Бу ҳаракат режимни ўзгартириш учунми ёки фақатгина унинг бошини ўзгартириш учунми?! Мисрдаги кризисга унинг боши эмас, балки тузуми сабабчидир

184
0

Матбуот баёноти

Бу ҳаракат режимни ўзгартириш учунми ёки фақатгина унинг бошини ўзгартириш учунми?!

Мисрдаги кризисга унинг боши эмас, балки тузуми сабабчидир

Миср бошдан кечираётган кризислар янгилик ҳам, тасодиф ҳам эмас. Аксинча, бу – бири иккинчисини судраб келаётган инқирозлар уюми бўлиб, бунинг сабабчиси ўнлаб йиллар давомида Мисрда ҳукм сурган капитализм ва унинг хоин малайларидир. Режим асл вужуди ва чиқарган ботил қонунлари ёки халқларнинг қолган-қутган бойликларини исроф қилиб, уларнинг даромад ва меҳнатларини ямлаб ютиб юбораётган қарорлари ҳамда мамлакатни айни кризислардан қутқарадиган ечимларни беришдан ожизлиги билан ушбу инқирозларнинг кучайишига сабабчи бўлмоқда. Балки, режим чиқарган барча «ечим»лар одамлар елкасига баттар юк бўлиб тушяпти, инқирозларга инқироз қўшяпти, ҳатто шу режимнинг азобларига чидаб келаётган Миср аҳлининг қолган сабри ҳам тугаб бормоқда.

Шунинг учун твиттер орқали «Чиқ 11-11 ва юртингни қутқар» хештеги остида Миср кўчаларида қўзғолонни кучайтириш ва режимнинг зулму зўравонлигидан ғазабда ёнаётган ёшларни жалб қилиш учун норозилик намойишига тинимсиз даъватлар бўлмоқда. Хўш, ушбу ҳаракат қандай ва қачон ғалаба қозонади? Мисрни аслида нима озод этиши мумкин? Ҳар қандай намойиш муқаррар муваффақиятга эришиш учун нимага муҳтож?

Биринчи: Сисийнинг шунча қилмишларига қарамай, аслида муаммо Сисий шахсида эмаслигини англамоғимиз даркор. Унинг ҳарбий бўлиши ҳам, фуқароликка мансуб бўлиши ҳам бизни қизиқтирмайди. Чунки муаммо илгари Абдунносир, сўнг Садат, ундан сўнг Муборак ва Мурсийгача татбиқ қилиб келишган ва бугун Сисий бошқараётган тузумдадир. Муваффақиятсизлик ортидан муваффақиятсизлик келяпти, бир кризис кейинги кризисларга йўл очяпти. Шунинг учун – илгари бўлганидек – мавжуд режимнинг бошини ўзгартириб, ўзини сақлаб қолувчи ҳар қандай ечим қўзғолонни жиловлаш, намойишчиларни талабларидан чалғитиш ва яна бошланғич нуқтага қайтариш бўлиб қолаверади. Худди 2011 йил январда бўлгани каби. Шу боис, режимни бутунлай илдизи билан қўпориб ташлаш лозим.

Иккинчи: Бу режимни ҳам, исломий юртлардаги бошқа режимларни ҳам қўллаб-қувватлаб турадиган куч мустамлакачи кофир Ғарбдир. Юртларимиз уларга тобеликдан қутула олмаслиги, бойликларимизни талон-торож қилиб, халқларимизни қашшоқлаштириш тўхтаб қолмаслиги учун шундай қилишади. Шунинг учун Ғарбга ва унинг барча шаклу-шамоили ва у билан боғлиқ ҳамма нарсаларига бўлган тобеликка барҳам бермоқ ва бизнинг ичимизда юрган Ғарб вакилларини қувиб солмоқ шартдир.

Учинчи: Ҳар қандай қўзғолон ёки ҳаракат агар юртларимизда татбиқ қилинаётган капитализм демократиясига муқобил лойиҳага эга бўлмаса ёки эга бўлсаю қандай ҳокимиятга олиб чиқиш ва татбиқ этишни онгли равишда тушунган етакчилар бу ҳаракатга етакчилик қилмаса, шубҳасиз бундай ҳаракат бошдаёқ муваффақиятсизликка маҳкумдир, ундан фақат душманлари фойдаланади. Америкага малай режим қандай қилиб аввалгидан ҳам хунук ва жирканч суратда қайта тикланганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Ҳатто баъзи содда одамлар жиноятчи Муборак замонини қумсаб қолишди!

Мусулмон юртларидаги ҳар қандай қўзғолон учун ягона муваффақият йўли Уммат лойиҳасини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳасини кўтариб чиқиш ва унга армиядаги холис куч-қудратга эга Уммат фарзандларининг нусрат беришидир. Бундай бошқа ҳар қандай йўл бўш доира ичида бекорга айланаверадиган ва мамлакат мустамлакачи кофир Ғарбга қарам бўлиб қолаверадиган йўлдир. Рошид Халифалик лойиҳасини Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқмоқда. Ҳизб Умматни ушбу лойиҳани бағрига олишга даъват қилмоқда ва ҳеч камчиликсиз мукаммал тарзда татбиқ этиш учун армияларимиздаги холис инсонлардан нусрат талаб қилмоқда. Ҳизбнинг мафкураси ўз динини севган ва унинг соясида яшашни истаётган Умматнинг афкори оммасига айланди.

Эй Кинона юрти армияси сафидаги холис мусулмонлар!

Сиз бу режимнинг ҳар бир жинояти учун Аллоҳ Азза ва Жалланинг олдида жавобгарсиз. Чунки бу режим маошлар, грантлар ва имтиёзлар билан кўзларингизни қамаштирганидан кўнгли хотиржам бўлгани учун Аллоҳга ва динига осий бўлишга, бандаларига зулм қилишга журъат қиляпти. Ваҳоланки, режим сизга бераётган нарсалар аслида Миср аҳлини қурбон қилишингиз ва уларнинг бойликларини Ғарбга қўш-қўллаб топширишига жим қараб туришингиз учун порадир. Сиз бу Миср аҳлини азоб-уқубат чекаётганини, ҳар томондан имкониятлари торайиб бораётганини кўриб турибсиз. Шундай экан, уларнинг халоскори сиз бўлинг, уларга ва динингизга нусрат бериб, Умматингиз тарафига ўтинг. Сиз янги қўзғолон тўлқини бўсағасида турган бир пайтда, Ҳизб ут-Таҳрир сизга ушбу лойиҳани тақдим қилмоқда. Токи, ушбу альтернатив лойиҳа инсонларни умидларини рўёбга чиқарсин ва уларнинг барча муаммоларини, капитализм сизга ҳавола қилган хаёлий сароб билан эмас, балки тўғри реал равишда ҳал этсин. Бас, ушбу лойиҳага эга чиқинг ва унга нусрат беринг, чунки сиз бунга лойиқроқ ва ҳақлироқсиз. Ушбу лойиҳа сизнинг ундан заррача четга чиқмайдиган талабингизга айлансин, зеро, у билан Роббингиз сиздан рози бўлади, унинг ёрдамида Миср ва Ислом Уммати Ғарб ва унинг бадбўй режимларию ифлос малайларининг чангалидан халос бўлади. Шунингдек, ушбу лойиҳа сизнинг ғоянгиз бўлсин, зора, Аллоҳ сизнинг қўлингиз билан Ўз ваъдасини рўёбга чиқариб, иккинчи рошид Халифаликни барпо қилиш билан буюк ютуқни қўлга киритишингизни сизга насиб айласа.

﴿وَالَّذِينَ آمَنُواْ وَهَاجَرُواْ وَجَاهَدُواْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ آوَواْ وَّنَصَرُواْ أُولَـئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا لَّهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

«Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлар ва уй-жой бериб, нусрат берган зотлар – ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир»

                                                                                                                              [Анфол 74]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Мисрдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here