Ироқда президентлик сайловларини ўтказиш ва ҳукумат тузиш билан юрт аҳли азоб-уқубатларига чек қўйиб бўлмайди

162
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ироқда президентлик сайловларини ўтказиш ва ҳукумат тузиш билан юрт аҳли азоб-уқубатларига чек қўйиб бўлмайди

2022 йил 14 октябр жума куни Ироқ парламенти сессияси номзод Абдуллатиф Рошидни президент қилиб сайлади. Янги президент юртга ҳукумат тузиш вазифасини «Ироқдаги шиаларни мувофиқлаштириш доираси»дан номзод Муҳаммад Судонийга топширди. Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Ироқ вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:

«Ҳеч қандай янгилик бўлгани йўқ. Биз ҳамон 2003 йилдан бери сиёсий майдонга ҳукмронлик қилиб келган башараларнинг айнан ўзини, яъни, коррупцияга ботган, оддий фуқароларни ўлдирган ва юрт бойликларини ўғирлаган кимсаларни кўриб турибмиз…

Муҳаммад Судонийнинг бош вазирликка ўтиришига қарши чиққан Садрчилар раҳбари сукут қилишмоқда. Бу эса олдимизда учта саҳна ўйини бўлишини мумкинлигини кўрсатяпти: Ё вазирлар маҳкамасидаги асосий ўринлар эвазига Садр рози қилинади ёки вазият мураккаблашади ва Садрчилар қайта намойишга чиқишади. Ёхуд Садр бошқа блоклар билан бирга мухолафатга қўшилади ва бу ҳукумат ролини заифлаштиради. Ҳатто яна бир муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин».

Матбуот баёноти сўнггида Ироқдаги мусулмонларга хитобан бундай дейилди:

«Мудом елкангизга анави бузғунчи демократик тузум миниб олиб, босқинчи тузиб берган конституция билан бошқараётган экан, қайси партиядан бўлишидан қатъий назар, янги ҳукумат тузиш билан сизнинг азоб-уқубат ва машаққатларингизга чек қўйиб бўлмайди. Зеро, сиз ҳақингизда бурчга ҳам, аҳдга ҳам боқмайдиган бир уюм ахлат сиёсатчиларни ҳукмрон қилиб қўйган ана шу босқинчидир. Бас, шундай экан, бундай сиёсатчиларни ҳокимият талашишларига қўйиб беринг. Ўзингиз эса, аҳд-паймонингизни мустаҳкамлаб, коррупциячи режимни ағдаринг, уларнинг хўжайинлари ва гумашталарини қувиб солиб, тубдан ўзгартириш ясаш ҳамда ақидангиздан балқиб чиққан тузумни барпо этиш бош мақсадингиз бўлсин. Зеро, куч-қудрат ва шаън-шарафингиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдан иборат ушбу тузумдагина мужассам бўлади».

Роя газетасининг 2022 йил 26 октябр чоршанба кунги 414-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here