Матбуот баёноти
Қасаба майдони ҳарбий ва хавфсизлик казармасига айлантирилишига қарамай, Ҳизб ут-Таҳрир Халқаро Валюта Фонди ва унинг филиалларига мамлакатнинг сотилишига қарши сиёсий позициясини намойиш қилмоқда
Президент идораси юрт ва халқ устидан назоратини кучайтириш мақсадида Халқаро Валюта Фондининг юртга кириб келишига рухсат бериш билан кифояланмади. Халқаро Валюта Фонди шартлари ва «ўлдирувчи доза»ларини қабул қилиш жиноятига Умумий Тунис Меҳнат Конфедерациясини шерик қилиш учун ундан «пора олиш» билан ҳам кифояланмади. Шунингдек, мустамлакачилар ва уларнинг молия ташкилотлари билан ҳукумат ўртасидаги тил бириктирувни фош этмаслиги учун Ҳизб ут-Таҳрирни ҳолдан тойдириш ва ўзи билан ўзини овора қилиб қўйиш мақсадида Ҳизб аъзоларига туҳмат тошларини отиш билан ҳам кифояланмади. Тунис президентининг идораси буларнинг барчаси билан кифояланмай, 2022 йил 25 октябр куни эрталаб, Қасаба майдонини ҳарбий казармага айлантириб, ҳукумат қароргоҳининг майдонигача ҳамма кириш йўлларини бекитиб қўйди ва Ҳизб ут-Таҳрир Тунис вилояти «Тунисни мустамлакачиларга сотиш сиёсатига қарши» уюштирган намойишдан тўсиш мақсадида одамларнинг тўпланишини ман қилди. Шуларга қарамай, Ҳизб ўз намойишини ўтказишга ва қуйидаги даъватини йўллашга муваффақ бўлди:
- «Оғизларни ёпиш ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг ҳукумат билан Халқаро Валюта Фонди ўртасидаги келишувга қарши фикр билдиришига изн бермаслик сиёсатидан кўриниб турибдики, давлат ўзининг сиёсий қарорига эга эмас. Хорижий давлатлар элчихоналари ҳукуматга Ғарб ва унга қарашли молия ташкилотларининг ҳукмронлигига қарши фикр билдирувчиларни тек қўйишига рухсат бермайди. Ғарб эса, фақат ўзининг юрт устидан ҳазорий ва моддий жиҳатдан ҳукмронлик қилишига рози бўлган кишиларнинг намойиш ўтказишига изн беради холос, бундан бошқасига рухсат бермайди.
- Хорижий кредитлардан юртнинг мустақиллигига ва сиёсий қарорларига зарар келиши аниқ. Чунки молиялаштириш учун хорижий кредитлар илгаридан юртни тўғридан-тўғри мустамлака қилишнинг йўли бўлган. Французлар Тунисни шу йўл билан мустамлака қилишган. Бугун ҳам ушбу кредитлар мамлакат устидан ўз нуфузини ўрнатиш ва унга қарши тил бириктиришнинг йўли бўлиб қолмоқда. Бундан ҳаргиз юртга яхшилик келмайди.
- Биз учун ҳақиқий ечим капиталистик системадан ва унинг молиявий, иқтисодий тузумидан ҳамда халқаро ёрдамлар ва банклар кредитларидан воз кечишдир. Бунинг муқобилида, Исломдаги одил иқтисод низоми соясида, молиявий ва иқтисодий кризислардан холи, тинч, хавфсиз янги ҳаёт бошлаш учун Исломнинг ҳазорий лойиҳасини қайта барпо этмоғимиз лозим».
Намойишда бир қатор маърузалар қилинди ва ҳукуматнинг юрт ва фуқароларни мустамлакачиларга гаров қилиб берган сиёсатига қарши шиорлар кўтариб чиқилди. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир Тунис вилояти делегацияси ҳукуматга Ҳизб номидан «Халқаро Валюта Фонди билан тузилган кредит шартномаси Тунисни мустамлака қилишнинг яна бир воситасидир» номли очиқ мактуб тақдим қилди.
Сўзимиз сўнггида шуни таъкидлаймизки, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти юрт ва фуқароларни Ғарб ташкилотларига гаровга қўйилишига ва айни пайтда ҳукмдорлару мухолафатдан иборат сиёсий синфнинг Ғарб қўйнига кириб, унинг юртдаги ҳукмронлигига рози бўлишларига қарши ўзининг сиёсий позициясини намойиш қила олди. Бугун Ҳизб ут-Таҳрир Ғарб ва унинг маҳаллий қўғирчоқларининг ҳукмронлигини йўқ қилиш ҳамда Тунисни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Ислом бошқарувини барпо этиш орқали кризислардан чиқариш учун ҳар қачонгидан ҳам қатъий ва кескин ҳаракат қилмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنكَرِ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ﴾
«Агар Биз уларни (яъни мусулмонларни) ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни барпо этадилар, закотни адо этадилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадилар. (Зеро барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» [Ҳаж 41]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги
матбуот бўлими