بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жангчи гуруҳларнинг мураббийи Туркия раҳнамолигида бўлаётган ўзаро жанглар Шом қўзғолонини йўқ қилишга ва режим билан ярашувни тиқиштиришга қаратилган
Устоз Муҳаммадсаид Абуд
Сурия шимолидаги озод этилган ҳудудларда жангчи гуруҳларнинг журналист Абу Ғонимнинг қотилларини жавобгарликка тортиш даъвоси билан ўзаро жанглари қайта бошланди. Ваҳоланки, илгари ўнлаб суиқасд ва йўқ қилишлар бўлган, аммо улардан бирортасида бирорта одам жавобгарликка тортилмаган.
Бу сафарги ўзаро жанглардаги янгилик шуки, Таҳрири Шом ҳайъати уларнинг кўламини кенгайтириб, Ифринга кирди ва Эъзоз томон йўл олмоқда. Хўш, жангчи гуруҳлар мураббийи бўлмиш Туркия бу ўзаро жангларга раҳнамолик қилишдан нимани кўзлаяпти? Айрим миллий армия жангчиларидан нима истаяпти? Таҳрири Шом ҳайъатининг Фурот қалқони ва Зайтун новдаси ҳудудлари устидан гоҳ жанговар йўл орқали, гоҳ келишувлар орқали назорат қилиши қанчалик даражада?
Аввалги ўзаро жанглар натижалари бизни шу жангларга олов ёқишдан кўзланган қуйидаги мақсадларга етаклайди: Таҳрири Шом ҳайъати Идлиб, Ҳама, Ҳомс, Ҳалабнинг ғарби ва жануби, Сикканинг шарқи ва ғарбида кўп баҳоналар билан жанг қилди, бу баҳоналардан асосийси «ҳарбий қарорни бирлаштириш», дегани бўлди. Ҳайъат ўн саккизта гуруҳни йўқ қилиб, минглаб мужоҳидларни ўлдиргандан сўнг қарорни ўзига бирлаштирди. Ушбу бирлашув оқибатларидан бири шу бўлдики, минтақалар сохта жанглари билан режимга топширилди, ҳатто Жабали Зовиягача баъзи ҳудудлар умуман жангсиз топшириб юборилди.
У ҳолда, мураббий Туркия ушбу ўзаро жангга ҳам худди аввалги сценарийларни амалга ошириш мақсадида раҳнамолик қилдими?
Таҳрири Шом ҳайъати учун Фурот қалқони ва Зайтун новдаси ҳудудларига киришга рухсат беришдан кўзланган мақсад, кутилганидек, унинг хавфсизлик масаласини ўз қўлига олишидир. Зеро, Таҳрири Шом Идлиб ҳудудларида айни масалада муваффақиятга эришиб, фронтларни мутлақ ўз назоратига олишга ва бошқа барча жангчи гуруҳларни йўқ қилишга муваффақ бўлган. Шунинг учун Таҳрири Шомнинг у ерларга киритишдан мақсад мухолиф гуруҳлар қарорини бирлаштиришга, битта ҳарбий жисм тузишга ҳисса қўшсин, бу жисм эса ўтиш пунктларини очиш ва қонхўр режим билан ярашиш, сўнг Америка истагандек сиёсий ечимга эришиш бўйича амалий қадамлар ташласин.
Бунга қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халқни қўрқитиб, режим билан ярашишга ва топширилган ҳудудларга қайтишга рози қилиш учун Россия бомбардимонлари ҳам қўшимча бўлади. Чунки Таҳрири Шомнинг бу икки ҳудудга кириши террористлар эгаллаб олган, деган баҳона билан у ерлардаги хавфсизликни йўқ қилади. Бу Туркия президентининг Сурия режими билан ярашиш ва ҳамкорлик қилишдан мақсад террористларга қарши кураш ва икки режимнинг қарашлари бўйича террорга барҳам бериш эканлиги тўғрисидаги баёноти билан уйғун келмоқда. Аслида, бу қонхўр режимнинг қараши бўйича қўзғолоннинг бошдан-оёғи террордир.
Бомбардимон қилиш, оч қўйиш, қўрқитиш ва божхона машаққатларига солиш каби қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халққа бўлаётган бу босим, уни ярашишга ва мавжуд вазиятдан қочиб режим қўйнига киришга мажбуран рози қилишга қаратилган. Буларнинг барчаси кафил ва мураббий Туркиянинг раҳнамолиги билан бўлмоқда. Чунки у қўзғолон қарори ва унинг таркибий қисмлари устидан назоратни кучайтириб, ўз чегараларини бутунлай ёпди.
Бу эскию янги тил бириктирувчилар қўзғолонни йўқ қилишга қаратилганлиги узоқдаги кишию яқиндаги барчага яққол кўриниб бўлди. Бас, шундай бўлгач, мужоҳид фарзандларимиз бундан ибрат олиб, ҳаром ҳисобланган бундай ўзаро жангни тўхтатиб, айни тил бириктирувларни ижро этаётган етакчиларидан қўлларини ювиб қўлтиққа урармикинлар?! Ахир, бу етакчилар таналари сочилиб кетган фарзандларининг қонига беланган нопок пулдан янада кўпроқ қўлга киритиш учун ўз мураббий Туркиянинг ҳамда унинг хўжайини Американинг режаларини амалга оширган ҳолда, ушбу тил бириктирувларни амалга оширишда қаттиқ туришибди?!
Қўзғолоннинг издан чиққан бундай воқелигини ўнглашнинг йўли, шубҳасиз, шу мураббий Туркиянинг сиёсий етакчилигидан воз кечиш ва жангчи гуруҳлардаги унинг етакчиларини ағдариб, қўлида тиниқ сиёсий лойиҳаси бор сиёсий етакчиликка эргашишдан иборат. Зеро, бу Умматнинг ақида ва динидан балқиб чиққан, Парвардигорини рози қиладиган, Уммат манфаатларини рўёбга чиқариб, уни нусрат ва озодликка олиб борадиган лойиҳадир. Аллоҳ Таоло бундай деди:
﴿وَلاَ تَركَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِن أَولِيَاءَ ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ﴾
«Зулм йўлини тутган кимсаларга эргашманглар. Акс ҳолда, сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Роя газетасининг 2022 йил 19 октябр чоршанба кунги 413-сонидан