بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй Шом аҳли! Оқаётган қонингиз тўхташи ва номусингиз ҳимояланиши учун қонхўр режимни ағдариб, Ислом давлатини барпо этинг
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиосининг 2022 йил 23 июлдаги тонги хабарларига кўра, Ғарбий Идлибдаги оддий инсонлар яшовчи хонадонларнинг жума куни Россия ҳаво кучлари томонидан нишонга олиниши оқибатида етти нафар инсон – улардан тўрттаси болалар – шаҳид бўлди, ўн беш нафари жароҳатланди. Шунингдек, Идлибнинг Офис қишлоғидаги оддий инсонлар яшовчи уйларнинг режим кучлари томонидан пулемётдан ўққа тутилиши оқибатида икки аёл ва икки бола – улардан бири эмизикли – жароҳатланди. Бундан сал аввал Жума куни аср пайтида Журин лагерига жойлашган режим армияси замбаракларидан бомбардимон қилиниши оқибатида оддий фуқаролардан бири яраланган эди… Замбарак тўплари Идлиб жанубидаги Музра шаҳарчасидаги аҳоли пункиларига қадар етиб борган… Кейин режим бомбардимонлари Ҳама шаҳрининг шимоли-ғарбидаги Қарқур, Анковий, Ҳамимот ва Шоғурит тоғлий қишлоқларида ҳам қайта бошланиб, аҳолининг мол-мулкларини вайрон этди».
Роя:
Таъкидлаш жоизки, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими нашр қилган хабарда устоз Носиршайх Абдулҳай бундай деди:
«Қонхўр режим ва уни қўллаб-қувватлаётганлар Шом аҳлига қарши жиноятларини Американинг яшил чироғи, халқаро тил бириктирув ва БМТ дастаги остида содир этишяпти. Жадида шаҳарчасидаги қирғин ҳам шулардан бири… У ерда қони оқизилган ва чор атрофга таналари сочилган бегуноҳ болалар ушбу жиноятни амалга оширганлардан, уларга ёрдам берганлардан, бунга сукут қилиб, уларни ёрдамсиз қолдирганлардан Аллоҳга шикоят қилмоқда».
Устоз Абдулҳай қуйидагиларни қўшимча қилди:
«Бизга бу қирғин бошқа шу каби қирғинларни эслатмоқда… Россия президенти Путин, Туркия президенти Эрдоган ва Эрон президенти Иброҳим Раисий дохил мунофиқ, маккор ва бизнинг қонимизни тўкиб, қонхўр режимни сақлаб қолишни кафолатига олган жиноятчи президентларнинг ҳар бир учрашувидан кейин биз бундай қирғинларнинг юз беришига ўрганиб қолдик. Шундай жиноятлар бўлаётган бир пайтда, шимолдаги хоин жангчи гуруҳ етакчилари «буфер зона» қуриш йўлида маълум ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз хўжайинлари Эрдогандан фармон кутишяпти… Бу фармон сочилаётган таналар ва оқаётган қонларга нусрат-ёрдам бериш учун эмас, балки турк режими манфаатлари ва миллий хавфсизлигига хизмат қилиш учун чиқарилади. Шундай бир пайтда, яна, бу хоин етакчилар озод этилган минтақаларда зўравонлик қилиш билан кофир Ғарбни хотиржам қилиб, уни рози қилиш билан бандлар… Улар ўзларининг сохта нуфузлари остидаги минтақаларни бошқариб, одамларни «Шомда қайта жонланишидан олдин йўқ қилиш керак бўлган куфр режими бор», деган ҳақиқатдан чалғитадиган вужудчаларни пайдо қилишни режалаштиришмоқда.
Устоз ўз сўзи ниҳоясида қуйидагиларни таъкидлади:
«Халқимизнинг оқаётган қони ва болаларимизнинг сочилаётган таналари учун олинадиган қасосни фақатгина эр кишиларигина амалга оширадилар. Бу эр кишилари қўллаб-қувватловчи давлатлар билан алоқа ипларини узадиган ҳамда анави режимни ағдариб, кулини кўкка совуриш учун халоскорлик лойиҳасига эга онгли, холис, сиёсий етакчилик ортидан тўғри йўлга қадам ташлайдиган кишилардир».
Роя газетасининг 2022 йил 27 июл чоршанба кунги 401-сонидан