Қирғизистонга ЕХҲТ элчилари ташриф буюради

117
0

Қирғизистонга ЕХҲТ элчилари ташриф буюради

 Хабар: Буюк Британия, Германия, АҚШ ва Франциянинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)даги доимий вакиллари Марказий Осиё бўйлаб турнеси доирасида Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Британиянинг Бишкекдаги элчихонаси хабар қилди.

 Хабар қилинишича, гуруҳ таркибида элчилар Нил Буш (Британия), Геза Бройтигам (Германия), Майкл Карпентер (АҚШ) ва Кристин Фаж (Франция) бор.

 Ҳозиргача улар турне доирасида Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлишди. Қирғизистонга ташрифи чоғида улар Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашиб, Бишкекдаги ЕХҲТ дастурий офиси ва академиясига боришади. Элчилар, шунингдек, Қирғизистондаги фуқаролик жамияти вакиллари билан учраши ражалаштирилган.

 “Марказий Осиё биз учун муҳим минтақа. Шунинг учун биз “тўртлик” форматида сафар қиляпмиз. Ҳукумат ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашиб, лойиҳалар билан жойида танишамиз. Ҳамкорлик муҳимлигини яна бир бор таъкидламиз, ЕХҲТ фаолияти ва ташкилотнинг барча соҳаларида хавфсизликни муҳокама қиламиз”, – дейилади элчихона хабарида.

 Изоҳ: Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти минтақа давлатларини бир-биридан ажратиб турган сунъий чегараларни мустаҳкамлаш, “терроризмга қарши кураш”, наркотик моддаларнинг айланиши ва фуқаролик жамиятлари ҳамда демократик институтларни ривожлантиришга ҳомийлик қилиб келади. Россия Украина ботқоғига ботиб боргани сари Американинг таъсири остида бўлган халқаро ташкилотлар ва Европа давлатлари расмийлари Марказий Осиёга серқатнов бўлиб қолди. ЕХҲТ элчиларининг минтақа давлатлари бўйлаб уюштираётган турнелари ҳам шулар жумласидандир. Ғарб давлатлари инсон ҳуқуқлари, демократик институтларни ривожлантириш, сармоя киритиш (инвестиция), савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларида фаол ҳамкорлик қилиш баҳонаси билан минтақа давлатларини боғлаб олишга уринишни кучайтириб боряпти. Минтақа давлатлари билан алоқаларни чуқурлаштириш ортидан, ўз дунёқараши ва сақофатини ҳам сингдиришга уринмоқда. Шунингдек, бугунги кунда АҚШ олдига қўйган асосий мақсадларидан бири – минтақада ҳарбий база очишга эришишдир. Агар АҚШ буни уддасидан чиқса, минтақадаги асосий ва муҳим манфаатларда Россияни сиқиб чиқаришда, Хитойнинг иқтисодий экспанциясига тўсиқ қўйиш имконига эга бўлади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here