Соғлиқни сақлашга таъсир кўрсатувчи энг муҳим омилларнинг бузуқлиги(6)

31
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бугунги кундаги соғлиқни сақлаш воқеъси ҳамда Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш асослари ва унинг мақсадлари

Соғлиқни сақлашга таъсир кўрсатувчи энг муҳим омилларнинг бузуқлиги(6)

 Коронавирус оқибатлари ва дунёдаги соғлиқни сақлаш тизимларининг қулаши

  Коронавирус пандемияси оқибатлари капиталистик даволаш усулининг хато эканлигига яққол мисолдир. Капиталист ва уларнинг ҳамтовоқлари бу масалага қандай ёндошганликларини кўриб чиқайлик; Аввало: бу масалада, хоссатан Хитой томонидан, жим турилди, ундан сақланиш, эхтиёт чораларини кўриш кечиктирилди. Иккинчидан: карантин ва қисман изолация эълон қилинди. Бунинг оқибатида миллионлаган инсонлар уйларига қамалиб қолдилар. Бозор учар қилиш ва зарурий эҳтиёжларини бажаришдан бошқа ҳеч нарса қилиша олмай қолди. Шу билан иқтисодий ҳаёт тўхтади. Учинчидан: деярли тўлиқ изолация эълон қилинди. Бунинг натижасида ер юзидаги юзлаб миллион инсонлар коронавирус тарқалишини чеклаш умидида ўз  уйларида қамалиб қолишди. Аниқ маълум бўлдики, бу учала муолажа ҳам коронавирус муамммосини ҳал қила олмади ва ҳал қила олмайди ҳам. Балки бу чоралар иқтисоднинг заифлашишидан иборат бошқа муаммони келтириб чиқарди. Кейин бу касаллик таборо каталашиб бориб, бу касалликка миллионлаган инсонлар чалинди. Уларнинг ўзлари қилган ҳисоботлар бўйича, яна миллионлаб инсонлар бунинг ортидан ҳаётдан кўз юмди. Бу вабо касаллиги билан ўта эхтиёткор муомала қилган бошқа капиталистик жамиятлардаги  инсонлар ҳам хар хил ноқулайликларга дуч келдилар.

  Ушбу касалликка нисбатан қилинадиган энг тўғри муомала Аллоҳ таъолонинг шариатида келган кўрсатма эди; Давлат бу касаллик бошланишидаёқ уни кузатувга олади. Бу касалликни даслабки чиққан жойида чеклаш чораларини кўради. Бошқа минтақалардаги соғлом кишилар эса, ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолиятларини давом эттираверишади. Мана шундай қилиб юқумли касаллик чиққан жойида изолацияга олинади. Касаллар карантинга олинади ва уларнинг соғлиги текширилиб турилади ва текин муолажа қилинади. Соғлар эса, ўз ишларини давом эттиришаверади. Юқумли касалликдан олдинги ҳаёт ўз изида давом этаверади. Инсонларнинг ҳаётлари тўхтатилиб, улар уйларига қамаб қўйилмайди. Агар бундай қилинса, иқтисодий ҳаёт тўхтаб, бундан ҳам каттароқ муаммолар келиб чиқиши эҳтимоли пайдо бўлади.

  Бутун дунё бўйлаб коронавирус вабосининг тарқалиши соғлиқни сақлаш тизими қурилган асоснинг нақадар сохта ва қалбаки эканлигини очиб ташлади. Давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳасига ажратадиган маблағларининг ўта оз эканлигини кўрсатиб қўйди. Касалхоналарнинг имкониятлари ўта ночорлигини, соғлиқни сақлаш соҳасининг интенсив терапия ва респираторга муҳтож бўлган беморларни жойлаштиришга тайёрлиги ҳамда тиббий ҳимоя кийимлари, тозалаш материаллари ва стерилизация каби оддий профлактика воситалари билан таъминлашнинг тайёргарлиги ҳам нақадар ночорлигини фош этиб қўйди. Шунинг учун бундай давлатларнинг соғлиқни сақлаш тизимлари ушбу вабо қаршисида қулашлари ва унинг тарқалишига қарши курашда енгилишлари ҳеч ажабланарли эмас эди. Ҳатто, тиббий технология ва тиббий илмий изланишларда жаҳон мамлакатларига мутасаддилик қиладиган Америка Қўшма штатлари ҳам коронавирус касаллигига қарши туришда катта муваффақиятсизликка учради. У билан қандай курашишда аниқ ожизлик қилди.  Бу касалликка қарши курашиш борасида Американинг ўзи учинчи оламга айланиб қолди.

  Ушбу вабо мусибати жараёнида фармацевтика компаниялари ҳамда илмий тадқиқотларни олиб борувчи соғлиқни сақлаш савдо компаниялари олдида дори-дармон ишлаб чиқаришга ва уларни беморлар устида тажрибадан ўтказишга кенг йўл очилди. Вакцина саноати учун рақобат эшиклари очилди. Тақсимот монополияси билан миллиардлаб фойда олиш учун чайқовчилик, монополия ва ишчи кучларни эксплуатация қилиш учун янги бозорларни очиш имконияти яралди. Коронавирус эпидемиясига қарши юритилган жорий глобал эмлаш кампанияси тарихдаги энг йирик кампания ҳисобланади. “Блумберг” тарқатган баёнотга кўра, оламдаги 180 та давлатда икки ярим миллиардан ошиқ доза ишлатилган. Бу бутун жаҳон аҳолисини 16.4% ини мукаммал шаклда эмлашга етарли сондир. Бироқ, тақсимот масаласи шу даражада тафовутли бўлганки, юқори даромадли мамлакатларни эмлаш оз даромадли мамлакатларни эмлашдан 30 маротаба тезроқ бўлган. “Файзер”  (Pfizer) компаниясининг йиллик даромади 26 миллиард долларга етган. Чунки, 2021 йилги дастлабки чорак фойдалари 2020-йилга қараганда 44%га юқорилаган. Масалан, Американинг “Moderna”   биотехнология компанияси биринчи мартадаёқ миллиардлаган фойда кўришни истаган ва 17.4 миллиардга кўз тиккан. Moderna компаниясининг акциялари нархи 2020-йили февралидан бошлаб 700%га кўтарилган. Айни пайтда “BioNTech” (BNT162b2) вакцинасининг нархи  600 % га кўтарилган. Бунинг натижасида COVID-19 пандемиясига қарши  вакцина ишлаб чиқарувчи компанияларнинг акциялари ошгандан кейин бу компаниялар камида 9 миллиард доллар фойдани янгидан қўлга кирган.

  Дарҳақиқат, соғлиқни сақлашнинг капиталистча йўлининг ёмонлиги ва унинг бузуқлиги ҳаддан ошиб кетди ва бу барчага ойдек равшан бўлиб қолди. Инсонлар ҳақиқий офият, хотиржамлик, раҳмат ва адолат излаб қолишди. Ушбу вахшиёна капиталистик тузумнинг энг тўғри алтернативи Исломдир. Зеро, Ислом соғлиқни сақлашни хусусийлаштиришни манъ қилади. Уни Халифанинг қўлига чеклайди. Шунда соғлиқни сақлаш томони капиталистлар қўлида талон-тарож бўлмайди. Балки бу соҳани Халифалик давлати ҳақ ва адолат билан бошқаради, соғлиқни сақлаш ишларини ўз аҳолиси учун бепул таъминлайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here