Сизга қандай бошқарув керак

93
0

Бисмиллаҳир роҳманир роҳиийм

Сизга қандай бошқарув керак

Инсон ҳаётда ўзи тўғри деб билан тушунчалар асосида яшайди. Халқ ҳам ўзаро алоқаларида, масалан: бай, ижара, мулкларни тақсимлаш, никоҳ ёки ўлим каби маросимларида кўпчилик қабул қилган тушунчаларга кўра ўзаро муомала қиладилар. Шунинг учун бошқарув-ҳукмда ҳам – хоҳ илоҳий бўлсин, хоҳ инсоний бўлсин – давлат, ўзи билан халқ ўртасида бўлган алоқаларни, ҳамда Фуқароларнинг ёки бошқа халқ вакилларини муаммоларини кўпчилик қабул қилган фикрлар асосида тартибга солади, бошқаради. Демак, давлатда ҳукумрон бўлган фикрлар бошқарув асоси бўлади. Тўғри, давлат куч эгаси бўлиб, унга армия, ички ишлар ҳодимлари, адлия, оммавий ахборот воситалари ва ҳоказолар бўйсунади. Шу куч ёрдамида давлат халқни бошқаради, яъни тинчлик, фаровонлик каби халқ хоҳлаган нарсаларни рўёбга чиқаради, ўғирлик, қароқчилик, зўравонлик каби халқ қарши бўлган ишларни бартараф этади. Лекин давлат бу кучни аслида халқдан олади.

Демократияда, давлат рахбари, кучларга эга бўлиш ҳуқуқини сайлов орқали қўлга киритади. Дастлабки поғонаси депутатлик бўлиб, унга эга бўлгандан кейин раҳбарлик учун ҳаракат қилади. Шунинг учун ўша кучга эга бўлиш учун тиним билмай ҳаракат қилади. Айниқса, сайлов вақтларида улардан кўра яхшироқ, халқ учун фидоийроқ одам бўлмайди, кўпчиликнинг қўлловига эга бўлиши учун халққа жаннат мисол ҳаётни ваъда қилади, халқ нима деса рози бўладиган халқпарват инсонга айланадилар. Бизга осмондаги ойни олиб берасанми?- десалар ҳам, мандатим қўлга тегиши билан осмондаги ой уйингларда бўлади – деб, содда халқни алдаш учун, ўз мақсадлари йўлида суҳандон(оратор)лар пешвоси бўлишиб олишади. Аслида, уларда ҳаётни фаровон қиладиган эмас, лоақал уни тартибга соладиган, инсонларни яшаш шароитдарини тартиблаштирадиган, қулайлаштирадиган идеалогиянинг ўзи йўқ. Аммо ишлари битганларидан кейин эса, душмандек ўз халқидан қочади, халқдан қўрқади. Агар раҳбар бўлгудек бўлиб қолса, хос қўриқчиларидан ташқари, орган ҳодимларини ишга солиб, ҳамма харакатни тўхтатиб қўймасдан бирор жойга бориша олмайди. Берган ваъдаларини, айтган сўзларини ҳаммасини унитади. Фақат шахсий манфаатлари ортидан елиб югуради, ҳар қандай разил ишларни, ҳатто ўз халқига хиёнат қилиш бўлса-да, тап тортмай қилаверади. Халқнинг ўлгани билан иши йўқ, очликдан қийналган қанчадан-қанча инсонлар парвосига ҳам келиб қўймайди. Аксинча, халқдан қайси йўллар билан пул ундириш ҳақида фикрлайди, изланади.

Исломда эса, халқни бошқарувчи (яъни халифа бўлгувчи инсон) Қуръон ва ҳадисни амалга ошириш, шу иккиси билан халқни бошқариш шарти асосидаги байъат орқали куч эгаси бўлади, ҳамда ўз фуқароларидан тўла жавобгар, ҳам Аллоҳ Таоло олдида, ҳам бандалари олдида тўла жавобгарликни байъат орқали ўзи зиммаларига олади:

»الإِمام راعٍ وهو مسؤولٌ عن رعِيتِهِ«

«Имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир». Бухорий ривояти. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. ривоят қилади:

وَمَن مَاتَ وَليسَ في عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً

Кимики бўйнида байъати йўқ ҳолда ўлса, у жоҳилий ўлишда ўлибди. (Муслим ривояти).

Ислом бошқарувидаги раҳбар бирор ишни шариатдан ташқарида қилмайди. Агар шариатга қарши қарор чиқарса, Умар р.а. маҳр тўғрисидаги қарорини қайтаргани каби, Уммат дарҳол мухосаба қилиб, шариатга қайтаради.

Уббода ибн Сомит р.а. айтадики; “Бизларни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам чақирдилар. Шунда, биз у зотга байъат бердик. Байъат чоғида бизларга айтган сўзлари орасида мана булар ҳам бор эди;

бизлар ҳурсанд бўладиган ўрнимизда ҳам, хафа бўладиган ўрнимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, енгилчиликда ҳам қулоқ солиб, итоат этишга, у зотни ўзимиздан устун тутишга, иш эгалари

билан Аллоҳ томонидан очиқ куфрлигига ҳужжатимиз бўлмаган жойда улар билан тортишмасликка байъат бердик”. Бухорий ривояти.

“Йўқ! Аллоҳга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюрасизлар, мункардан қайтарасизлар, сизлар албатта золимнинг қўлидан тутасизлар ва албатта уни ҳаққа бўйсудирасизлар ва ҳаққа чеклайсизлар”. Абу Довуд ривояти.

Аммо Уммат Исломини билмаса, усмоний халифаликнинг охирги даврларида бўлганидек ишлар тўғри йўлидан оғиши мумкин. Биз тўғри жамият қилишимиз, фаровон ҳаётга эришимиз, икки дунё бахтига эга бўлишимиз учун Исломни яхши тушунишимиз керак. Аксинча, сарой олимлари ўз тинчликларини ўйлаб, золимларни зулмига чек қўядиган ҳукмларни яширган ҳолларида куфр сиёсатига мослаштирилган Исломнинг бир бўлагини “Мана шу Аллоҳ Таоло бандаларига нозил қилган Ислом”- деб, халқни тўғри йўлдан адаштиришадилар. Исломни яхши тушунмаган илим аҳли ҳам, уюшмалар ҳам “Исломда сиёсат йўқ, сиёсат билан шуғулланиш мумкин эмас” каби ишоралар овоза қилиб, Исломга зид бўлган тушунчалар билан халқни Исломдан узоқлаштиришади. Умматни фақат шахсий масалалар билан Исломдан чалғитадилар. Ҳолбуки, Ислом ҳамма соҳани мукаммал ечиб берган тузумдир. Ахир, Росулуллоҳ с.а.в. ва асҳоблари ташкил қилган давлатда ким сиёсат юргизган?! Давлатга алоқадор ҳукмлар қаёқда қолди?! Иқтисод ишларини ким тартибдаштирган, нега бу соҳалар масжидларда, даъват бўлаётган жойларда баён қилинмайди?! Фақат ибодат, одоб-ахлоқ каби шахсга алоқадор ҳукмларнигина такрорлайверадилар, нега?! Номозхонларни масжидга тўплаб, мусулмонларга баён қиладиган бошқа мавзуъ қолмагандек, фақат номозга даъват қилиш, таҳорат аҳкомларини ўргатиш ҳам кулгили, ҳам ачинарли эмасми?! Башарият тарихида тенги йўқ сиёсатни, иқтисодни, илм-фандаги улкан ютуғларни тарихда мусулмонлар амалга оширганлигини ҳатто куфр аҳлининг ўзлари гувоҳлик беришиб турибди-ку?! Бу мавзулар қачон ёритилади?!

Кўпчилик қабул қилган фикрлар жамиятимиз асоси, бошқарув асоси бўлгач, ҳамма асосий фикрлар ҳақида баҳслашиш керак, чунки баҳс билан ҳақиқатлар ойдинлашади, хатолар кўринади, ҳамда ким жамиятни тартибга солишга, уни юксалтиришга илми, лаёқати бор-йўқлиги маълум бўлади. 5-10 йил яхши умидлар, алдамчи орзу-хаваслар билан сароб ортидан умримизни зоя қилмаймиз.

Тарихдан ибрат олсак бўлмайдими?! Ленин 1917 йили социализм идеалогияси асосида давлат барпо қилиб, 1945 йилга келиб бутун дунёни ўз назоратларида ушлаб турадиган уч давлатнинг бирига айланди. Росулуллоҳ с.а.в. ҳам 622 йили Ислом асосида давлат барпо қилди. Бу давлат 30 йилда, ўша даврда дунёга ҳукмронлик қилаётган зўравон икки империя: Рум ва Форс империясидан оламни кутқариш учун улар билан роқобатлашиб, улар нуфузини синдириб ташлади. Уларни зулмидан халқларни озод қилиб, Ислом нурига-адолатига олиб чиқди.

Биз ўттиз йилда нимага эришдик? худди 30 йил аввалгидек, фаровон жамият қуриш, жамиятни юксалтириш, ривожланган халқлар қаторидан ўрин олиш ҳақида яна қуруқ гапларга ишонишда давом этаяпмиз, аммо унда қарзимиз йўқ эди. Энди анчагина қарзимиз бор. Фақат давлат қарз, биз, ёшларимиз-келажак авлод қарз, уни қарзга ботирган раҳбарлар: экс президентлар, экс депутатлар қарз эмас. Аксинча, улар миллиардларни ҳаром, хиёнат йўллари орқали Уммат мулкларидан ўзлаштиришди. Хиёнатлари билиниб, халқ ғазабга келганларида эса, ўзлари билан хўжанлари томон олиб қочишди, у пулларини қайтаришга умид ҳам йўқ. Аслида уни қаердан тўплашган эди?! Бунга ким жавобгар? Кимнинг айби, хатоси?! Албатта ҳаммамизнинг хатоимиз, айбимиз, ҳаммамизнинг ҳам хиссимиз бор. Уларга кучимизни, бойликларимизни тасарруфини, давлатимизни топшираётшанда яхшилаб текширмадик. Шу ишга лойиқми, илми, қобилияти, жиддийлиги, фидоийлиги, айниқса ишончли эканини текширмадик. Қуруқ гапларига ишониб ҳукмни бериб қўйдик. Натижа бир ҳил, хеч ўзгариш йўқ. Абу Ҳурайра р.а Росулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилади:

لا يُلْدَغُ المؤمنُ من جُحْرٍ مرتين. رواه الشيخان

Мўмин бир тешикдан икки марта чақилмайди. Икки шайх ривояти. Инсон бир марта адашиши мумкин. Яъни мўмин илон ёки чаён инига қўл тиқса ва у ердаги илон ёки чаён чақиб олса, яна ўша ерга қўлини тиқмайди, яна чақтирмайди. Бизда ҳам шу ҳадис маъносида мақол гап бору: кўр хассасини бир марта йўқотади.(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here