Буғдой масаласида Истанбулда йиғилиш бўлиб ўтди

371
0

Буғдой масаласида Истанбулда йиғилиш бўлиб ўтди

 Уруш ​​туфайли Одесса портларида туриб қолган 20 миллион тоннага яқин Украина буғдойини Қора денгиз орқали олиб ўтишга доир йиғилиш бўлиб ўтди. БМТ бошчилигида Истанбулда ташкил қилинган йиғилишда Туркия, Россия, Украина ҳарбий делегациялари координацион марказ ташкил этишга келишиб олишди.

Хабарда айтилишича, уруш туфайли буғдойнинг Украина омборларида туриб қолиши Украина буғдойининг энг йирик харидори бўлган Африка мамлакатларида жиддий муаммоларни келтириб чиқарган.

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотларига кўра, Украина портларидан кетаётган дон маҳсулотдари бутун дунё бўйлаб муҳим аҳамият касб этади. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш учрашув натижасини “муҳим ва салмоқли қадам” деб атади.

“Муҳим бир қадам ташланганига гувоҳ бўлдик. Лекин шунга қарамай, барча томонларнинг ниятлари яхшилигини ва ўз зиммасига тушганини бажаришини кўришимиз керак”, деди Гутеррес Нью-Йоркда журналистларга берган интервюсида.

Изоҳ: Буғдой озиқ-овқат программасида стратегик товар ҳисобланади. Чунки у асосий озиқ-овқат манбаидир. Агар буғдой камайиб кетса, қисқа вақт ичида оддий озиқ-овқат маҳсулотидан стратегик товарга айланади. Шу жиҳатдан у ҳарбий қуролларга ўхшайди.

 Бугунги кунда мустамлакачи давлатлар дунё давлатларини ўз сиёсатларига бўйсундириш учун озиқ-овқат масаласидан сиёсий қурол сифатида фойдаланишмоқда. Чунки озиқ-овқат танқислиги ғалла тизгинини чангалида тутиб турган кофир мустамлакачи давлатларга бўйин эгишга олиб боради. Бу сиёсий қарамлик бўлиб, халқларни ўз иродаси ва кучидан айиради.

 БМТ бош бўлиб, уч давлатнинг ҳарбий вакиллари иштирокида ўтган юқоридаги учрашув ҳам мустамлакачи Американинг мазкур озиқ-овқат сиёсатига оиддир. Бу билан гўёки дунёда буғдой етиштириш ўта оғир муаммодек ҳамда кичик бир давлат бўлмиш Украинанинг буғдойи бўлмаса, гўё Африка оч қоладигандек ваҳима қилишмоқда. Аслида Нил ҳавзасида жойлашган биргина Судан бутун Африкани тўйдиришга кифоя қиладиган жуда унумли тупроқларга эга. У ерда яна улкан сув захираси, дарёлар, ер ости ва ёмғир сувлари мавжуд. Бошқа Исломий ўлкалар ҳам бундан қолишмайди. Мутахассиаларнинг айтишича, Туркиянинг қишлоқ хўжалилига оид ерлари бир нечта Туркия каби давлатни тўйдиришга кифоя қилади. Шундай бўлишига қарамай бу ўлкалар озиқ овқатни ташқаридан импорт қилиб олиб келишга мажбур. Масалан, Суданнинг йиллик буғдой импорти 2.2 миллион тоннани ташкил қилади. У Россия ва бошқа мустамлакачи давлатлардан йилига қарз сифатида бир миллион тонна буғдой сотиб олади. Миср ҳам худди шундай.

 

Ғарбга малай ҳукмрон табақанинг қишлоқ хўжалигига оид Исломга зид, Ғарбга қарам сиёсати сабабли Исломий ўлкалар буғдой ва шунга ўхшаш асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг четдан келишига кўз тикиб ўтирадиган ўлкага айланди. Ҳозирда мустамлакачи давлатларга тобе қилиш учун турли шартномалар туфайли қишлоқ хўжалиги экинларига чеклов жорий қилинган. Масалан пахта каби экиннинг фақат битта навинигина экиш шарт қилиб қўйилгани каби. Бу билан мусулмонлар ўз ерларига ўзлари буғдой каби зарурий маҳсулотлар етиштира олмайдилар. Натижада Исломий ўлкалар хорижга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш қудратига эга бўлишига қарамай, Ғарб давлатларидан улар истаган нархда буғдой сотиб олишга мажбур бўлишади. Худди шу сиёсат Миср, Судан, Покистон каби аграр мамлакатларни Американинг буғдойи ва гуручини импорт қилиб олиб келишга мажбур қилиб қўйган.

 Баъзи ўлкалардаги озиқ-овқат танқислигига Украина уруши ёки пандемияни баҳона қилиб кўрсатилаётган бўлсада, асл сабаб бу эмас, балки Ғарбнинг очкўзлиги ва капитализмдан келиб чиққан мустамлакачилик сиёсатидир. Шунинг учун айтиш мумкинки, дунёда капиталистик тузум давом этар экан, озиқ-овқат инқирози, очлик, қарамлик давом этаверади.

 Демак, мусулмонлар ўзлари тушиб қолган оғир аҳвол, камбағаллик, танглик ва мустамлакачи кофир зўравонлигидан халос бўлишлари учун ушбу қарамлик сиёсатига асос бўлаётган капитализм мабдасининг ўзларига татбиқ этилишини рад қилишлари лозим. Шунунингдек, бу жирканч мафкурага қарши бор кучлари билан курашишлари ва унинг ўрнига Исломий мабдани татбиқ этишга ҳаракат қилишлари керак. Чунки муаммонинг ечими Исломни татбиқ қилишда, яъни бизни Аллоҳнинг шариати билан бошқарадиган, унумдор ерларимизга тааллуқли ҳукмларни татбиқ қиладиган, ишлаб чиқаришни Уммат фойдаси учун йўлга қўядиган, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва саноатни ривожлантирадиган Халифани тиклашдадир. Танг аҳволдан халос бўлишнинг бундан бошқа йўли йўқ.

 Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here