Ҳусийлар режимининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олиши жиноят бўлиб, бунинг учун Азиз ва Жаббор зот ҳузурида албатта жавоб берадилар

176
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳусийлар режимининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олиши жиноят бўлиб, бунинг учун Азиз ва Жаббор зот ҳузурида албатта жавоб берадилар

2022 йил 13 октябр пайшанба куни шом пайтида Ҳусийлар режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири 57 ёшли устоз Муҳаммадмусъад Варроқийни Иб вилоятидаги Ҳикмат масжидида мавъиза қилаётган пайтида қамоққа олди. Мавъизада Росулуллоҳ ﷺ томонидан

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея башорат берилган Халифаликнинг дастур лойиҳасини шарҳлаб бераётган эди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда «эй Масирати Қуръон тадбирини ўтказишни иддао қилаётганлар, наҳотки, мусулмонларни исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳамда Ғарб ва унинг малай режиму ҳукмдорларига қулликдан озод бўлишга даъват қилиш жиноят бўлиб қолган бўлса, нега уларни қамоққа ташлаяпсиз?!», деган савол ташланди.

Матбуот баёнотида қўшимча қилинди: «Устоз Муҳаммадмусъад Варроқийни Иб шаҳри аҳолиси Ҳизб ут-Таҳрирдаги даъвати ва фаолияти билан танийдилар. У айни йўлда жонини тиккан ва золимлар зулмига қарамай, Ислом Умматини бирлаштириш ва исломий ҳаётни қайта бошлаш орқали ер юзида Аллоҳ бошқарувини барпо этиш учун кечаю кундуз фаолият қилаётган даъват аҳлидан биридир. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин инсонларнинг кўпчилиги (буни) билмайдилар»            [Юсуф 21]

Унга кирган ҳар қандай одам хавф-хатардан омон бўладиган Аллоҳнинг уйларидан бирида Устозни қамоққа олиш билан Ҳусийлар режими ҳар қандай қадрият ва ахлоқдан маҳрум бўлдилар. Режим унинг бетоблигига, ногиронлигига ва ёши улуғлигига ҳам қараб ўтирмади. Ваҳоланки, устоз шом намозидан кейин одамларга маъруза қилиб, Халифалик давлати дастури лойиҳасини шарҳлаб бераётган эди. Бас, Исломга даъват қилаётган инсонларни қамоққа олиш уят, гуноҳ ва жиноятдир. Эй жиноятчилар, бу қилмишингиз учун эртага Аллоҳ Азза ва Жалла олдида қандай узр келтирасиз, ахир, бу билан Аллоҳга, У зотнинг динига ва даъватини кўтариб чиқаётганларга уруш эълон қилмадингизми?!».

Роя газетасининг 2022 йил 26 октябр чоршанба кунги 414-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here