Фаластин маъмурияти одамларни қашшоқлаштиришни давом эттирмоқда

44
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин маъмурияти одамларни қашшоқлаштиришни давом эттирмоқда

Марказий Статистика Ташкилоти хабарига кўра, 2022 йилнинг биринчи етти ойи давомида Фаластинда истеъмол нархлари индекси ошиб кетган.

Ушбу статистик маълумотларга кўра, Фаластинда истеъмол нархлари индекси жорий йилнинг биринчи етти ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3.56 фоизга, Қуддусда 4.49 фоизга, Ғарбий Соҳилда 3.44 фоизга, Ғазо секторида 3.36 фоизга ошган.

Ўтган ойдаги нархларни 2021 йил июли билан таққослаганда, маълумотлар истеъмол моллари индексининг Фаластинда 3.95 фоизга, Қуддусда 5.74 фоизга, Ғарбий Соҳилда 4.21 фоизга, Ғазо секторида 2.05 фоизга ошганини кўрсатди.

Бунга изоҳ сифатида Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг веб-сайтида қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу рақамлар Иордания, Ливан, Туркия, Ироқ, Покистон ва бошқа мусулмон юртлари, ҳатто бутун дунё давлатларидаги аҳвол каби, капиталистик тузум ҳукмронлиги остида кун сайин ортиб бораётган Фаластин халқи турмуш юкининг нақадар оғир эканлигини кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, бу тузум бир сиқим шахслар манфаати учун бутун инсониятни қашшоқлаштирди ва шахслар мол-мулкини бир қатор мамлакатлар бюджетидан ошиб кетишига сабабчи бўлди.

Бироқ, исломий юртларни бошқа юртлардан ажратиб турган аҳволи шундаки, бу юртларда татбиқ қилинаётган капиталистик тузум кризисидан ташқари, солиқ йиғиш ва ўзининг чириган илдизини озуқалантиришдан бошқа ташвиши йўқ золим режимлар мавжуд. Шунинг учун сиз бир томондан нархларнинг кўтарилиши билан иккинчи томонда солиқ йиғишнинг ортиши ўртасида мутаносиблик мавжудлигига гувоҳ бўласиз. Фаластин маъмурияти ҳам шу аҳвол… Солиқ йиғишда тинимсиз қонун ишлаб чиқади ҳамда ишчилар моллари ва маошларидан даромад қилишда ва божхона назоратини кучайтириб, солиқларни оширишда устаси фаранг бўлиб кетган.

Бугунги кунда Ислом Уммати ва бутун инсониятнинг доимий инфляция, юқори нархлар, валюта курсининг ўзгариши, товарлар танқислиги, юк ташиш ва таъминот муаммолари, дейилаётган қатор муаммолардан қутулиши учун бир йўл бор. У ҳам бўлса, капиталистик тузумни ва унинг иқтисод низомини ағдариб, Ислом тузуми ва унинг иқтисод низомини барпо қилмоқдан иборат. Бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш билан бўлади».

Роя газетасининг 2022 йил 22 август чоршанба кунги 405-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here