Соғлиқни сақлашга таъсир кўрсатувчи энг муҳим омилларнинг бузуқлиги(5)

265
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бугунги кундаги соғлиқни сақлаш воқеъси ҳамда Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш асослари ва унинг мақсадлари

Соғлиқни сақлашга таъсир кўрсатувчи энг муҳим омилларнинг бузуқлиги(5)

  Якка тартибдаги тадбиркорликни ҳимоя қилиш қонунлари эса, монополия ва бозорлар устидан ҳукмронлик ўрнатиш қуролидир. Бу қонунларни йирик капиталистик давлатлар бошқа халқларни янги дори-дармонларни ихтиро этиш ва булардан фойдаланиш ҳуқуқидан манъ этиш учун улар устига мажбуран киритган. Токи, оламдаги бошқа давлатлар, йирик капиталистик давлатлар ишлаб чиқарган махсулотларнинг улкан истеъмол бозорига айлансин. 1980-йилдан кейин Америка конгреси солиққа тортиладиган асосий тадқиқотларни фойдали янги махсулотларга айлантиришни тезлаштиришга қаратилган бир қатор қонунларни қабул қилган. Бу қонунларнинг энг муҳими Bayh Dole (Бэя-Доула қонуни) деб аталади. Бу қонун гуруҳлар ва кичик корхоналарга Миллий Соғлиқни сақлаш институтлари бошқарадиган тадқиқотлардан келиб чиққан кашфиётлари учун лицензияни қўлга киритиш имкониятини беради. Шундан кейин фармацевтика компанияларига эксклюзив лицензиялар берилади. Конгрес чиқарган бу қонунлар фармацевтика компаниялари янги дори-дармонлар ишлаб чиқаришда ўзларининг хос тадқиқотларига таянишга мажбур эмаслигини англатади.  Сўнг конгрес 1974-йили фармацевтика саноати учун буюк ғалаба бўлган бир қатор қонунлар чиқарди. Бу қонунлар бренд дориларни монополия қилиш ҳуқуқини кенгайтирди. Натижада бренд дорилар учун бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати 1970-йили 8 йил бўлган бўлса, 2000-йилга келиб бу муддат 14 йилга узайтирилди. Гап Lipitor, Celebrex, Zoloft каби одатда бир йилда бир миллиард доллардан ортиқ савдога эга бўладиган дори сифатида тавсифланган машҳур маҳсулотлар ҳақида бормоқда. Бундай бренд дориларнинг лицензияси амал қилиш муддатига қўшиб берилган 6 йил муддат фармацевтика компаниялари учун олтинга тенг даврдир.

  80 – 90 – йиллар давомида йирик фармацевтика компанияларининг фойдалари ўсиши билан бир қаторда уларнинг сиёсий кучи ҳам юқорилади. Натижада улар озиқ-овқат ва фармацевтика идораси ҳақида ўзларини қизиқтирмаган нарсаларни бевосита босим ўтказиш йўли билан ёки Конгресдаги дўстлари орқали ўзгартириб юборишга кучлари етадиган даражага етишди. 1997-2002- йиллари орасида фармацевтика компанияларининг босим ўтказиш жамоатларига сарфлаган умумий ҳаражати 477.6 миллион долларни ташкил этган. Бу эришилган фойда билан солиштирилганда унчалик катта эмас. Чунки 2002-йилда қайд этилган энг йирик фармацевтика компаниялари 36 миллиард долларга яқин даромад олган.

Лицензия ва дори-дармонлар савдосини манополия қилиб олиш Ислом назрида албатта ношаръий бўлган шартлардир. Бундай шартларга риоя қилиш вожиб эмас. Худди мана шу нарса яъни бундай шартларга риоя қилиш вожиб эмаслиги дори-дармон ишлаб чиқарувчиларига дориларнинг ҳар қандай турларини ишлаб чиқишлари учун бозорларга кириш кафолатини беради. Натижада дориларнинг нархлари кескин суратда пасаяди. Дориларни сотиб олишга барчанинг имконияти туғилади. Илмий баҳслар рағбатлантирилади, улар ғояларга эга бўлиш ва уларнинг қабул қилинишини олдини олиш сабабли тош каби қотиб қолмайди. Илмий баҳслар фойдага ёпишиб олиш сабабли ва камбағалларнинг касалликларига парво қилмаслик сабабли бир жойда турғунлашиб қолмайди. Дарҳақиқат, мусулмон уламолари ўзларининг ихтироларида ҳамда беҳисоб илмий баҳсларида инсонларга фойда келтиришлари билан Аллоҳдан ажр ва Унинг ризолигини умид қилишар эди. Улар моддий қийматга ва фақат фойдага ёпишиб олишмас эди. Балки, биринчи навбатда заифларга ёрдам бериш ва касални даволаш уларнинг кўз ўнгиларида турарди. Лекин, капиталистик дунёқараш, капиталистик ҳазорат илмий баҳс элементларини ҳам, илмларнинг ривожланишини, шу жумладан тиббиёт илмларини, дори-дармон ишлаб чиқариш саноатини ҳам фасодга учратди. Илмий изланишлардан кўзланган мақсадни фақат фойда ва манфаъатга чеклаш билан илмий тарақиёт суръатини сусайтирди. Алдаш ва қалбакилаштириш қонуний йўлга айланди. Тадқиқот ва ўрганишлар олдиндан режалаштирилган натижаларни бериш учун тартиблаштирилди. Тадқиқотлар даволаш учун тегишли тайёргарликларни, фармакологик дозаларни манипулация қилиш, даволаш усулларини ва тавсиялар турларини манипулация қилиш орқали олдиндан кутилган натижаларга эришиш учун ўтказиладиган даражага тушиб кетди. Қуйида айрим табиб ва тадқиқотчиларнинг дори-дармон компаниялари билан қилган ноқонуний алоқаларига доир айрим мисолларга тўхталиб ўтамиз:

“Mediker” тиббий мажмуъасининг ёрдамчи ижрочи мудираси, доктор Шэрон Лэфин айтади; “Агар мен дори ишлаб чиқарувчи саноатчи бўлсам, менга хос бўлган лицензиянинг амал қилиш муддати ниҳояланишига яқин қолганда мен дори ишлаб чиқаришдаги бир кичкинагина жузни ўзгартириб қўйсам ҳамда табибларни дорининг сифатига қаноат хосил қилдира олсам ва махсулотим билан дори истеъмол қилувчиларни ҳам, масалан, кундалик Прозак (PROZAC) касалини даволашда ёрдам беришига қаноат хосил қилдира олсам ва менинг лицензия муддатим яна 20 йилга узатирилиши мумкин бўлса,  нима учун мен яна мол сарфлашим ва бошқа тамоман янги дори ишлаб чиқариш хақида бош қотиришим керак?!

Қўшма Штатларда жойлашган, саратон касалликларининг жаҳон миқёсидаги энг йирик марказларидан бири “Кетринж Слоан мемориал” шифохонасининг тиббий мудири қатор фармацевтика компаниялари билан қилган алоқасининг ва бу алоқа натижасида  миллионлаган долларларни қўлга киритишининг фош этилиши унинг қатор журналларда, жумладан “Янги Англия журнали” ва “Лансет” журналларида нашр этган тиббий тадқиқотларининг софлигига ўз соясини ташлади.

Тадқиқотларнинг бири шу хулосага келдики, тадқиқотчиларнинг учдан биридан кўпроғи у ёки бу шаклда фармацевтика компаниялари билан мустаҳкам алоқа боғлаган. Америка тиббий журнали хулосасига кўра, ўқув шифохоналаридаги бўлим бошлиқларининг 60 % ининг фармацевтика компаниялари билан алоқалари бор. Гоҳида улар орасида манфаъатлар тўқнашуви ҳам юз бериб туради.  Бу маълумотни айни шу журналдаги яна бошқа манба ҳам таъкидлайди. Унга кўра, 40% тадқиқотчилар фармацевтика компанияларидан ҳар-ҳил совғаларни қабул қилиб олганлар.

Британия давлат тараққиёт вазираси Клэр Шорт фармацевтика компанияларини танқид остига олиб, уларнинг фуқароларнинг касалликларини муолажа қиладиган дори-дармонларни самарали ишлаб чиқара олмаганликда айблайди ва шуни қўшимча қиладики, тадқиқотлар учун ажратилган маблағларнинг фақат 10 % игина оламдаги фуқаролардан юзда тўқсонига таъсир кўрсатадиган касалликларга алоқадор бўлган тадқиқотларга сарфланади, холос.

Шунингдек, тиббий тадқиқотлар Ғарбдаги манфаъат тушинчаси сабабли алдовдан қутила олгани йўқ. Натижада алдов деган бу касаллик илмий тараққиёт ва илмий изланишларга зарба берди. Айни чоғда Ислом алдовни, шу жумладан илмий изланишлардаги сохталаштиришни, қалбакилаштиришни ҳаром қилган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:

مَن غشَّ فليْس مِنِّي

Ким алдаса, бас у мендан эмас”. Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. Муслимнинг Абу Ҳурайрадан қилган яна бошқа ривоятида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:

مَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا

Ким бизларни алдаса, бас у бизлардан эмасдир”. (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here