Садир Жапаров Марказий Осиё ва Европа иттифоқи давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади

424
0

Садир Жапаров Марказий Осиё ва Европа иттифоқи давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади

 Хабар: Садир Жапаров 27-октябрда иш сафари билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбарининг администрациясидан билдирилишича, Жапаров у ерда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи лидерларининг биринчи учрашувига қатнашади.

 Президент администрациясининг ташқи сиёсат бўлимининг бошчиси Муратбек Азимбакиевнинг айтишича, давлат лидерлари сиёсат, савдо, транспорт, экология, хавфсизлик соҳасасидаги ва бошқа халқаро минтақа кун тартибида турган муҳим мавзулар бўйича хамкорлик масалаларини муҳокама қилишади. Бундан ташқари, Садир Жапаров юқори даражадаги бир қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади.

 Изоҳ: Украинадаги босқинчилик уруши чўзилиб, Россия ҳарбий ва иқтисодий ҳолдан тойгани сари Марказий Осиёда АҚШ ва Хитой фаоллига кучайиб бормоқда.

 АҚШ минтақа давлатларини иқтисодий томондан “ТАПИ” ва “CASA-1000”, “Термиз-Мазори-Шариф-Қобул-Пешавор” темир йўл лойиҳалари орқали ўзига боғлаб олишга уринаётган бўлса, сиёсий томондан “С5+1”, Туркия бошчилигидаги “Туркий давлатлар ташкилоти” орқали нуфузини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Америка минтақани фақат иқтисодий ва сиёсий томондан ўзига тортиш билан кифояланиб қолмай, минтақа давлатларига ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг ҳарбий қарамлигини ҳам кучайтириб бормоқда.

 Гарчи, Хитой ҳозирча минтақа давлатларида сиёсий жиҳатдан фаоллик кўрсатмаётган бўлсада, аммо турли иқтисодий лойиҳалар орқали минтақада иқтисодий экспанциясини кенгайтириб бормоқда. “Бир макон – бир йўл” стратегияси доирасида “Янги ипак йўли” лойиҳасини амалга оширишга жиддий киришди. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл лойиҳаси ва бу лойиҳани янада кенгайтириб, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон” янги коридорини ташкил этиш ҳаракатини бошлади ва сентябр ойида ушбу йўлак бўйлаб “Қашғар-Ўш-Андижон-Ғалаба-Ҳайратон” янги транзит йўналиши бўйлаб юк поездини синов ўтказиш бошланди.

 Ҳар бир мустамлакачи янги бўшаб бораётган майдонни ўз таъсири ва нуфузи билан тўлдириб боргани каби Европа Иттифоқи ҳам Марказий Осиёда ўз таъсирини кенгайтиришга интилмоқда. ЕИнинг бу йўлда асосан “инсон ҳуқуқлари”, демократик институтлар, нодавлат ташкилотларни ривожлантирш ва таълим соҳасига маблағлар ажратиш орқали бўлмоқда. Масалан, 2019-йили Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида таълим соҳасини қўллаб-қуввалаш учун 35,7 миллион евролик шартнома имзоланган бўлса, жорий йилнинг 6-апрел куни Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасида молиявий келишув имзоланди. Келишувга кўра, Европа Иттифоқи Таълим ва фан вазирлигига 32 миллион евро миқдорида эвазсиз ёрдам беради. Унинг 27 миллион евроси давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ва 5 миллион евро қўшимча ёрдам тариқасида ажратилди.

 Демак, Марказий Осиё минтақаси устида мустамлакачилик кураши тобора кучайиб боради. Афсуски, устимиздаги малай ва қарам ҳокимлар арзимаган моддий манфаатларни қўлга киритиш ёки ўз курсини сақлаб қолиш илинжида куч ким томонда бўлса ўшанинг ортидан эргашиб кетишмоқда. Улар учун халқ манфаати ва келажагининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here