Даръа яна қонхўр режимнинг сандони билан ярашувчи жамоаларнинг болғаси ўртасида

49
0

Матбуот баёноти

Даръа яна қонхўр режимнинг сандони билан ярашувчи жамоаларнинг болғаси ўртасида

2022 йил август ойида Жосим шаҳри «шаҳарда ИШИД аскарлари бор», деган баҳонада қамал қилинди. Октябр ойида қонхўр режим кучлари шаҳарни штурм қилиб, шу орқали кўпчиликни қатл қилди. Бундан олдин ҳам Тафас шаҳри худди шундай ўйинга гувоҳ бўлган эди. Режим кучлари у ерни штурм қилишга ва шаҳарликлар ўртасида фитна чиқаришга уринган эди. Бугун Даръа шаҳри айнан Тофас ва Жосим шаҳарларида қўлланилган ўша баҳона, ўша тўқима сценарий ва ўша услуб билан қайта фронт майдонига айлантирилмоқда.

Қонхўр режимнинг бу қилмишлар ва тузоқлар ортидаги мақсади Ҳиврон аҳолиси орасига фитна уруғини сочиш ва бирига қарши бошқа биридан фойдаланиш ҳамда Ҳиврон шаҳар ва қишлоқлари устидан қайта назорат ўрнатишдир. Бироқ улар келишув шартномасига риоя қилмайдиган ҳамда қонхўр режим кучлари ва разведка хизмати ходимларини шаҳар ва қишлоқларга киритмайдиган аҳдига содиқ инсонларни йўқ қилмагунча бунга асло муваффақ бўлолмайди. Бунинг учун баҳона тайёр бўлиб, улар ўз режалари қаршисида турган ҳар қандай кишидан қутулиш учун «ИШИДнинг баъзи собиқ унсурлари бор», деган баҳонани рўкач қилади.

Аммо у ўзининг ожизлиги сабабли ярашишга рози айрим жамоалар (ҳарбий хавфсизликка дўст гуруҳлар)дан фойдаланиш мақсадида турли фитналар уюштиряпти, уларни бир-бирига гижгижлаяпти. Шу орқали ўзининг ҳукмронлигига рози бўлмаётган ва фитналарига қарши тураётган инсонларни йўқ қилишга уриняпти.

Эй муборак Шом заминидаги мусулмонлар, хусусан Ҳиврон аҳли!

Бу жиноятчи режим жангчи гуруҳларнинг раҳбарлари имзолаган машъум келишувдан сўнг олиб борган барча уринишларида муваффақиятсизликка учрагач, бугунги кунда Ҳиврон шаҳри ва қишлоқларидаги ҳар қандай қўзғолон ҳаракатларини йўқ қилишга ва қайта ўз ҳукмронлигини ўрнатишга бор кучи билан ҳаракат қиляпти. Бу сафар айни ишни бевосита ўз қўллари билан эмас, балки сизнинг фарзандларингиз қўли билан бир-бирингизга зарба бериш ҳамда бирлигингизни парчалаш учун ўзаро жангни келтириб чиқариш орқали бажармоқчи. Чунки бирлигингиз олдиндан кўплаб ҳамлаларда сабот ва матонат билан туришингизда сизга мадад бўлган эди.

Илгари бу режим кўплаб жосуслик ишларини усталик билан бажарди. У ўзи хоҳлаган ишларини рўёбга чиқаришига ёрдам берган жуда кўп кимсаларни сафарбар қила олди. Бас, яна айни тузоққа тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг, қонхўр режимнинг макрига алданиб қолишдан ҳушёр бўлинг.

Шуни билингки, кимда-ким Асад билан ярашса ва унинг байроғи остига жамланса, бас, улар на сизнинг тинчлигингиз учун, на фарзандларингиз тинчлиги учун ва на тупроғингиз тинчлиги учун қайғуради. Бу уларнинг қуруқ даъвоси, холос. Ахир, қўйларни бўрига ишониб топшириб бўладими?!

Ўзингиз кўриб турибсиз, ўзи даъво қилганидек, Ҳивронни «тозалаш»га чиққан кишилар Ҳивронни Асад режимига топширишга имзо қўйган кимсалардир. Улар Шом қўзғолонини бешигидаёқ бўғизлаш учун фитначи давлатлар билан тил бириктирган кимсаларнинг айнан ўзидир.

Шундай экан, эй Ҳиврон аҳли!

Ҳар доим аҳдингизга содиқ бўлинг. Ахир, қўзғолоннинг бешиги ва қалқони ҳамда мустаҳкам қалъаси ва фитналар синдиролмайдиган харсангтоши сизларсиз. Шундай бўлгач, қонхўр режимнинг разведкачилари қўйган тузоққа тушиб қолишдан ҳамда режим орангизга тиқиштираётган ўзаро ўч олиш ва нафратни пайдо қиладиган жангларга кириб кетишдан эҳтиёт бўлинг. Сўнгги йилларда фош бўлиб қолган унинг қўғирчоқларидан ҳушёр бўлиб, бир вужудга айланинг. Фарзандларингизни жинояткор режим ва унга сотилган гуруҳларга қарши қўйинг, шу орқали аҳлингиз ва оға-инингиз орасидаги холис инсонлар сафини мустаҳкамланг. Ғоямиз Аллоҳ Азза ва Жаллани рози қилиш ва динига нусрат бериш бўлсин.

﴿هَذَا بَصَائِرُ مِنْ رَبِّكُمْ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ

«Бу иймон келтирадиган қавм учун Роббингиз тарафидан кўрсатма, ҳидоят ва раҳматдир»

                                                                                                                            [Аъроф 203]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Суриядаги матбуот бўлими

раиси Аҳмад Абдулваҳҳоб

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here