БМТ Қирғизистон қашшоқликдан чиқиши учун 90 миллион доллар ажратади

0
426

БМТ Қирғизистон қашшоқликдан чиқиши учун 90 миллион доллар ажратади

 Хабар: БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури 2023-2027 йилларга мўлжалланган стратегик режага кўра, Қирғизистонда қашшоқликни бартараф этиш учун 90 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги билдирди.

 Маълум қилинишича, бу пуллар қашшоқликни бартараф этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга сарфланади. Қирғизистон ҳам қашшоқликка қарши фаол чораларни жорий этиш лойиҳалари учун яна 15 миллион доллар олади.

 Вазир Қудайберген Базарбаев Қирғизистонда 105,5 минг оила ижтимоий нафақа олишини маълум қилди.

 “108 мингдан ортиқ қирғизистонлик озиқ-овқат эвазига маҳаллий инфратузилмани яхшилаш бўйича лойиҳаларда иштирок этди. Лойиҳада яна 20 минг киши иштирок этиб, “иш (ўқитиш) учун нақд пул” олишди. 3 мингга яқин киши давлат билан ижтимоий шартнома тузиб, бюджетдан текин маблағ олиб, ўз бизнесини йўлга қўйди”, – деди Базарбаев.

 Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Қирғизистонда қашшоқлик даражаси ошиб бормоқда. 2019 йилда унинг даражаси 20,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 25,3 фоизга ошган, 2021 йилда умумий 33,3 фоизни ташкил этган. Ўша йили ўта қашшоқлик даражаси 6 фоизга етган. Таҳлилчиларнинг айтишича, қашшоқлик шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам ошиб бормоқда.

 Изоҳ: Бугунги кунда нафақат Қирғизистон, балки бутун дунёда ҳукм сураётган иқтисодий инқирозлар, қашшоқлик ва очарчиликнинг ягона сабабчиси устимизда ҳукм юритаётган капитализм тузумидир. Халқаро ва минтақавий қонунчилик билан мустаҳкамланган ушбу тузум бойларнинг янада бойишига ва камбағалларнинг янада қашшоқлашишига йўл очади. Чунки, бу тузум бошқа эркинликлар қаторида мулк эркинлигини ҳам ўз ичига олади, яъни ҳар ким хоҳлаган йўл билан мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Капитализм тузумининг қашшоқликни қандай келтириб чиқаришига келсак, бу тузум ўз ғоясини мустамлакачилик билан тарқатади. Яъни йирик давлатларинг иши юртларни босиб олиш, халқларга зулм қилиш, бойлик ва ресурсларни талон-торож этиб, мамлакат аҳолисини улардан маҳрум қилишдан иборат.

 БМТнинг ҳисоботларидан бирида бундай дейилади: “Ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси 4.3 миллиард кишини ташкил қилади. Улардан уч миллиардга яқини қашшоқлик чегарасида яшамоқда, яъни улардан ҳар бирининг кунлик харажати 2 АҚШ долларни, 1.2 миллиардининг харажати эса, 1 доллардан озроқни ташкил қилади. Бунинг муқобили ўлароқ, Ғарб статистик маълумотларига кўра, саноати ривожланган мамлакатлар бутун дунё имтиёзларининг 97 фоизига, трансмиллий давлатлар компаниялари технология, ишлаб чиқариш ва маркетинг афзалликларининг 90 фоизига эга. Ривожланаётган мамлакатлардаги бевосита хорижий инвестициялар фойдасининг 80 фоиздан ортиғи 20та бой давлатларга кетмоқда. Ривожланаётган мамлакатларда шунинг гувоҳи бўлдикки, аҳолининг 33.3 фоизи фойдаланиш учун хавфсиз, стерилланган сув ёки тоза ичимлик сувига эга эмас, 25 фоизининг етарли уй-жойи йўқ, 20 фоизи энг оддий тиббий хизматлардан маҳрум, болаларнинг 20 фоизи мактабнинг бешинчи синфигача ўқийди, мактаб ўқувчиларининг 20 фоизи тўйиб овқатланолмайди. Дунёдаги учта энг бой одамнинг бойлиги дунёдаги 48 нафар энг қашшоқ мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотига тенг. Дунёдаги 200 нафар энг бой одамнинг бойлиги дунё аҳолисининг 42 фоизининг даромадидан кўп”.

 Мустамлакачи давлатлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган БМТ “учинчи дунё” давлатларини улар томонидан ишлаб чиқилган халқаро қонун ва меъёрларга итоат қилишга мажбурлаб келади. Ушбу қонунлар сабабли бу давлатлар иқтисодий ривожланишнинг асоси бўлган оғир саноат, станоксозлик ва қуролсозлик саноатини йўлга қўйишлари тақиқланган. Бу давлатлар етакчи давлатлар учун хом ашё базаси ҳисобланади ва фақат қишлоқ хўжалиги соҳасига боғлаб қўйилган. Қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган техникалар эса яна ўша мустамлакачиларга боғлиқ. БМТ эса ривожланаётган ва қашшоқ давлатларда фалон миллион одам тўйиб овқатланмайди, фалон фоиз қашшоқлар бор, дунё халқига очарчилик хавф соляпти деб “тимсоҳ кўз ёши” тўкишдан чарчамайди…

 Аллоҳнинг изни билан барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати қашшоқлик ва унинг сабабларини йўқ қилади, инсонларни очкўз капиталистик тузумдан ҳимоя қилиб, барча шахсларнинг асосий эҳтиёжларини таъминлайди ҳамда бойликларга эга бўлишларини, яъни қишлоқ хўжалиги, саноат, чорвачилик, овчилик каби молга эга бўлиш аҳкомлари орқали бойликнинг бевосита манбаларига эга бўлиш имкониятини яратиб беради. Кимда-ким бирор узр сабабли бунга эриша олмаса, унинг молга эга бўлишини Халифалик давлати шаръий аҳкомлар орқали Байтулмолдан таъминлайди.

 Туркистон

NO COMMENTS