Демократиядаги сайловлар, норозилик юришлари ва намойишлар ҳақиқий ўзгаришни рўёбга чиқармайди! Ҳақиқий инқилоб демократияни қулатиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш билан бўлади

281
0

Матбуот баёноти

Демократиядаги сайловлар, норозилик юришлари ва намойишлар ҳақиқий ўзгаришни рўёбга чиқармайди!

Ҳақиқий инқилоб демократияни қулатиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш билан бўлади

Демократик ўйинда иштирок этиш бизга асло ҳақиқий ўзгариш олиб келмаслиги кундек равшан. Чунки ҳозирги сиёсий ва ҳарбий раҳбарият бу ўйинда иштирок этганларнинг ҳаммасини ўз қонун-қоидаларига риоя қилишга мажбурлайди ва ҳақиқий ўзгартиришга тўсқинлик қилади. Улар азбаройи ўз манфаатларини ва мустамлакачи хўжайинларининг манфаатларини сақлаб қолиш учунгина шундай қилишмоқда. Демократик сиёсат ҳамда норозилик намойишлари ва сайловлар билан демократик тузумда иштирок этиш орқали ҳаргиз ўзгаришга эришиб бўлмайди. Ҳақиқат шуки, бугунги тузумда бу каби сиёсий ҳаракатлар фақат мавжуд режимнинг умрини узайтиришдан бошқа ҳеч нарсага олиб бормайди. Кўпчиликнинг овози ёки парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиш масаласи ҳам ҳаргиз ҳақиқий ўзгартиришни рўёбга чиқармайди. Чунки муаммоларимизнинг туб илдизи – демократия билан бошқараётган сиёсий партиядан қатъий назар – демократиянинг ўзидир. Мудом, демократия давом этар экан, муаммоларимиз ҳам сақланиб қолаверади ва янада мураккаблашиб бораверади.

Демократия доимо ҳукмрон элита ўртасида ички курашларни келтириб чиқаради. Ҳозирги кунда бунга ўзимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Кураш хоҳ сиёсий партиялар ўртасида бўлсин ёки улар билан суд ҳокимияти ўртасида бўлсин ёки адлия билан армия ўртасида бўлсин ёхуд армия билан сиёсий партиялар ўртасида бўлсин, ҳеч фарқсиз, бу ички курашларнинг барчаси охири ҳокимиятни бўлишиб олишга келишиш билан ниҳоясига етади. Чунки бу элита ўз манфаатларини доимо халқ ҳисобига сақлаб қолади. Демократия эса, бизга ҳеч қандай фойда келтирмади. Чунки у холис сиёсатчиларнинг энергиясини бекорга зое кетказишдан ўзга нарса эмас.

Биз муҳтож бўлган ҳақиқий ўзгаришни фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати амалий тарзда рўёбга чиқаради. Ёлғиз Халифаликкина Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритади. Фақат угина бутун мусулмон юртларини битта кучли фаровон давлатда бирлаштиради. Фақат угина Америка ва унинг юртни вайрон қилувчи ташкилотларини юртларимиздан қувиб чиқаради. Фақат угина қуролли кучларимизни Аллоҳ йўлида жиҳодга сафарбар этиш билан Кашмир ва Фаластин каби босиб олинган юртларимизни озод этади.

Дарҳақиқат, ҳақиқий ўзгартиришнинг шаръий тариқати куч-қудрат соҳибларидан Ислом билан ҳукм юритишга нусрат талаб қилишдан иборатлиги Пайғамбар Суннати билан собит бўлган. Чунки сийратда бундай келади:

«خَرَجَ رَسُولُ اللهِ ﷺ إلَى الطَّائِفِ، يَلْتَمِسُ النُّصْرَةَ مِنْ ثَقِيفٍ، وَالْمَنَعَةَ بِهِمْ مِنْ قَوْمِهِ وَرَجَاءَ أَنْ يَقْبَلُوا مِنْهُ مَا جَاءَهُمْ بِهِ مِنْ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ»

«Росулуллоҳ ﷺ Тоифга чиқдилар ва Сақиф қабиласидан нусрат беришни ва ўз қавмларидан мудофаа қилишни талаб қилдилар ҳамда уларга Аллоҳ Азза ва Жалладан олиб келган нарсаларни қабул қилишларини умид қилдилар». Шунинг учун биз бугун Покистон Қуроли Кучларидан Ислом билан ҳукм юритишга нусрат талаб қилмоғимиз лозим.

Эй Покистон Қуролли Кучлари!

Покистондаги сиёсий партиялар, армия ва суд тизими ўртасида бўлаётган бундай тинимсиз беҳуда жангларга чек қўйинг. Бу сиёсий элитани ҳокимият, мансаблар, унвонлар ва ваколатлардан бошқа нарса қизиқтирмайди. Аллоҳ ва Росулининг даъватига лаббай деб жавоб қилинг ҳамда демократияни қулатиб, халқимизни кўплаб азоб-уқубатлардан қутқаринг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликка нусрат беринг.

Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»                                                                                                     [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here