Ҳиндистон полицияси Расулуллоҳ нинг таҳқирланишига қарши намойишга чиққан мусулмонларни қатл қилди

0
392

Ҳиндистон полицияси Расулуллоҳ rнинг таҳқирланишига қарши намойишга чиққан мусулмонларни қатл қилди

Ҳиндистондаги ҳукмрон “Бхаратия жаната” партиясининг матбуот котиби Нупур Шарма ва Ню-Деҳлидаги ОАВ раҳбари Навин Кумар Жиндалнинг Расулуллоҳ rга нисбатан ҳақоратли баёнотлари ортидан мусулмонлар ўз норозилигини билдириб намойишга чиқишди. Ранчи шаҳрида минглаб мусулмонлар иштирок этган норозилик намойиши чоғида ҳинд полицияси мусулмонларга қарата ўт очди. Натижада икки нафар мусулмон шаҳид бўлди, жуда кўплаб мусулмонлар оғир жароҳат олди. 100 дан ортиқ одам ҳибсга олинди. Шунингдек, Ҳинду бутпараст жиноий тўдалар ҳам мусулмонларга ҳужум қилиб, уларни қаттиқ калтаклади.

Изоҳ: Саййидимиз Расулуллоҳ rни таҳқирловчи уринишлар жоҳилият давридаги мушриклар замонидан буён тўхтовсиз давом этиб келмоқда. Росулуллоҳ A Мадинада давлат барпо этишларидан олдин бундай ҳақоратларга баъзида сабр қилардилар, баъзида оғзаки жавоб қайтарардилар, баъзан эса, уларни дуоибад қилардилар. Бироқ Мадинада Ислом давлатини барпо этгач, Росулуллоҳ A бундай ҳақоратга ҳақиқий жавобни бердилар, яъни ҳақоратчиларни тийиб қўйиш учун моддий куч билан жавоб қайтардилар. Чунки куфр аҳлининг Росулуллоҳ Aни таҳқирлашлари уларнинг Исломга қарши олиб бораётган курашларининг ажрал­мас бир қисми ҳисобланарди. Шунинг учун Росулуллоҳ A яҳудийларнинг раҳбарларидан бири Каъб ибн Ашрафнинг калласини олиб келиш учун одам жўнатиб уни қатл қилдирдилар. Чунки у Аллоҳ ва Росулига озор етказган эди. Бу билан Росулуллоҳ A бунга ўхшаш вазиятларда Умматнинг ҳайбатини ўзида мужассам этган давлат қудрати билан жавоб қилиш лозимлигини умматга таълим бердилар.

Дарҳақиқат Исломий Халифалик давлати оёқда тик турган пайтда куфр аҳли бундай ҳақоратларга асло журъат қила олмаган эди. Франция ва Британия театрларида Росулуллоҳ Aни таҳқирловчи спектакл намойиш қилиниши ҳақида хабар топган Халифа Абдулҳамид биргина таҳдидли мактуби билан ушбу спектакл намойишини тўхтатиб қўйганлиги тарихдан маълум.

Росулуллоҳ r:

«اَلإِسْلاَمُ وَالسُّلْطَانُ أَخَوَانِ تَوْأَمُ، لاَ يَصْلُحُ وَاحِدٌ مِنْهُمَا إِلاَّ بِصَاحِبِهِ، فَالإِسْلاَمُ أَسٌّ وَالسُّلْطَانُ حَارِسٌ، وَمَا لاَ أَسَّ لَهُ مُنْهَدِمٌ، وَمَا لاَ حَارِسَ لَهُ ضَائِعٌ»

«Ислом ва султон эгизаклардир. Улардан ҳар бири иккинчиси билангина яроқли ҳолда бўлади. Ислом устундир, султон эса қўриқчидир. Устуни бўлмаган нарса бузилиб кетади, қўриқчиси бўлмаган нарса йўқ бўлиб кетади», дея бежиз айтмаганлар.

Бугуниги кунда Росулуллоҳ Aни таҳқирлашлар куфр аҳли томонидан ҳар ерда такрорланмоқда. Чунки жиҳод эълон қилиш билан бундай ишларни тийиб қўювчи мусулмонларнинг Халифаси йўқлигини куфр аҳли яхши билишади. Шунингдек, бундай пайтда ғазаб отига миниб, оёққа турган мусулмонларнинг овозини ўчириб, тийиб турадиган ҳукмдорлар борлиги ҳам уларнинг кўнглини тўқ қилмоқда.

Мусулмонларнинг қаршиликлари, норозиликлари ва қаттиқ қоралашлари уларнинг қалбидаги иймонига далолат қилсада, аммо бу таҳқирлашларни тўхтатиб қолувчи омил эмас. Шунинг учун Росулуллоҳ A Маккада бундай таҳқирлашларга қарши реяксия билдириш билан бирга, ушбу таҳқирлашларни бутунлай даф қиладиган бир салтанат барпо этиш учун жиддий ҳаракатларини давом эттирдилар. Ушбу салтанатни Мадинада барпо этгач, уларнинг таҳқирлашларига бўлган жавоблари – юқорида айтиб ўтилганидек – бошқача бўлди.

Росулуллоҳ r шаънини ҳимоя қилиш фақат ғазабланишнинг ўзи билангина бўлмайди, балки У Зотнинг Суннатига маҳкам ёпишиш ва у киши келтирган шариатни ҳаётга қайтариш билан бўлади. Шундай экан, Росулуллоҳ Aнинг таҳқирланишига бефарқ бўлмаган ҳар бир мусулмон бунга қарши ўз ғазабини ифодалаш билан бир қаторда ушбу ҳақоратларга бутунлай барҳам берадиган Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат олиб боришлари лозим. Чунки фақат Халифалик давлатигина бундай тажовуз ва ҳақоратларнинг барчасини бартараф қилишга қо­дирдир.

Саййидимиз Муҳаммад rга, У зотнинг аҳли оиласига  ва асҳобларига ҳамда қиёматгача У зотга яхшилик билан эргашган кишиларга Аллоҳнинг салоти ва саломлари бўлсин.

Қиёмуддин Шариф

NO COMMENTS