Сурия режими қонхўр малайдир Унга яқинлашиш жиноят ва Умматга қарши туриш ҳисобланади

319
0

Сурия режими қонхўр малайдир

Унга яқинлашиш жиноят ва Умматга қарши туриш ҳисобланади

Ҳамас ҳаракатидаги бир манбага кўра, айни ҳаракат Сурия билан ўн йиллик узилиш ва йиллар давомида ҳукм сурган жимликдан сўнг муносабатларни қайта тиклашни мақсад қилган. Манба Шарқул Авсатга берган интервьюсида «алоқаларни тиклаш Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизби билан йиллар давомида олиб борилган муҳокамаларнинг бир қисми бўлгани»ни қўшимча қилди. Шунингдек, «Ҳамаснинг бетарафликда қаттиқ туриб, аралашмаганини, аммо барча воситачиларга ижобий сигнал берганини ва ўз навбатида, Сурия ҳам ижобий сигнал бергани»ни таъкидлади.

Ҳеч шубҳасиз, Ислом Умматига қарши жиноятлар содир этиб, Шомдаги мусулмонлар қонини ичган мана шу Сурия режимидир. У Ғарб фармонларини бажарувчи малай ва Умматдаги ўзгартириш иродасини ваҳшийларча бостирувчи бир қурол бўлиб, шу орқали террор моделини яратиш ва Асаднинг жиноятчи тўдаси орқали қўрқув солиш, исломий оламдаги қолган тоғутларга қарши қўзғалишни истаганларга «сабоқ» беришни кўзланган!

Қонхўр Башар ва унинг уруш гумашталари ҳамда Исломни ёмон кўриб, Ғарбни яхши кўрадиган малай ирқчи аскарлари шундай қатли омларни содир этишдики, даҳшатидан болаларнинг сочлари ҳам оқариб кетади… Улар порохли бочкалар ёғдириб, чор атрофни хонавайрон қилишди, бутун дунёнинг кўз ўнгида гўдакларни қўрқитиш, номусларга тегиш ва миллионлаб инсонни қочқинга айлантириш каби қилмишларни содир этишди… Дунё Башарнинг бундай тўхтовсиз жиноятлари қаршисида сукут қилди, ҳатто бундан қаноатланди ҳам… Масалан, Ғарб ва глобал тизим дарғалари, асосан АҚШ ва Россия Асадга режалар тузиб бериб туришди, бомбалар ёғдириш, вайроналар содир этиш ва лойиҳалар тузиш бўйича ҳамкорлик қилишди. Мана, бугунга келиб улар мана шундай қонхўр режимни қайта тиклашга ҳаракат қилишмоқда.

Қонларни дарё қилиб оқизган ва номусларни топтаган Асад режимини қайта тиклаш фармони албатта унинг хўжайинларидан, яъни АҚШ бошчилигидаги давлатлараро тизимдан келмоқда. Бизнинг юртларимиздаги Ғарбга малай режимлар фармонни бажаришмоқда. Дарҳақиқат, Асад режимининг Умматга қарши шунча қилмишларидан кейин, араб юртлари, Туркия ва бошқа исломий юртлардаги режимлар Америка чизган режага итоат қилиб, «Сурия режимини қайта тиклаш» ҳақида гапира бошлашди… Зотан, Шомдаги аҳлимиз қони Фаластин, Ироқ, Афғонистон каби юртларимиз мусулмонлари қонидан асло фарқ қилмайди. Чунки мусулмонлар бошқа инсонларсиз битта Умматдирлар.

Бугун Ғарбга малай бўлган исломий ва араб режимлари малъун қонхўр Асад режимига яқинлашиш билан ўз вазифаларини бажаришмоқда. Чунки мустамлакачи Ғарб уларни шу мақсадда пайдо қилган, яъни Умматни бўлиш, бирлашишини олдини олиш ва мустамлакачиларнинг буйруқларини бажариш мақсадида. Демакки, бу режимларнинг Асад режимини қўллаб-қувватлашлари ва ёнида туришлари ажабланарли эмас. Чунки улар ҳам Асад режими жинсидан бўлиб, фақат Умматни жиловлаш ва адаштиришдаги роллари турлича, холос. Масалан, Сурия режими қирғин қилиш, қийноққа солиш, номусга тажовуз қилиш ва қочқинга айлантириш билан шуғулланган бўлса, Туркия режими қўзғолончиларни жиловлаш, адаштириш ва ораларидаги имони заифларни сотиб олиб, Сайкс-Пико чегараларини улуғловчи ёлланма аскарларга айлантириш билан шуғулланди. Қатар режими одамларни сотиб олиш ва йўлдан уриш билан, Иордания режими қуршовга олиш ва жосуслик қилиш, Эрон режими қирғин ва тажовуз қилишда ҳамкорлик қилиш билан шуғулланишди. Ушбу бир бутун малайлар оркестри мустамлакачи Ғарб қўлидаги қўғирчоқлардир. Шунинг учун малайлик ва Ислом Умматига қарши тил бириктиришда мана шу режимлар билан қариндош бўлган Асад режими ўртасида муносабатларнинг қайта тикланаётгани табиийдир.

Сафлар бир-биридан ажралиб бўлган бўлиб, унда бетарафлик учун жой қолмаган. Чунки Америка бошчилигидаги мустамлакачи Ғарб ва унинг малай режимлари Ислом Умматига қарши бир сафга ўтишди… Мақсадлари Умматнинг бирлашишига, ғарбпараст режимлар тўдасидан қутулиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали ўз ҳокимиятини қайтариб олишига йўқ қўймасликдир. Кимда-ким қонхўр Асад режими сингари ғарбпараст малай режимларга яқинлашаётган бўлса, тамом, у ҳам Умматнинг душманлари хандағига тушибди, ҳатто Ғарб томонидан Умматга қарши урушнинг биринчи сафига терилган арзонгаров қўғирчоқлар сафига ўтибди!

Лаънати Асад режимига яқинлашиш, шубҳасиз, энг мункар жиноятга қўл уришдан ва малайлар қаторидан жой олиб, Умматдан узоқлашиб, бу дунёю охиратда Аллоҳнинг ғазабига учрашдан бошқа нарса эмас. Унга яқинлашаётганлар азизлик ва ғалабага эришолмайдилар, аксинча, хору зор бўлиб, Аллоҳ, Росули ва Умматнинг ғазабига учрайдирлар.

Асад режимининг қандай даҳшатли қирғинлар содир этганини ва этаётганини ҳаргиз унутмайдиган ушбу Умматга Аллоҳ нусрат беришга ваъда қилган. Дамашқ ва Қуддус… узра Уқоб байроғи ҳилпираши, Фотиҳлар қўшинлари оёққа туриб, Римни қайта фатҳ қилиб, ўтмишдаги позициясини қайта эгаллаши тўғрисида ваъда ҳам шу Уммати Исломга берилган. Бас, ҳақ тарафига ўтиб, Уммат хандағига тушганларга жаннат бўлсин. Ҳақдан бутунлай ғафлатда қолиб, тоғутлар ва уларнинг қуроллари лагерига ўтганларга ҳамда Умматга қарши олдинги линияда ёлланма малайлар сафида турганларга хорлик ва расволик бўлсин, Аллоҳнинг ғазабига учрашсин!

Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ

»Зулм йўлини тутган кимсаларга таянманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас»                                                                                                                 [Ҳуд 113]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here