциядаги фаолияти тақиқланганига қарамай, унга нисбатан душманона муносабатини санаб ўтиб, аёллар бўлими аъзосининг Франция сиёсатини диктатура деб сифатлашини ва илмоний бошқарув тизимини фашистик табиат сифатида танқид қилишини тубанлик деб ҳисоблайди. Бу ёзувчи «Ҳизб ут-Таҳрир экстремистик партия бўлганлиги учун унинг фаолияти юртимизда тақиқланган», дея мақтанди. Аммо бу билан ўзи айтган «Вольтер давлати»нинг фикрий мухолифлар ва ўз ҳазорати учун таҳдид деб биладиганларга нисбатан репрессия ва айирмачилик қилаётганини фош этиб қўйди.
Иккинчи: Фактларни текшириш, тўғри хабар ва аниқ маълумотларни тарқатиш, шошқалоқлик қилиб, олдиндан нотўғри хулоса чиқармаслик ҳамда касбининг шаънидан ва ростгўйликдан маҳрум қилувчи нохолис позицияни эгалламаслик холис журналистнинг муҳим вазифасидир. Бироқ, журналист Чичисола ўз мақоласида Ҳизб ут-Таҳрирга – бу кўҳна ҳизбга – унда йўқ сифатларни ёпиштириб, туҳмат қилди. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир Ихвонул Муслиминдан ажраб чиққан эмас, аксинча, у ўтган асрнинг эллигинчи йилларида мабда асосида тузилган ҳизбдир. У ўзининг барқарор мақсадига, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш ва мусулмонларни Росулуллоҳ ﷺнинг байроқлари остига бирлаштириш ғоясига эга. У ўз ғоясини ўзгартирмади ва ундан воз кечмади, балки ғояси сари собит қадам билан давом этмоқда. Бу эса, Ғарб ҳазоратини ўлиб-тирилиб ҳимоя қилаётган кимсалар тинчини бузди. Улар Ҳизбнинг фикрини экстремист деб ҳисобламоқда. Ҳатто баъзилар Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилот ҳам дейишди. Ваҳоланки, ўзлари яхши билишадики, бу Ҳизбда бирор марта ҳам куч ишлатиш фаолияти кузатилган эмас, кузатилмайди ҳам. Чунки у бузуқ фикрларга ва ифлос, бузғунчи сиёсатларга қарши кураш олиб борадиган сиёсий ҳизбдир. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир бугунги кундаги ҳукмрон Ғарб ҳазорати фойдасига ҳаракат қилаётган ва илмоний капиталистик тузум манфаатлари учун ўзига берилган буйруққа қараб тусланадиган қатор «жарчи»ларни ҳам ҳаловатини бузди. Манфаат ва воқелик қаёқни кўрсатса, ўшанга қараб ўзгарувчи анави журналист ва унинг раҳбарлари ҳам худди шундай ҳаловати бузилганлар сирасига киради. Чунки улар Ҳизб ут-Таҳрирга Европа комиссияси томонидан молиялаштирилиб, қўллаб-қувватланаётган исломий жамоалардан биридир, дея туҳмат қилди. Бу ғирт ёлғон ва бўҳтондир. Ҳизб ут-Таҳрир асло у айтган шубҳали жамоалар доирасига кирмайди. Чунки у Аллоҳга итоат қилиш ва холис ҳақ-рост фаолият юритишга ваъда берган ҳамда покликдан бошқа нарсани қабул қилмайдиган ва фақат ўзининг аъзолари тарафидан қўллаб-қувватланиб, молиялаштириладиган покиза Ҳизбдир.
Учинчи: Франциядаги диний вазиятга оид муҳим тадқиқотлар олиб борувчи француз файласуфи, тарихшунос Марсель Гоше ўзининг «Дин ва демократия» китобида «Илмонийлик Ғарбда умуман сиёсий маъносини йўқотди», дейди. Францияда яшовчи мусулмонлар рўмол туфайли расмий ҳукумат ва халқ томонидан тинимсиз ҳужумларга учраётгани сабабларини изоҳлар экан, «Буларнинг барчаси илмонийликнинг жанговарлигини кучайтириш ва уни жонлантириш мақсадида бўлмоқда. Чунки Франция ўзининг бутун руҳий манбаларини йўқотгандан сўнг илмонийлигини ҳам қўлдан бой бериб, ўзининг ҳар доим курашга чорловчи қарама-қаршиликлари билан овора бўлиб қолди», деди. Демак, бу ерда ҳазоратлар ўртасида кураш кетмоқда. Шу боис, Чичисоланинг Ғарб ҳазорати қадриятларини ҳимоя қилишда ва сиёсий Исломга қарши курашда бунчалик жон-жаҳди билан курашаётгани ҳам ҳазоратлар ўртасидаги мавжуд табиий курашнинг бир туридир. Шундай бўлгач, нега ўзлари қилган нарсадан бизни қайтаришади? Нима учун ҳазоратларининг бақоси учун ўзлари курашадилару, бизга эса, ўз ҳазоратмиз йўлида курашишимизга йўл қўйишмайди?! Бизга қарши нопок фикрлари билан ўқланган қуролларини ўқталиб, нега биздан бу фикрларни текширмасдан, эътирозсиз, чин кўнгилдан қабул қилишимизни исташади?! Нега бизни ўз динимизни ҳимоя қилишимиздан қайтариб, ўзлари биздан устун бўлишлари учун ортларидан инларигача эргашиб боришимизни қаттиқ талаб қилишяпти?! Нима учун биз мусулмон фарзандларига илмоний фикрларни сингдириш ва капиталистик ҳазорат билан қориштириб юбориш кампаниясига таслим бўлишимиз керак?! Ахир, бу ҳаётда қолиш учун ҳазоратлар кураши эмасми?! Дарвоқе, Мустафо Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Ислом ва келгуси жанг» номли китобида бу ҳазоратлар курашининг ҳақиқати ҳақида мулоҳаза юритиб бундай сифатлайди: «Ғарб сиёсатчилари Исломга душманлик қилмаётганини ва дин сифатида Исломга қарши эмасликларини маълум қилишганда бу даъволари ҳар жиҳатдан ростдир. Чунки биз намоз ўқиб, рўза тутсак, ҳажга борсак, тоат-ибодат, тасбиҳ ва дуоларда доим бўлиб, ҳаётимизни Аллоҳга таваккалчиликда ўтказсак, масжидларда хоҳлаганча эътикоф ўтириб, Роббимизни улуғлаб, такбиру таҳлиллар айтсак, ҳақиқатдан ҳам ғарб сиёсатчилари бундай ибодат ва маросимлардан иборат анъанавий Исломга душманлик қилишмайди. Охиратнинг ҳаммаси бизники бўлса ҳам бунга қаршилик қилишмайди. Чунки бу уларни қизиқтирмайди ва бу ҳақида ўйланиб ҳам ўтиришмайди. Аксинча, ибодат ва узлатга уларнинг ўзлари кўпинча тарғиб қилишади, сўфилар тариқати шайхлари билан иттифоқ тузиб, уларни ҳимоя қилишади. Аммо уларнинг ҳақиқий душмани бошқача Исломдир. Яъни оламни бошқариш ва бошқа идеаллар ва қадриятлар бино этиш учун улар билан ҳокимият устида кураш олиб бораётган Ислом уларнинг ҳақиқий душманидир. Дунё учун курашаётган ва ҳаётда ўз позициясини талаб қилаётган Ислом, зўравонликлар, урушлар ва адоватлар билан эмас, балки булардан ўзгача илм-фан билан тараққий этадиган Ислом, шахснигина ислоҳ қилмай, балки жамият ва ҳазоратни ислоҳ қиладиган ҳамда бутун борлиқни ўзгартирадиган Ислом уларнинг ҳақиқий душманидир. Бунда ҳеч қандай ўзаро келишиш ҳам, бағрикенглик ҳам йўқ, фақат ўртада шиддатли жанг бор. Бу соҳада ҳамма сенга қурол ўқталишади. Гоҳида ўқлар сенга ўз юртингни ичидан келиб тегади!».
Тўртинчи: Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қисми аъзолари Аллоҳ рози бўладиган йўлда ҳаракат қиляпмиз инша Аллоҳ. Ислом ғалаба қилиши учун ҳамда унинг калимасини олий қилиб, байроғини баланд кўтариш учун биз Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, манфаатдан бошқа ўлчови бўлмаган, нафс-ҳаво ва фойдага қараб ўзгариб кетаверадиган беқарор танқидларга парво қилмай фаолият олиб бормоқдамиз. Биз ҳар онда мусулмонлар хабарини кузатиб борамиз ва уларнинг бугунги илмоний тузум остида тортаётган азоб-уқубатларига оид ҳолатларни нақл қиламиз. Шунингдек, чуқур фикрларни ўртага ташлаб, инсоният муаммоларига берилган яроқсиз ечимларини фош этадиган фикрий курашга ва ёвузлик, фитна ва маккорликни фош этадиган сиёсий курашга шўмғиймиз. Шубҳасиз, бу даҳшатли курашдир. Лекин биз ҳақиқий туб ўзгариш юз бериши ва тўғри ҳазорий ислоҳ рўёбга чиқиши учун бу капиталистик тузумни қўпориб ташлаб, Исломни ҳаёт майдонига қайта олиб келишга Аллоҳга аҳд берганмиз. Ушбу йўлда собит қадамлар билан юриб, Исломни етакчи ҳукмрон ҳазоратга айлантиришга ҳаракат қилар эканмиз, Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси рўёбга чиқажагига чин дилдан ишонамиз.
﴿وَاللَّهُ متِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ﴾
«Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир» [61:8]
Бу ишда Аллоҳдан қадамларимизни собит қилиб, бунга муваффақ айлашини сўраб қоламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қаноти