Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёда ҳамкорлик бўйича шартномани имзолади

232
0

Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёда ҳамкорлик бўйича шартномани имзолади

 Хабар: 21 июл куни Иссиқкўлда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви доирасида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари “XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартномани имзолади.

 Тожикистон ва Туркманистон президентлари эса мамлакатларидаги процедуралар якунлангач ушбу ҳужжатни имзолашини билдирган.

 Президентлар томонидан “Марказий Осиё давлатларининг кўп томонлама форматдаги ўзаро ҳамкорлиги концепцияси”, “Яшил кун тартиби” минтақавий дастури ҳамда 2022-2024 йилларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

 Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот ҳам қабул қилган.

 Изоҳ: Россия президенти Владимир Путин 28-29-июн кунлари Марказий Осиёдаги қолган респулкаларни четлаб ўтиб, фақат Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюриб икки давлат раҳбарлари билан учрашиб кетган эди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан бўлиб ўтган учрашувда Путин асосий мавзуларга ўтишдан аввал, минглаб тожикистонликлар Россияда ишлаётганини эслатиб: “Биласизми, биз Россияда ишлаётган Тожикистон фуқаролари учун энг қулай режимни жорий қилганмиз ва сиз ҳамиша шахсий учрашувларимизда шу масалаларни кўтариб келасиз. Бугун айтиш мумкинки, бу инсонлар мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшмоқда ва ана шундай инсоний “кўприк”, Россия ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик кўпригидир” деган эди. Бу Путиннинг Имомалини ўзига хос огоҳлантируви бўлиб, агар тожик ҳукумати Россия билан бўладиган алоқаларида бош йўналишни кўзлайдиган бўлса, Россиядаги тожик фуқароларига нисбатан муносабат ўзгариши ва бу ўз навбатида Тожикистон учун жиддий муаммолар туғдиришини эслатиб қўйди.  

 Туркманистонга сафари давомида Путин Россия ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикчиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация имзолаган ва Каспий саммитида иштирок этиб, Озарбайжон ва Эрон раҳбарлари билан алоҳида гаплашган, аммо саммитда иштирок этиш учун келган Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашмай қайтиб кетган эди. Чунки, Путин Тўқаевнинг ЛХР ва ДХР бўйича эгаллаган позициясидан “хафа” бўлган эди. Путиннинг бу ҳаракати ота-бола “туркманбоши”ларнинг хушёр тортттирган кўринади.

 Куни кеча Иссиқкўлда бўлиб ўтган маслаҳат учрашувида кўтарилган асосий масала – бу хавфсизлик масаласи бўлиб, давлат раҳбарлари ўзаро чегаралар демилитацияси ва деморкациясида ташқи кучлар томонидан бўладиган фитналарга берилмай, фақат тинчлик йўли билан муаммоларни бартараф этишга чақиришди. Шунингдек, ички ва ташқи хавфсизлик масалаларида ҳам ўзаро ҳамкорлик ва ёрдам кўрсатиш кераклигини айтиб ўтишди.

 Марказий Осиё республикалари учун ҳал қилувчи ва асосий рол ўйновчи ташқи куч Россия бўлиб, у истаган вақтда чегара муаммолари ёки миллатлараро зиддиятларни келтириб чиқариш имконига эга. Минтақадаги ҳар бир давлатни чегара ёки этник жиҳатдан муаммолари ўзига етарли. Қирғиз-тожик, тожик-афғон ёки туркман-афғон чегараларидаги вазият, Тоғли Бадаҳшон, яқиндагина бўлиб ўтган Қорақолпоғистондаги можароларидан Россия учун минтақа давлатларига босим ўтказишда фойдаланиши мумкин.

 Бугун халқаро сиёсатда оламий ўзгаришлар содир бўлаяпти. Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсир қуввати тобора заифлашиб бормоқда. Бу ҳолатда табиийки минтақа давлатлари бошқа оламий кучлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилишади. Ушбу алоқалар дастлаб асосан иқтисодий соҳа билан чекланган бўлса, эндиликда ҳарбий ва сиёсий тармоқларда ҳам муносабатлар кучайиб бораяпти.

 Минтақа давлатларининг АҚШ, Хитой ва Ғарб давлатлари билан кучайиб бораётган бу алоқаларга Россия тек қараб турмаслиги аниқ. Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳамкорлик, иттифоқчиликни кучайтирмаса, Россия буларнинг бирига таъсир ўтказиб иккинчиси билан уруштиришга, шунингдек, имкони борича ички муаммолар кетириб чиқаришга ҳаракат қилади. Улар ўртасида ўзаро бирлик вужудга келишига йўл қўймасликка интилади. Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг Марказий Осиёда ҳамкорлик бўйича шартномани имзолашдан тийилиши ҳам Россиянинг босими остида бўлганига шубҳа йўқ.

 Афсуски, ўткинчи амалидан фақат дунё тўплаш йўлида фойдаланаётган минтақа давлат раҳбарлари ҳақиқий мустақиллик ато этадиган, аҳолисининг эътиқодидан келиб чиққан Ислом давлати байроғи отида бирлашиш ўрнига, бир мустамлакачидан қутулиш учун бошқа мустамлакачининг қуллик занжирини ўлчаб кўриш билан оворалар!

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here