Таъзия

633
0

Таъзия

 Қирғизистон халқи Ислом динини тўлиқ ва тўғри тариқат асосида етказилишига муҳтож бўлиб турган ҳозирги вақтда холислик билан айнан шундай даъват олиб борган яна бир биродаримиздан ажрадик. Қизилқиялик биродаримиз Каразаков Садир Салиевич Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай фаолият олиб бориб, Аллоҳнинг хузурига риҳлат қилди. Аллоҳим биродаримизни шаҳидлар саййидидан қилган бўлсин.

 Биродаримиз Каразаков Садир 1975-йил 28-октябрда таваллуд топганди. 2012-йили Ҳизбдан дарс олишни бошлади ва 2014-йили Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси сафида даъват фаолиятини бошлади. У тўрт қиз, бир ўғилнинг отаси эди. Жорий йилнинг феврал ойида МХДҚ ва ИИВ ходимлари уни “экстремизм”да айблаб қамоққа олишди. Ошқозонидан рак бўлганига қарамай биродаримизга нисбатан куч қўллаб олиб кетишган ва тергов ҳибсхонасида тиббий ёрдамсиз ташлаб қўйилган. Натижада касаллиги кучайиб, уни касалхонага жўнатишга мажбур бўлишган. Ўз вақтида кўрсатилмаган тиббий ёрдам оқибатида касаллик кучайиб бориб биродаримиз бу ёруғ дунё билан видолашди. Биз Роҳман ва Роҳим Аллоҳдан биродаримизнинг дарддан тортган азобларини гуноҳларига каффорат қилишини, гуноҳларини мағфират қилиб, Ўзининг кенг жаннатларидан жой беришини сўраймиз. Биродаримизга зулм қилган мустамлакачи кофирлар малайлари ва уларнинг югурдаклари учун эса Аллоҳнинг азоби яқин.

 Шундай қайғули воқеа сабабли Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрир биродаримизнинг яқинларига, Ҳизбдаги сафдошларига ва бутун Қирғизистон мусулмонларига чуқур қайғу билан таъзия изҳор қилади. Биродаримизнинг фарзандларига, қариндош-уруғларига сабру жамил тилаймиз, Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин ва унинг ортидан яхшиликлари билан сийласин.

 Албатта, ҳар бир мусулмоннинг, хусусан, даъват омонатини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафоти бизларни чуқур қайғуга солиб, қалбларимизни маҳзун қилса-да Аллоҳнинг рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”. [Бақара 156]

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

  1. 09. 2022

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here