Садир Жапаров Сергей Наришкинни қабул қилди

128
0

Садир Жапаров Сергей Наришкинни қабул қилди

 Хабар: Садир Жапаров 22-ноябр куни Бишкекда Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан учрашди. Президент матбуот хизмати “хавфсизлик соҳасида икки томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашилганини” маълум қилди.

 “Садир Жапаров таъкидлаганидек, икки томонлама ҳамкорликнинг юқори даражада сақлаб қолишда миллий хавфсизлик органларининг ҳамкорлиги муҳим рол ўйнайди. Бу тегишли тажриба ва маълумотлар алмашиши имконини беради ҳамда мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради. Наришкин ўз навбатида, икки давлат ишончли ҳамкорлар эканлигини таъкидлаб, Марказий Осиё минтақаси ва Евросиё маконида барқарорлик ва хавфсизлик икки давлатнингбирлашган позициясига боғлиқлигини таъкидлади”, – дейилади хабарда.

 Изоҳ: Исломий юртлардаги президентларнинг барчаси ҳокимият тепасига келар экан албатта, терроризм ва экстремизм (Ислом)га қарши курашни асосий вазифа қилиб олишади. Чунки улар ҳокимият тепасига келишар экан ўз оғаларидан мана шундай кўрсатма ва топшириқ олишади. Бу ҳукуматларнинг барчаси “терроризмга қарши кураш” баҳонаси остида Уммат орасидаги мухлис, Ислом даъватини етказувчи мусулмонларга қарши кураш олиб боришади. Бундан ташқари, улар бошқа давлатлар, хусусан, мустамлакачи давлатлар махсус хизматлари ва разведкасининг ўз юртларида эмин-эркин фаолият олиб боришлари, мусулмонларни кузатиш, таъқиб қилиш ва ҳатто керак бўлса жисмонан йўқ қилишлари учун шарт-шароитлар яратиб беришади.

 Қирғизистоннинг собиқ ва амалдаги президентлари ҳам бундан мустасно эмас. Масалан, Бакиев ҳокимият тепасида бўлган вақтда, аниқроғи, 2006-йил август ойида нафақат Қирғизистон, балки бутун Марказий Осиёда таниқли уламо бўлган Рафиқ қори Камолов ҳам айни шундай икки, эҳтимол, уч томон махсус хизматларининг қўшма амалиёти натижасида шаҳид қилинган эди. Жорий йилнинг 26-июлга ўтар кечасида Ўш шаҳрида Россия Федерал хавфсизлик хизматининг уч нафар ходими автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди. Расман тарқатиган хабарга кўра, Hyundai SantaFe автомашинасини тунда бошқариб бораётган Россия фуқароси соатига 150 километр тезликда кетаётиб бошқарувни эплай олмай қолган ва реклама баннери устунига бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи ва автомашинадаги икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Россиянинг Ўшдаги консулхонаси MediaHub журналистик суриштирувлар марказига ҳалок бўлган уч киши Россия фуқароси эканлигини ва Федерал хавфсизлик хизмати қошидаги чегара хизмати ходимлари бўлганини тасдиқлаган эди. Маълумки, Ўш шаҳрида Россия Федерал хафсизлик хизмати чегара хизматининг оператив гуруҳи фаолият кўрсатади. Бу махсус хизматлар ходимлари бизнинг юртларда дипломатик дахлсизлик мақомига эга бўлиб, қандай жиноят содир этишмасин сувдан қуруқ чиқишади.

 Жапаровнинг Россия ташқи разведка хизмати раҳбари билан бўлиб ўтган учрашуви ва учрашувда “хавфсизлик соҳасида икки томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашиши” рус разведкаси ва махсус хизматлари учун юрт эшикларини янада кенгроқ очилишига олиб келади.

 Аслида, хорижий давлатлар махсус хизматларини исломий юртларда жосуслик қилишига, керак бўлган вақтда қўпорувчилик амлиётларини содир этиб мусулмонларни таъқиб ва қувғин қилишига йўл қўймаслик, юрт тинчлигини бузиб, хоинларни ёллайдиган “ин”лар қуришига йўл қўймаслик керак. Аллоҳнинг изни билан тез кунларда қайта барпо бўладиган Ислом давлати амалда уруш ҳолатида бўлган мустамлакачи давлатлар учун элчихоналар очишга, мамлакатда бирор бир давлатнинг ҳарбий базаси бўлишига, мустамлакачи давлатлар разведкаларини мамлакатда эмин-эркин изғиб юришига асло йўл қўймайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here