بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Дунё давлатларининг иттифоқларга бўлиниши ва холис мусулмонларнинг ҳаракатга келиши зарурлиги
2022 йил 25 май куни Хитой оммавий ахборот воситалари Хитой Халқ армияси шарқий дала қўмондонлиги матбуот котибидан иқтибосан бундай хабар тарқатди: «Яқинда Хитой армияси кучлари Тайван ороли яқинида денгиз ва ҳаво машқларини ўтказди. Ушбу ҳарбий машқлар Қўшма Штатларнинг Тайван билан тил бириктирган ҳолда унинг мустақиллик истакларини қўллаб-қувватлаганига жавобан ўтказилди». Матбуот котиби Америкага ҳужум қилиб, «Унинг гаплари ишларига зид келмоқда… Бизнинг Хитой Халқ армиямиз қўшинлари миллий чегараларимизни мудофаа қилишга ва юртимиз манфаатларини ҳимоя қилишга доим тайёрдир», деди. У бу гапларни АҚШ президентнинг – агар Хитой Тайванга ҳужум қиладиган бўлса Америка албатта жавоб қайтаради, деган баёнотига ҳамда Тайваннинг айни баёнотни олқишлаганига жавобан айтди.
2022 йил 24 май куни Россия билан Хитой Япония сувлари яқинида қирувчи самолётлар учиришди ва Америка буни икки давлат ўртасидаги чексиз ҳамкорликка далил, деди. Хитой мудофаа вазирлиги 2022 йил 25 май куни Moсква билан Пекиннинг ўз ҳарбий ҳамкорликларининг йиллик режасига мувофиқ Япония денгизи, Шарқий Хитой денгизи ва Тинч океани устида қўшма стратегик ҳаво патрул назоратини ўтказганликларини таъкидлади. Россия мудофаа вазирлиги ҳам Россиянинг «Ту-95МС» русумли стратегик ракета ташувчи самолётлари билан Хитойнинг «Хун-6к» стратегик бомбардимончи самолётларининг Япония денгизи, Шарқий Хитой денгизи ва Тинч океани устида қўшма патрул назорати доирасида тахминан 13 соат парвоз қилганини маълум қилди. Япониянинг «Kyodo News» ахборот агентлиги Япония мудофаа вазири Нобуо Кисининг ушбу баёнотини тарқатди: «Россия-Хитой бомбардировкачи самолётлари эрталабдан тушгача парвоз қилди. Афтидан, бу Токиода АҚШ президенти билан Япония, Австралия ва Ҳиндистон бош вазирлари ўртасида бўлиб ўтган «Quad» гуруҳи учрашувига нисбатан парад-намойиш амалиёти сифатида ташланган қадам кўринади. Россиянинг Украина агрессияси манзарасида Хитой билан биргаликда ҳаракат қилиши провокация даражасини оширади.
Дарҳақиқат, Токио саммити ортидан АҚШ, Япония, Австралия ва Ҳиндистон қўшма баёнот чиқаришди. Унда «минтақада мавжуд вазиятни ўзгартириш ва кескинликни оширишга қаратилган ҳар қандай зўравон, провокацион ва бир томонлама чорлар»га нисбатан кескин қарши эканликларини билдиришди. АҚШ давлат департаменти матбуот вакили Нед Прайс «яқинда Россия билан Хитой ўтказган ҳарбий машғулотлар олдиндан режалаштирилган бўлиши мумкин ва бундай машғулотлар Россия-Хитой ўртасида чексиз алоқалар мавжудлигига далолат қилади», деди.
Роя:
Афтидан, бу АҚШ бошчилигидаги НАТОдан фарқли ўлароқ, Россия-Хитой альянси пайдо бўлаётганини кўрсатмоқда. Мана, Америка энди Япония, Австралия, Ҳиндистон ва ўн учта кичик давлатни ўз ичига олувчи навбатдаги «Quad» алянсини ҳам тузиб олди. Бу эса, икки томон ўртасидаги тарангликни янада мураккаблаштирмоқда ҳамда бутун дунёнинг кескинлик ҳолатига кираётганидан огоҳлантирмоқда. Албатта, бу Умматимизнинг холис-ҳалол фарзандлари олдида қулай фурсатдир. Улар ушбу фурсатни ғанимат билган ҳолларида, мусулмон юртларидаги малай режимларни ўзгартириб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этмоқлари даркор.
Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан