Халифалик орқали мустамлакачи кофирнинг нуфузини Судандан суғуриб ташлаймиз

0
264

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халифалик орқали мустамлакачи кофирнинг нуфузини Судандан суғуриб ташлаймиз

Устоз Абдуссалом

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Ўтган чоршанба куни уч томонлама қўшма механизм (БМТ, Африка Иттифоқи, Ривожланиш бўйича ҳукуматлараро орган ва IGAD) кўмагида Судан-Судан диалог музокараларининг дастлабки сессияси бошланди. Унда Судан ўтиш даври кенгаши раиси ўринбосари генерал-лейтенант Ҳамидатий раислигидаги Суверен кенгаш қўмитаси, Халқ Конгресси билан бирга Демократик Иттифоқчилар партияси, Озодлик ва Миллий Мувофиқлашув кучлари, Миллий Ҳаракат коалицияси, Инқилоб Жабҳаси, Либераллар партияси иштирок этди. БМТнинг Судандаги махсус вакили Фолькер Пертес ўз нутқида Ўтиш даври ҳукуматини қўллаб-қувватлашини даъво қилар экан, охирги қарор суданликларнинг қўлида эканини таъкидлади. Биз бу диалог орқали ҳақиқий ўзгартириш ясашни истаймиз, вазифамиз диалогни енгил ўтказишдир, деди БМТ вакили. Ҳамидатий бевосита диалог сессиясида қатнашишдан бош тортган томонларни юртнинг олий манфаатларини биринчи ўринга қўйишга ва диалогда қатнашишга чақирди.

Суданда уч йилдан бери давом этаётган ҳозирги сиёсий кризисга сабаб, аслида, бир тарафда Америка, иккинчи тарафда Британия етовидаги Европа ўртасида бўлаётган давлатлараро курашдир. Ичкаридаги курашаётган томонлар эса, ҳарбий кенгаш ҳукумати, фуқаровий ҳукумат, қуролли ҳаракатлар, баъзи партиялар, қаршилик қўмиталари ва Баширдан кейин пайдо бўлган уюшмалардан иборат.

2021 йил 25 октябрда Бурҳон фуқаровий бошқарув устидан инқилоб қилишидан бир неча соат олдин АҚШ вакили билан учрашди ва бундан Европанинг қанотини қирқиб, одамларини ҳокимиятдан узоқлаштириш мақсад қилинди. Бурҳон инқилобдан сўнг Ҳамдукни уй қамоғига киритиб, қаттиқ тазйиқ ўтказди ва вазирларини қамоққа ташлади. Бундан Европа элчихонасини зиёрат қилувчи суданлик раҳбарлар ақлдан озишди ҳамда Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳарбийлар билан «Музокара йўқ», «Ҳамкорлик йўқ», «Қўнунийлик йўқ», дея учта «йўқлик» шиорларини кўтариб чиқишди… Аммо кунлар ва ойлар ўтиши билан Америка ўз ҳукмронлик чангалини мустаҳкамлаб олди. Европа малайларига босим қилиш учун кўча намойишлари билан биргаликда бошқа қуролларини, яъни уч томонлама механизмни ҳам ишга солди. Ундан олдин Фолькер барча доиралар, масалан қаршилик ҳаракати қўмитаси кабилар билан учрашиб, уларни мавжуд кризисдан чиқиш учун музокара ва диалог ўтказиш зарурлигига ишонтирди. АҚШ Давлат котибининг Африка ишлари бўйича ёрдамчиси Молли Ви ушбу диалог сессияси бошланишидан олдин Суданга келиб, Ғарб элчихоналари билан алоқа қилувчи малайларни қўллаб-қувватлади. Дарҳақиқат, ҳарбийлар билан мулоқот қилишни бош тортаётганлар Молли ва Саудиянинг Хартумдаги элчиси иштирокида диалогга ўтиришди ва учрашувга бевосита мулоқот, дея баҳо берилди.

АҚШнинг Хартумдаги элчихонаси нашр қилган баёнотда бундай дейилди: «Бугун 9 июн куни Саудия элчихонаси кўмаги билан АҚШ делегацияси, Судан Ҳарбий кенгаши ва марказий Озодлик кучлари учрашув ўтказдилар. Йиғинда қандай қилиб ҳозирги сиёсий кризисни ҳал этиш ва демократик ўтишга олиб келувчи сиёсий амалиётга эришиш бўйича фикр алмашилди». Унда яна бундай қўшимча қилинди: «Биз томонларнинг ўз юртлари манфаатини биринчи ўринга қўйиш ва бошқа манфаатдор томонлар билан диалог ўтказишга амал қилиниши тарафдоримиз. Бу учрашув уч томонлама механизм учун асло альтернатива ҳисобланмайди. Бироқ у томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлашга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади».

Озодлик ва Ўзгариш кучлари матбуот котиби Умар Дақир ушбу уч томонлама механизм кўмагидаги айни учрашувдан сўнг – биз Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан биргаликда ушбу механизм билан ижобий муносабатда бўлишга тайёрмиз, мақсадимиз «Инқилоб ва унинг оқибатларига якун ясаш»ни амалга ошириш ҳамда фуқаролик демократик ўзгаришлар йўлини барчани ифодаловчи тўлиқ ҳокимият ёрдамида тиклашдан иборат, деди.

Кўзга яққол кўриниб турган ҳақиқат шуки, инсонлар ҳаётини мана шу сиёсий элита вайрон қилиб, уни Ғарбнинг бузуқ фикрлари, очкўз капиталистик тузуми ёрдамида чидаб бўлмас жаҳаннамга айлантирди. Ҳатто бу билан ҳам кифояланмай, азбаройи ҳокимият курсисига етишиш ва ёғли жойларни бўлишиб олишишда бегуноҳ инсонлар қонидан фойдаланишди. Нима учун, чунки улар сиёсатни хато тушунишди, уни бир туллаклик, иккиюзламачилик, ёлғон ва ғарблик хўжайинлари буйруқларини бажариш, деб билашди… Унинг инсонлар ишларига ғамхўрлик қилиш ва манфаатларини ҳимоя қилиш, деган тўғри тушунчасидан бутунлай ғафлатда қолишди.

Америка Суданда барқарорлик бўлишини асло хоҳламайди. Аксинча, уни бўлиб, парчалаб ташлашга уринмоқда ва бунга Судан жанубининг бўлиниши яққол далил. У Дарфурдаги қолган ерларни, Мовий Нил, Судан шарқи ва шимолини бўлиб ташлаш схемаси бўйича ҳаракат қиляпти. Бу унга Судан бойликларини талаш ва динни ҳаётдан ажратишга асосланган ўз мабдаини ёйиш учун ҳукмронлик чангалини мустаҳкамлашига ва Суданга яккаҳоким бўлиб олишига ёрдам беради. Баъзиларнинг Америка демократик ўзгариш ясамоқчи, деб ўйлаётганларига келсак, бу хомхаёл ва америкача алдовдан бошқа нарса эмас. Чунки бу мустамлакачи давлат қаерда бўлса ҳам ўзининг манфаатларини амалга ошириб берадиган малайларни излайди ва бунда диктаторлар бўлишини афзал, деб билади. Зотан, демократия бошдан-оёқ ёлғонга, адаштирувга асосланган. Биз Трамп билан Байден тарафдорлари ўртасида конгресс биносининг нима аҳволга тушганига гувоҳ бўлдик. Бас, Америка ва бутун куфр миллати шуни билиб қўйсинларки, зулму зулмат ва Америка зўрлиги замони тугашига яқин қолди, бугун Судан аҳли Американинг қандай давлатлигини танидилар ва мустамлакачи Ғарбга тобе манфаатпараст сиёсий элитани данак каби туфлаб ташлашга ҳаракат қилмоқдалар.

Судан аҳли шундай бир тузумни хоҳламоқдаларки, у адолатни рўёбга чиқарсин, золимлардан қасос олсин, коррупциячиларни ва юрту фуқарога қарши жиноятларга қўл урганларни жазога тортсин, ҳақдорларга ҳаққини олиб бериб, мазлумларга ёрдам берсин. Ушбу истак эса, инсон томонидан ўйлаб топилган, кофир Ғарбнинг қонунларига асосланган ва парламентдаги ўринлару манфаатни ҳамма нарсадан устун қўядиган тузумлар билан ҳаргиз амалга ошмайди. Суданликларнинг бу истаги ўз қонунчилигида фақатгина инсон, ҳаёт ва коинотнинг Холиқига таянган тузум билангина амалга ошади. Зеро, бу тузум

﴿وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ﴾

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритинг»                            [Моида 49]

деган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг тузумидир. Бизга Росулуллоҳ ﷺда гўзал намуна бор. Зеро, ул зот давлат барпо этиб, тубан жамиятни тараққиётга кўтарилган ва бутун дунёга ўн уч аср етакчилик қилган жамиятга айлантирдилар. Бугунги кунда биз ҳам, агар ҳарбий муассасадаги холис зобитлар Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат берсалар, ўшандай давлат барпо этишга қодирмиз. Зотан, Ҳизб Умматга дастур лойиҳаси тақдим этди, Халифалик давлати дастурини ва унинг учун керакли воситаларни ҳамда давлат раҳбарлари, давлат структураси, бошқарув ва маъмурият аппаратини баён қилувчи дастурни, ўхшаши йўқ иқтисод низомини ва покиза ижтимо низомини, таълим дастурини тайёрлаб қўйган. Ҳизб интилаётган яшаш тарзи бутун инсоният ҳаётини тинч-хотиржам ҳаётга айлантириш билан рошид халифалар ва фотиҳ қўмондонлар сийратини қайтаради, инша Аллоҳ.

Роя газетасининг 2022 йил 15 июн чоршанба кунги 395-сонидан

NO COMMENTS