Давос Жаҳон иқтисодий форуми ҳамда келажак ҳақидаги огоҳлантирувлар!!

1
590

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Давос Жаҳон иқтисодий форуми ҳамда келажак ҳақидаги огоҳлантирувлар!!

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Бир неча кун аввал Давосда Жаҳон иқтисодий форуми ўз ишини тамомлади. 2022 йил 22-26 май кунлари бўлиб ўтган ушбу форум-конференция аввалги анжуманлардан Украинадаги уруш ва уруш сабабли келиб чиққан халқаро хавотирлар билан боғлиқ қабул қилинган қарорлари билан ажралиб турди. Зеро, тобора ортиб бораётган ушбу халқаро хавотирлар иқтисодиётнинг ёмонлашиши, бир неча соҳаларда реал кризисларнинг пайдо бўлиши, айниқса, юқори нархлар, озиқ-овқат кризиси, иқтисодий дефляция ва инфляция, глобал энергия кризиси ҳамда айни уруш таъсир қилган ва у билан боғлиқ бир қатор соҳалардаги рецессия-касодчилик каби муаммолар билан боғлиқ бўлди. Экспертлар ва баъзи расмийлар томонидан қабул қилинган қарорлар, баъзида келажакдан огоҳлантириш даражасига етди ҳамда ҳали энг ёмони олдинда, деган мазмундаги сўзлар ҳам айтилди!! Форум қуйидагича узун сарлавҳада бўлди: «Тарих бурилиш нуқтасига келди… Россиянинг Украинага қарши уруши билан бир вақтда, ҳукуматлар сиёсати ва бизнес стратегиялари глобал иқтисодиётнинг бўғинларига таъсир қилди».

Форумда 50га яқин давлат президентлари, 2500дан зиёд сиёсий ва иқтисодий арбоблар, тадбиркорлар иштирок этди. Форум асосчиси Клаус Шваб 2022 йил 23 май куни Британияда чиқадиган «Financial Times» газетасига «Бу 2022 йилги форумимиз форум ташкил этилгандан бери бўлиб ўтган анжуманлар ичида энг муҳими ҳисобланади», деди. Дарвоқе, биз айни анжуманнинг мақсад ва ғояларини, ундан нималар кўзланганини билиш учун муқаддима сифатида экспертлар ва баъзи сиёсатчиларнинг огоҳлантирувлари ва таклифларини келтириб ўтамиз. Ҳақиқатдан ҳам ушбу йиғин орқали дунёни ўзлари даъво қилган хавфлардан қутқариб қолишмоқчими ёки мақсад дунёни иқтисодий жиҳатдан вайрон қилишдаги Ғарб сиёсатига хизмат қилишми. Зеро, Ғарб асосан америкалик ва европалик капиталистларнинг очкўзлигига хизмат қилиш учун бутун дунё иқтисодини вайрон этиш сиёсатини олиб бормоқда?!

Ушбу Давос Жаҳон иқтисодий форумида чиқарилган огоҳлантирув ва таклифлар қуйидагича:

  • Россия билан Хитойни Ғарб хавфсизлигига путур етказишнинг асосий сабабчилари сифатида айблаш. Бу ердаги биринчи сабаб улар билан боғлиқ савдодир. Айниқса ёқилғи маҳсулотлари ва энергетикадир. Шунинг учун ҳам НАТО бош котиби Йенс Столтенберг «Россия ва Хитой каби авторитар режимлар билан бўлган савдо Ғарб хавфсизлигига путур етказмоқда», деб айтди. Айни йиғинда сўзлаган нутқида у «Украинадаги уруш авторитар режимлар билан олиб борилаётган иқтисодий муносабатлар заифликларни юзага келтириши мумкинлигини кўрсатди», дея қўшимча қилди. Бу сўзлари билан у Европа Иттифоқининг қазиб олинувчи ёқилғиларни Россиядан, «G5» алоқа тармоқларини Хитойдан импорт қилиб олишига ишора қилди.
  • Халқаро иқтисодий ва сиёсий парчаланишдан огоҳлантириш. Бу ҳақда Халқаро Валюта Фонди директори Кристалина Георгиева ўзининг «Украинадаги уруш ва Хитойдаги кучайиб бораётган секинлашув глобал рецессияни келтириб чиқариши мумкинлиги борасидаги хавотирларидан глобал иқтисодий ва сиёсий парчаланиш тенденциясининг кучлилиги борасидаги хавотирлари кучли эканини»ни маълум қилди.
  • Инфляциядан ҳамда истеъмол товарлари ва саноат маҳсулотлари нархларининг мисли кўрилмаган даражада ошишидан, судхўрлик даражасининг тинимсиз ўсиб бораётганидан огоҳлантириш. Бу ҳақда Оқ уйдаги иқтисодий маслаҳатчилар кенгашининг собиқ раиси Жейсон Фурман «АҚШ Федерал захира тизими (Марказий банк) таъминотининг ўлгани»ни билдириб, «бозорда нималар бўлаётганидан уларнинг парволари фалак», деди. У шунингдек, «Фоиз ставкаларининг захира кўрсатаётганидан ёки бозордаги тахминлардан ҳам ошиб кетиши»дан огоҳлантирди ҳамда «захиранинг одамларни бунга тайёрлаш учун ҳеч нарса қилмагани»ни таъкидлади. Иқтисод бўйича Нобел мукофоти совриндори Жозеф Стиглиц «Фоиз ставкаларининг юқорилиги инфляция билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштириши мумкин. Чунки бу нарса глобал таъминот занжирлари ва ишлаб чиқариш қувватларига, яъни иқтисодиётнинг таклиф томонига етказилган зарарни қоплаш учун зарур бўлган инвестицияларни чеклайди», деди. Голландия Марказий банки директори ва Жаҳон Молиявий Барқарорлик кенгаши (FSB) раиси Класс Кнот ҳам евро ҳудудда инфляциянинг сезиларли даражада ошгани ҳақида гапириб ўтди. Унга кўра, Европадаги вазият Украинадаги уруш, озиқ-овқат ва энергиянинг юқори нархлари натижасида бошқа иқтисодий минтақаларга қараганда фавқулодда ҳолатда.
  • Озиқ-овқат тақчиллиги ва юқори нарх-наволар оқибатида айрим мамлакатларда ижтимоий тартибсизликлар ва қўзғолонлар келиб чиқиши мумкинлигидан огоҳлантириш. Халқаро Валюта Фонди озиқ-овқат нархининг жаҳон миқёсида ошиши оқибатида Саҳрои Кабир жанубидаги Африка давлатларида ижтимоий тартибсизликлар ва низолар юз беришидан огоҳлантирди. БМТнинг тараққиёт дастури бошқарувчиси Ахим Штайнер ушбу форум доирасида Франс-Пресс агентлигига берган интервьюсида бундай деди: «Дунёда 200 миллиондан ортиқ одам қисман Украина уруши билан боғлиқ озиқ-овқат нархларининг юқорилиги фонида ўткир очарчиликка дуч келмоқда… Юз миллионлаб инсон тирик қолиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб ололмай қолди».

Давос Жаҳон иқтисодий форумида иқлим ўзгариши каби арим эски масалаларга қўшимча, кўтарилган асосий масалалар мана шулар бўлди. Аслида, бундай қарорларни ва уларга мурожаат қилиш услубини кузатган киши қуйидагиларни кўриши мумкин:

1 – Сиёсий масалалар Украинага қилинган уруш ва Хитойга қарши кураш билан боғлиқ бўлиб, ўртага ташланган ечимлар Россияга киритилаётган санкцияларни кучайтириш доирасида айтилди ва деярли айни сиёсий моделдан ташқарига чиқилмади, балки бир нечта иқтисодчилар ёки давлат вакилларигина бу доирадан чиқишди, холос. Бундан шубҳасиз қатъан кўриниб турибдики, бу форум иқтисоддан кўра кўпроқ сиёсий анжуман бўлиб, Ғарб, айниқса, Американинг сиёсатига хизмат қилди. Америка сиёсати эса, Россияга ва унинг Хитой билан бўлган муносабатини бузишга ҳамда шу масала бўйича халқаро консенсусга эришишга, шу йўналишга давлатлараро фикрни йўналтириб, маблағ тўплашга қаратилган сиёсатдир.

2 – Бу форум ҳассос иқтисодий масалалардан бирортасини ҳам ҳал қилмади, хоҳ дунёда тобора ўсаётган қашшоқлик масаласи бўлсин, хоҳ иқлим ўзгариши масаласи бўлсин. Йиғилганларнинг ҳаммаси диққат-эътиборларини Россияни иқтисодий қамал қилишга қаратишди, бундан келиб чиқадиган оқибатларга умуман парво қилишмади.

3 – Бу капиталистик давлатлар дунёда олов кетидан олов ёқишяпти ва ҳамон бунинг натижаларини ўйлашмаяпти. Бу форум Байденнинг «QUAD» иттифоқига аъзо давлатларга сафар қилиб, уларни Хитойга иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қаттиқ босим қилишга гижгижлаётган бир вақтда бўлиб ўтди. Бу эса, мазкур иқтисодий муаммоларни ҳал этиш у ёқда турсин, баттар мураккаблашишига сабаб бўлмоқда.

4 – Ҳамма айбни урушга, бинобарин Россияга тўнкаш, қасддан қилинган сиёсатдир. Бу сиёсат на ечим беришга қаратилган ва на дунёни қутқаришга, аксинча, бундан Америка ва Европа давлатлари сиёсатига хизмат қилиш кўзланган. Зотан, иқтисодий муаммолар бугун ёки уруш бошланганда туғилгани йўқ, аввалдан бор эди… Балки 2008 йилги иқтисодий кризис сабабли, сўнг коронавирус оқибатида янада кучайди, кейин Украина уруши баттар мураккаблаштирди.

Биз хулоса сифатида, муҳим масалага келмоқчимиз: Бу ёвузликлардан оламни ким қутқаради?! Инсониятни бундай кобусдан қутқариш бугунги давлатлараро системанинг қўлидан келадими?! Системанинг бу очкўз, еб тўймас давлатлари халқларни очарчилик ва қашшоқликдан қутқара оладими?!

Ҳеч шубҳа йўқки, ушбу давлатлараро система тепасида ястаниб ўтирган бу давлатлар, улар қабул қилган принциплар, шу принциплардан келиб чиққан ёки улар билан боғлиқ халқаро ташкилотлар, айнан шуларнинг ўзи кризисларни, қашшоқликни, иқлим ўзгаришини келтириб чиқарди, глобал қонли курашларга, жумладан Украина урушга сабабчи бўлди.

Ушбу ёвузликлардан қутулмоқ учун аввало капиталистик тузумдан воз кечмоқ ва раббоний тузумга ўтмоқ керак. Чунки раббоний тузумгина инсонга инсонлиги ва улуғлигини таъминлайди, одамларни дунё матоси учун бир-бири билан қирпичоқ бўлувчи эмас, балки бир-бирини яхши кўрувчи, ўзаро ҳамкор, ўзи яхши кўрган нарсасини бошқасига илинадиган инсониятга айлантиради…

﴿فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلا يَضِلُّ وَلا يَشْقَى﴾

«Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас»                            [Тоҳа 123]

Роя газетасининг 2022 йил 8 июн чоршанба кунги 394-сонидан

1 COMMENT

  1. Thomasvat
    [b][url=hotelrenovation.us]Boosting Curb Appeal with Exterior Hotel Renovations in Miami [/url][/b] Resort Remodelling Before and After NY See the sensational makeovers with our resort renovation before and after tasks in NY We focus on creating modern, trendy areas that attract guests and increase profits. Our group guarantees high-grade results supplied promptly and within budget plan. Count on us to revitalize your hotel. Boost your hotel's ambiance with our specialist remodelling solutions. We focus on creating inviting, modern areas that fulfill the assumptions of today's vacationers. From first style to final touches, our group supplies top-notch improvements that make a long-term impact.