Матбуот баёноти
Майор Холид Батт роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ йўлида кучли позицияси билан барча ҳарбий зобитларга ибрат эди
﴿إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ﴾
«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»
Аллоҳ Таолодан дуо қилиб сўраймизки, қаттиқ касаллик ва оғриқларга узоқ йил сабр қилган майор Холид Баттни барча хато-камчиликларини мағфират айласин. Аҳли-оиласига бундай катта йўқотишга сабри жамил берсин. Холид Батт тўғри-чиройли тарбия бериб, ҳар доим қўллаб-қувватлаб келган солиҳ зурриётларини ўзи учун садақаи жория қилсин.
Биз майор Холидни Ислом ва мусулмонларни қаттиқ яхши кўрадиган, Ислом Умматининг аянчли аҳволидан қаттиқ аламланувчи ва ер юзида Аллоҳнинг шариатини татбиқ этиш даъватини ғоят ҳурмат қилувчи инсон сифатида эсга оламиз. Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги расмий нотиғи, яъни қариндоши Навид Баттни озод этилиши йўлида кўп саъй-ҳаракатлар қилганини ҳам, тоғутларга қарши кучли позицияда туриб, ҳатто касаллик ва қарилик пайтида ўзига қарши уларнинг қасос-адоватларига сабр қилганини ҳам, тоғут Мушаррафнинг қўлига Ҳизб ут-Таҳрирнинг мактубини берганини ҳам эсга оламиз. Маълумки, мактубда Ҳизб Мушаррафни маъруфга буюриб, мункардан қайтарган ва Умматдан тортиб олган ҳокимиятини – токи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик кечиктирилмай барпо бўлиши учун – унинг ўзига қайтаришини талаб қилган эди.
Ё Аллоҳ, Майор Холид биродаримиздан айрилганимизга қалбларимиз маҳзунликка, кўзларимиз ёшга тўлди. Сендан ё Аллоҳ зулҳижжанинг ушбу муборак кунларида марҳум биродаримизни манзилини мукаррам, қабрини кенг қилишингни, маҳшарда анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга тирилтириб, абадий неъматлар ҳовлисида уларга ҳамроҳ қилишингни сўраб қоламиз. Зеро, уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар бахтдир!
Аллоҳ Таоло айтади:
﴿مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَنْ يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً﴾
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордирлар. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]
Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги зобитлар!
Қуролдош биродарингиз, муҳтарам шайхингиз майор Холид Парвардигор раҳматига қовушди. У киши бутун умрини Аллоҳга итоат қилиб, бетоблиги ва қарилигига қарамай, кучли позицияни эгаллаб, барчангизга зиммангиздаги бурчингизни эслатган ҳолда ўтказди. Бас, Аллоҳдан У зот талаб қилгандек қўрқинг, Аллоҳ севганча ва рози бўлганча Унга қуллик қилинг. Аллоҳ Субҳанаҳуга У рози бўлган ҳолатида йўлиқиш учун ёшлигингиздан ва сиҳат-саломатлигингиздан фойдаланиб, бор кучингиз билан Унга итоат қилинг. Бугунги хатарли вазият сизнинг ҳар бирингиздан кучли кескин позицияни эгаллашни, яъни барча куч-қудратингизни Ислом ва мусулмонларга нусрат беришга сафарбар этишингизни талаб қилмоқда. Бу эса, тоғут ҳукмдорларни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими