Бекмурзаев: Энергетика тармоғидаги тақчиллик 15 миллиард сомдан ошди

74
0

Бекмурзаев: Энергетика тармоғидаги тақчиллик 15 миллиард сомдан ошди

 Хабар: Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев ҳукумат йиғилишида ушбу соҳадаги умумий молиявий тақчиллик ҳақда маълумот берди.

 “Энергетика тизимимизда молиявий тақчиллик 15 миллиард 275 миллион сомни ташкил этади. Умумий харажатларимиз 40 миллиард сомдан ошади. Жорий йилда амалдаги тариф сиёсати билан 24 миллиард 993 миллион сом йиғишни режалаштирмоқдамиз. Шунда фарқ 15 миллиард сомдан ошади. Сизларга маълумки, буларнинг барчаси бизнинг тариф сиёсатимиздан келиб чиққан. Энг катта камомад “Электр станциялари” очиқ аксиядорлик жамиятига тегишли. Бу Бишкек иссиқлик электр станцияси, Токтогул ГЭСидаги каскадлар. Кейинги ўринда “Қирғизистон миллий электр тармоқлари”, ундан кейин тақсимловчи компаниялар, “Иссиқлик тармоғи”, “Кичик ГЭС”лар туради”, – деди Бекмурзаев

 Изоҳ: Қирғизистон “мустақиллик”ка эришганидан бери энг кўп сармоя киритлган соҳа – бу энергетика тармоғи бўлиб, ўтган 30 йилдан зиёд вақт мобайнида тармоққа хорижий кредитлар, ссудалар, грантлар ва маҳаллий бюджетдан 2 миллиард долларга яқин маблағ жалб қилинган. Аммо бу соҳада чуқур илдиз отган коррупция, ўзлаштириш ва хусусий тақсимловчи компаниялар ўртасида тало-тарож қилиниши натижасида шу кунгача инқирозда чиқа олмай келмоқда.

 Расмийлар электр нархи арзонлиги сабабли тармоқ ўз харажатларини қоплай олмай келаётганини айтиб келишади. Ҳукумат томонидан жорий этилган янги тариф сиёсати натижасида электр нархи оширилди.  Гарчи аҳоли учун тариф 700 кВт соатгача 1 кВт соат учун 77 тийин ҳолида сақлаб қолинган бўлсада, ишлаб чиқариш ва бошқа тистеъмолчилар учун нарх оширилди. Насос станциялари 1 кВт соат учун 1,09 сом; турар жой бўлмаган истеъмолчилар учун тариф 2,52 сом; кончилик корхоналари (криптовалюта), олтин қазиб олиш саноати корхоналари (олтинни қайта ишлаш фабрикалари), алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар 5,04 сом; қуйиш, эритиш цехлари учун 3,78 сом; цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари учун 3,28 сом этиб белгиланди. Аммо шунга қарамай тармоқ камомаддан чиқа олмаяпти. Чунки, қарздорлик оддий халқ томонидан пайдо бўлмайди. Сабаби, оддий халқ “светдан” 100 сом қарз бўлса ҳам тармоқдан узиб қўйилиши, амалдорлар ва ҳукуматга яқин одамлар истеъмол қилган электр учун ҳақ тўламаслиги эса одатий ҳолга айланган.

 Ҳар йили қиш келиши олдидан расмий ҳукумат сув камлиги ва бошқа баҳоналар билан фуқароларни эектр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишга чақиради ва турли чекловлар жорий этади. Ўтган қишда ҳам ҳукумат Токтагул сув омборида сув камлигини баҳона қилиб, бир фазали истеъмолчилар учун суткасига 5 кВт соатлик, уч фазали истеъмолчилар учун 10 кВт соатлик чеклов жорий этди. Аслида энергетика тармоғида камомад вужудга келишининг асосий сабабчилари тақсимловчи компаниялардир. Тақсимловчи компаниялар электр энергиясини 35 тийиндан 42 тийингача сотиб олади. Буларнинг ичидан давлат корхоналари “табиий йўқотишлар” баҳонаси билан уриб қолади. Тақсимловчи компаниялардан ташқари, уларнинг харидори бўлган воситачи компаниялар ҳам фаолият олиб боради. Ушбу воситачи хусусий корхоналар ҳам ҳанузгача халқ ҳисобидан кун кечириб келмоқда. Уларнинг аксарияти бир вақтлар тарансформаторлар ва электр узатиш линияларини арзон нархда хусусийлаштириб олишган.

  Исломий ҳукмларга мувофиқ, электр энергияси умумий мулк ҳисобланади. Унга давлат ҳам, хусусий компаниялар ҳам эгалик қилиши мумкин эмас. Унинг фойдаси ёки ундан олинадиган даромад ҳар бир фуқарога етиб боришини таъминлаш давлат зиммасидаги масъулятдир. Исломда электр энергияси халққа фақат таннархи эвазига етказиб берилади. Чет элга энергия сотишдан тушган маблағ эса халққа бўлиб берилади.

 Абдураҳмон Одилов

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here