بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй тил бириктирувчилар, сизнинг мафкуравий абгорлигингиз ҳеч кимга сир бўлмай қолди
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Мисрдаги
матбуот бўлими аъзоси устоз Саид Фазл
Жаҳон ва Фатво идора ва ҳайъатлари бош котибиятига қарашли экстремизмни ўрганиш тинчлик маркази «Диний экстремизм… мафкуравий асослар ва кураш стратегияси» номли биринчи конференциясини якунлади. 7-9 июн кунлари уч кун давом этган ва Миср вазирлар маҳкамаси раиси ҳомийлик қилган ушбу анжуманда, вазирлар, муфтилар, уламолар, экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳаси мутахассислари, муфаккирлар, ёзувчи ва журналистлар иштирок этди. Миср бош муфтисининг маълум қилишича, анжуманда «турли тадбирлар давомида экстремизм иллати ва интеллектуал замоннинг ўтмиши ва бугуни билан боғлиқ бир қатор масалалар ва тадқиқотлар» муҳокама қилинди. Шунингдек, экстремистик тафаккур асосларини ифодаловчи ғоялар тизимини таҳлил қилиш ҳамда айни иллатга қарши курашиш бўйича яхлит сиёсатни шакллантириш ва уни олдини олиш стратегияси ишлаб чиқилди.
Мусулмон одам олим ва шайх деб номлансаю, бироқ Исломга, унинг фикрлари ва шаръий аҳкомларига капитализм нуқтаи назаридан келиб чиқиб қараса, унинг йўлланмалари асосида фикрласа шунга ўхшаш конференциялар ташкиллаштирилади! Тўғри, бу конференция мазкур марказ ва айни номда биринчи марта ўтказилиши. Бироқ, у ғоя ва мақсади битта асосий масала бўйича ўтказилган ва ўтказиладиган қатор конференцияларнинг биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Бу конференция қандай қилиб Исломни «тарбиялаш» (қўлга ўргатиш) ва унинг сиёсий амалий ақидасидан ажратиш керак, деган масалага асосланади. Токи, Исломда татбиқ қилинадиган бошқарув низоми ва шариат мавжудлигини мусулмонлар авлоди билмасин, аксинча, Исломни ҳаёт воқеида татбиқ этишга уринган кишиларга қарши курашувчи авлод етишиб чиқсин. Бу ва бошқа шунга ўхшаш хоинона конференциялардан мақсад мана шу. Ҳукмдорлар бундай анжуманларга ҳомийлик қилиш билан ўзларини Ғарб олдида Исломга қарши курашда ҳақиқий қурол эканликларини очиқ исботлашяпти. Шунинг учун ҳам диний хитобни Ғарб буйруқлари ва манфаатларига мувофиқ келадиган тарзда янгилаш тўғрисидаги гапларга ҳамда одамларга Ислом ва унинг тушунчаларини фақат ўзлари тушунтириб беришлари учун уни монополия қилиб олишаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу уларнинг одамлар миясига ватанпарварлик каби Исломда йўқ адаштирувчи тушунчаларни қуйишларига ҳамда Ислом тушунчаларини жиҳод, Халифалик каби амалий сиёсий тушунчалар воқеига тескари равишда талқин қилишларига йўл очмоқда. Конференцияда қабул қилинган қарор ва тавсияларнинг мазмун-моҳияти мана шу. Булар анжуманда иштирок этган олим ва тадқиқотчиларнинг таклифлари орқали қабул қилинган бўлиб, улар бу таклифларни Исломнинг амалий ғояларига тўқнаш келишаётган ўзларининг навбатдаги кураш босқичи ва уринишлари, яъни ичкаридан туриб Исломга зарба бериш ҳисобланган уринишлари доирасида ўртага ташлашди. Бунда уларга барча услуб ва воситалар билан одамларга хитоб қилиш имкониятини яратиб берган, бошқаларнинг эса, уларга жавоб қайтаришга ёки одамларга бошқа фикрларни баён қилишларига тўсқинлик қилиб келган хавфсизлик хизмати ҳимояси қўл келмоқда.
Лекин ижтимоий алоқа воситаларидаги йирик ўзгариш юзага келмай туриб шундай қилиш мумкин эди. Аммо ижтимоий алоқа воситаларидаги йирик ўзгариш шундай муқобил янги ахборот воситаларини яратдики, бугун ҳар қандай ғоя соҳиби ўз ғоясини одамларга ташлаш имкониятига эга. Одамлар онги тобора ўсмоқда ва улар ўзларидаги мавжуд ишонч-қаноат асосида ушбу ташланган фикрларни қабул қилиш ёки қабул қилмасликка онглари ёрдамида қарор қиладиган бўлиб қолдилар. Одамларга ташланаётган ғояларнинг энг кучлиси ва қалбларига энг яқини Исломдир. Чунки сиёсий ақида ва амалий фикр-ғоялар фақат Исломда мавжуд. Бунинг натижаси ўлароқ, нафақат одамлар, ҳатто уларни адаштирмоқчи бўлаётганлар ҳам Ислом билан тозаланадиган бўлиб қолди. Бироқ анави конференциячиларнинг ҳамда уларга ҳомийлик қилаётганларнинг шармандалиги барчага фош бўлди.
Ҳозирда Миср режими ва унинг ортида турган Оқ уйдаги хўжайинлари мусулмонлар учун бир диний муассаса яратиш устида астойдил ҳаракат қилишмоқда. Тизгини Ғарб қўлида бўладиган бу муассасанинг роли худди черковлар насронийларга нима қилаётган бўлса, ўшандай ишлар билан шуғулланишдан иборат бўлади. Ислом ва унинг аҳкомларини тушуниш ва одамларга изоҳлаш ваколатига фақат мана шу муассаса эга бўлади. Чунки одамларга Ғарбнинг кўз қарашлари асосидаги исломни беришни хоҳлашяпти. Токи, одамларда устларидан капитализм билан ҳукм юритилаётганига ва бойликлари талон-торож қилинаётганига норозилик кайфияти пайдо бўлмасин. Зеро, бундай режани тузган Миср режими ва унинг ортида турган Оқ уйдагиларни ташвишлантираётган биринчи нарса Ислом бўлиб турибди. Уларни Ислом ҳамда Халифалик тузуми орқали уни ҳаётда татбиқ қилишга даъват қилаётган инсонлар безовта қилмоқда. Зотан, Америка билан Сисий режими экстремизм ва терроризм ортида турганлар, ундан фойдаланилаётганлар ва уни тиқиштиришдан манфаатдор бўлганларнинг аслида терроризмни пайдо қилган томон эканини яхши билади. Терроризм фақат Америка ва унинг малайларига хизмат қилади. Шунингдек, Америка қаерда мавжуд бўлишни ва ўз ҳукмронлигини ўрнатишни истаса, ўша жойда терроризм пайдо бўлади. Ушбу экстремизм ва терроризмга қарши курашни даъво қилган бу каби конференцияларга келсак, табиийки, уларнинг мақсади экстремизм ва терроризмни йўқ қилиш эмас, ҳатто улар мафкурага қарши мафкура билан ҳам курашишмайди. Балки бу каби конференцияларни ўтказиш ортидаги ғоя фақат битта нуқтага қарши қаратилган. Америка қўрқаётган ва муассасаларию RAND каби стратегик тадқиқот марказлари огоҳлантираётган бу нуқта Умматдир. Уммат бугун мафкура соҳиблари борлигини ва улар айни мафкуралари билан ҳақиқатда Америкага қарши туришга қодир эканликларини онгли равишда англайдиган бўлиб қолди. Ҳатто RAND стратегик тадқиқот маркази мафкурага қарши урушда дуч келинаётган бош жангчи Ҳизб ут-Таҳрир эканини таъкидлади. У Американинг келажаги учун Ҳизб ва унинг фикрлари хавфли эканидан, шу Ҳизб Американинг деворларидан ошиб ўтишга ва капитализмни ўз ҳовлисида мағлубиятга учратишга бирдан-бир қодир куч бўлиб қолаётганидан огоҳлантирди.
Шубҳасиз, ҳақиқий кураш Ислом билан капитализм ўртасидаги курашдир ва ҳар қандай мафкуравий қаршилик асло капитализмнинг манфаатига хизмат қилмайди. Ғарб буни жуда яхши биляпти ва уни минг маротаба ҳисобга оляпти. Ғарб Исломдаги амалий фикрлардан, бу фикрларнинг битта давлатда татбиқ этилиб, ушбу давлат айни амалий фикрларни ҳимоя қилишидан, армияси бу фикрларга нусрат-ёрдам бериб, уларни бутун оламга даъват ва жиҳод орқали етказишидан қўрқяпти… Қўрқаётганига мана шу хоинлар конференцияси яққол далилдир.
Эй мусулмонлар!
Сиз, динингиз, заминингиз ва бойликларингиз кураш ўрни бўлиб турибди. Ғарб сизни қул қилишга, динингизни ўчиришга, бўлинган Умматингизни парчалашга уриняпти. Шунингдек, юртингизда Аллоҳ сизга инъом этган бойликларни талон-торож қиладиган ва унга сизлар итоат қиладиган ҳоким бўлиб қолишга ҳаракат қиляпти. Аллоҳ Таоло
﴿يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لاَ يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً﴾
«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар!» [Оли Имрон 118]
дея сизга кофирларга қулоқ солишни ҳаром қилган экан, уларнинг юртингиз сиёсати ва қарорлари устидан ҳукмрон бўлиб олиши қандай бўлади?! Шунинг учун Уммат армиялари орасидаги холис инсонларнинг вожиб вазифаси бу малай ҳукмдорларни илдизи билан йўқ қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бермоқликдир. Ана шунда Ғарб ва унинг қўшини хор, Ислом ва унинг аҳли азиз-кучли бўлади, Уммат қайта ўз куч-қудрати ва улуғлигини қўлга киритади.
Аллоҳим, бизга Халифаликни тезлаштириб, Мисрни унинг марказига айлантир. Аллоҳим, бизни Халифаликнинг аскарларидан ҳамда ўша даврга гувоҳ бўлганлардан айла.
Роя газетасининг 2022 йил 22 июн чоршанба кунги 396-сонидан