Европада табиий газ ваҳимаси

401
0

Европада табиий газ ваҳимаси

Европа Иттифоқи иттифоққа аъзо давлатларга газ истеъмолини дарҳол камайтириш бўйича маслаҳат беришга тайёрланмоқда. Унинг огоҳлантиришича, Европа қитъаси қишда ёқилғи етишмаслигига дучор бўлиши мумкин. Бу ҳақида Британиянинг Финанcиал Тимес газетаси хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Россия газни узиб қўйса, минтақа иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ва қандай қилиб газга бўлган талабни зудлик билан камайтирилиши ҳақида Европа Комиссияси режа лойиҳасини тайёрлаб чиққан.

Комиссияга кўра, энергияни тежаш учун етарли чоралар кўрилмаса, қиш ойлари ўртача ҳарорат билан келган тақдирда, Европа Иттифоқининг ўсиши 1 фоизгача камайиши мумкин. Агар қиш ойлари совуқроқ келса, ялпи ички маҳсулот 1,5 фоизга қисқариши мумкин. Шунинг учун комиссия “Хавфсиз қиш учун газни тежанг” номли ҳужжат лойиҳасини тақдим қилмоқда.

Шунингдек, қиш кунларида газ етишмовчилиги юз беришини ўйлаб, ҳозирдан ваҳимага тушиб қолган Европа Иттифоқи, энергия манбаларини диверсификация қилиш учун Озарбайжон билан алоқаларни мустаҳкамлашни мақсад қилмоқда. Реутерс ахборот агентлиги Боку ва Европа Иттифоқи ўртасида таклиф қилинган келишувга биноан Жанубий газ йўлаги орқали Европа Иттифоқига юбориладиган табиий газ оқимининг кўпайтирилишини билдирди.

Изоҳ: Шу кунгача “стротегик қурол” деганда ҳарбий маънодаги қуроллар, яъни атом бомба ёки баллестик ракета каби ҳарбий қуролларга эга бўлиш ва уни ишга солиш кабилар тушуниларди. Аммо бугунги кунда шундай вазият юзага келдики, нефт ва газ каби энергетик маҳсулотларнинг аҳамияти ҳарбий қуроллардан ўтиб кетди. Мана ҳозирда Россия Европа Иттифоқига қарши газдан стротегик қурол сифатида фойдаланмоқда. Чунки Ғарбнинг бутун саноати табиий газ ва нефт асосига қурилган.

 Россия газни узиб қўйишидан Европа давлатларининг ваҳимага тушиши табиий. Чунки қиш кунларида Европа ўз халқига табиий газ етказиб бермаса, хонавайрон бўлади. Улар қишда газ бўлмаса тезак ёқиб ўтирадиган ёки боласи бешикда совуқдан ўлиб қолганда жимгина кўз ёшига кўмилиб ўтирадиган ўзбек халқига ўхшамайди. Балки улар ўз мабдасига кўра уйғоқ халқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳукумат ҳозирданоқ чора кўришга мажбур.

 Масалага бошқа жиҳатдан ёндошадиган бўлсак, Россиядан келадиган биргина табиий газнинг камайтирилиши Европа Иттифоқини шунчалик ваҳимага солаётган бўлса, яқинда тикланажак Ислом давлати ўз ҳудудидан чиқаётган газ, нефт ва бундан бошқа бойликларнинг хорижга чиқиб кетадиган йўлини тўсиб қўйса, Куфр олами қандай аҳволга тушишини ўзингиз ўйлаб кўраверинг. Чунки Исломий ўлкалар геосиёсий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Энг муҳим каналлар, дарёлар ва бўғозлар Исломий ўлкаларда жойлашган. Улкан бойликларга эга Ўрта ер денгизи, Қизил денгиз, Араб денгизи, Қора денгиз, Каспий денгиз каби энг муҳим денгизлар ҳам Исломий ўлкаларга тобе. Бундан ташқари Исломий ўлкалар ер ости бойликлари, турли хил қимматбаҳо маъданлар, мўл-кўл сув манбалари ва ҳосилдор ерлар каби улкан моддий имкониятларга ҳам эга. Шунингдек, бу ўлкалардан Тинч Океанига ҳам, Ҳинд Океанига ҳам, Атлантик Океанига ҳам чиқиш йўли мавжуд. Агар ҳозир мазкур Исломий ўлкалар битта давлат, битта Халифа ва битта байроқ остида бирлашадиган бўлса, халқаро майдонда етакчи давлатга айланишига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Шундай экан, Ислом давлати бугунги кунда сув баҳосида хорижга чиқиб кетаётган бойиликларнинг йўлини кесиб қўйган пайтда куфр оламининг тиз чўкиши инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

 Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here