Жазоир халқи Макронни қувиб юборди

594
0

Жазоир халқи Макронни қувиб юборди

 Франция президенти Эммануел Макрон Жазоирга ташрифи чоғида мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Ўрта ер денгизи соҳилида жойлашган Оран шаҳрида “Disco Maghreb” тарихий мусиқа дўконини зиёрат қилди ва у ерда ташкил қилинган кичик байрамда иштирок этди. Жазоир ҳукумати вакиллари ҳамроҳлигида байрам тадбиридан чиқишда одамлар билан мулоқот қилмоқчи бўлган Макрон кутилмаганда мусулмонларнинг қаттиқ норозилигига дуч келди.

“Яшасин Жазоир”, “Франция мамлакатимизни ютиб юбормоқда”, “Даф бўл бу ердан”, деган шиорлар акс-садосидан довдираб қолган хавфсизлик кучлари Макронни шошилинч равишда апил-тапил машинага ўтказишди. Француз матбуотининг ёзишича, Эммануел Макрон ташрифини қисқартириб, дарҳол шаҳарни тарк этган.

Изоҳ: 1830 йилда Жазоирни Усмоний Халифаликдан ажратиб ташлашга муваффақ бўлган Франция бу юртни бир асрдан кўпроқ давр давомида мустамлака қилиб турди. Мағрур Жазоир халқини ўзига бўйсундириш учун амалга оширган ваҳшиёна жиноятларни таърифлашга тил ожиз. Французлар босқинчиликнинг аввалги етти йилида бир миллион мусулмонни қирғин қилган бўлса, охирги етти йилида бир ярим миллион мусулмонни ўлдирди.

Франция армияси 1852 йил Жазоирнинг Лагуот шаҳрига бостириб кирар экан, бир кечанинг ўзида шаҳар аҳолисининг учдан бирини отиб ўлдирди. Шунингдек, 1945 йилнинг 8-майида французлар бир куннинг ўзида 45 мингдан ортиқ жазоирликни қирғин қилганини тасдиқлаш учун архивларни очиш ва тарихий комиссиялар тузишга ҳожат йўқ. 1960-1966 йиллари Франция Жазоирда 70 килотонлик (Нагасакига ташланган бомбадан уч баробар катта) атом қуролини синовдан ўтказди, натижада 27 мингдан 100 минггача бўлган одамлар қурбон бўлди. Ерга кўмилган 3.000 тонна миқдоридаги ядровий чиқиндиларнинг аксар қисми ҳалигача қум остидан сизиб чиқиб, атроф муҳитни булғамоқда ва одамлар, экинлар ва чорва ҳайвонларини заҳарламоқда. Франция ҳукумати эса, ядровий чиқиндилар кўмилган жойни ошкор қилишдан ёки унинг тафсилотларини тақдим этишдан бош тортиб келади. Франциялик тарихшунос Гол Горкининг айтишича, Франция Жазоирда 1830 йилдан 1962 йилгача 10 миллион мусулмонни ўлдирган. Куфрга қарши курашган жазоирлик мусулмон мужоҳидларнинг бош суяклари ҳозиргача Франциянинг музейларида сақланади.

 Бундан ташқари Франция Исломни зеҳнлардан узоқлаштириш учун ўз сақофатини тиқиштирди. Таълим-тарбияга зарба бериб,  Исломий ақида ўрнига бутун эътиборни жирканч миллатчилик ва ватанпарварлик фикратини ўрнатишга қаратди. Ёшларни бетайин, ўйин-кулги билан овора, жоҳил қилиш учун уларни сиёсатдан узоқлаштириб, кийим модалари, спорт, саҳна томошаси, расм, музика, қўшиқлар, рақс, борингки ўйин-кулгининг барча турлари ва шунга ўхшаш нарсалар билан чалғитишга алоҳида аҳимият қаратди. Таълим-тарбия вазирлиги ғарб сақофати билан суғорилган, французлашган илмоний шахсларга топширилди.

 Лекин ҳолат шундай бўлишига қарамай, Жазоир халқининг куфр намоёндаларига қарши ҳақ сўзларни айтиб чиқиши Ислом Умматининг тирик Умматлигини яна бир бор исботламоқда. Чунки Ислом Уммати тирик ақидага эга Умматдир, уни ҳаёт саҳнасидан супуриб ташлаш ёки бошқа уммат таркибига сингдириб юбориш асло мумкин эмас. Куфр аҳлини ташвишга солаётган нарса ҳам айнан Ислом Умматининг мана шу жиҳатидир. Ҳа, сиёсий Исломнинг майдонга чиқиши ва мусулмонларда мукаммал онгнинг пайдо бўлиши куфр аҳлини ларзага солиши табиий. Чунки бу мусулмонларнинг азизликка, қудратга эришишларини, куфр аҳлининг эса, хор бўлишини ва натижада кофирларнинг мусулмонлар юртлари устидан ҳукмронлигига бутунлай барҳам берилишини англатади.

 Мана у ҳозирда такрор ўзлигини таний бошлади. Балки қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, бу Уммат ўз фарзандлари орасидаги холис даъватчиларнинг кечани кундузга улаб, тинимсиз ҳаракатлари туфайли бугунги кунда уйғониш ва бирлашишга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам Ислом Уммати нафақат Жазоирда, балки бутун Ислом оламида ўз душманларининг бетига тик боқиб, “даф бўл”, дея ҳайқирмоқда.

 Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here