بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Исломдаги иқтисодий сиёсат касалликнинг келиб чиққан ерини баён қилиб, уни муолажа ҳам қилган
Ҳа, Исломдаги иқтисодий сиёсат жамиятдаги касаллик келиб чиққан ерини баён қилиб, аниқ кўрсатиб берган ва уни муолажа ҳам қилган. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
﴿كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ﴾
«Токи, сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун» [Ҳашр 7]
Шу боис, Ислом молнинг жамиятдаги бир сиқим шахслар ўртасида тўпланиб қолмаслиги учун аҳкомларни баён қилган бўлиб, фуқаронинг ҳар бир шахси учун уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак каби асосий эҳтиёжларини таъминлаш билан бирга, даволаниш, таълим ва хавфсизлик каби бошқа асосий эҳтиёжларни ҳам кафолатлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло молдан закот беришни фарз қилди, судхўрлик қилиш ва молни хазина қилиб тўплашни ҳаром қилди, сармоя ўзининг табиий йўлида айланиб, реал-нақ мол вужудга келиши ҳамда инфляция ва ишсизлик каби иқтисодий кризислар келиб чиқишини олдини олиш учун бадавлат кишиларни ўз молларини иқтисодий лойиҳалар орқали кўпайтиришга ундади. Ислом шунингдек, Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги сўзларига ва бошқа нусусларга мувофиқ, газ, нефть, фосфат, минераллар каби ер ости бойликларини барча мусулмонларнинг умумий мулкига айлантирди:
«النَّاسُ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: فِي الْمَاءِ، وَالْكَلَأِ، وَالنَّارِ»
«Инсонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, яйлов ва олов». Ислом халифага бу каби умумий мулкни шахснинг мулкига айлантириш ҳуқуқини бермади. Шу орқали ҳеч кимнинг – ким бўлишидан қатъий назар – Аллоҳ инсонларга ҳалол-пок қилиб берган молларга эгалик қилишига йўқ қўймади. Шунингдек, мустамлакачилар компанияларига имтиёзлар берилиб, мусулмонларнинг улардан маҳрум бўлишига эрта қачон йўл қўймайди. Исломда, шу билан бирга, юрту фуқаро равнақи йўлида ер юзини обод этиш ва ўлик ерларни тирилтиришга оид қонунлар мавжуд.
Роя газетасининг 2022 йил 26 октябр чоршанба кунги 414-сонидан